Hoversurf компанияси Дубайда учар мотоциклини синовдан ўтказди (видео)
(last modified Sat, 13 Jun 2020 06:13:45 GMT )
июн 13, 2020 11:13 Asia/Tashkent

Дубайда учар мотоцикл синови 30 метр баландликдан қулаш билан якунланди. Синов видеоси компаниянинг YouTube’даги каналида эълон қилинган.

Ролик кадрларидан кўриш мумкинки, учувчи мотоцикл ёрдамида ҳавога кўтарилган ва парвоз давомида мувозанатни ушлаб қолишга уринган. Бироқ шу вақт учиш аппаратининг детали тушиб қолган.

Учувчи барометр ишламай қолгани сабаб 30 метр баландликдан қулаб туршган. Таъкидланишича, унга ҳеч қандай жароҳат етмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Россиянинг Hoversurf компанияси Дубай полицияси учун учар мотоциклнинг фавқулодда вазиятлар учун махсус модели яратилган эди. 

Ёрлиқ