БМТ бош котибининг ғаразли ҳисоботи; Америка сценарияси йўлидаги ҳаракат
(last modified Sun, 14 Jun 2020 10:56:44 GMT )
июн 14, 2020 15:56 Asia/Tashkent
  • БМТ бош котибининг ғаразли ҳисоботи; Америка сценарияси йўлидаги ҳаракат

Яман муқовимат кучларининг мамлакат шарқидаги Саъудия Арабистонининг Арамко нефт заводига берган зарбаси ва учувчисиз учоқларининг қилган ҳужумидан сўнг, Риёз ва Вашингтон ўзаро келишилган ҳолда, ушбу амалиётда ва Яманнинг бир нечта ҳужумларида ишлатилган қуроллар Эронда ишлаб чиқарилган ва Теҳрон томонидан Яман муқовимат кучларига берилган,-деб иддао қилди. БМТ уша вақтдан бери бу масалани кўриб чиқишни ишчи дастурига киритган.

Энди, БМТ бош котиби Антонио Гуттереш Хавфсизлик Кенгашига берган ўз ҳисоботида, 2019 йилда  Саъудия Арабистонининг халқаро аэропорти ва Арамко нефт таъсисотига берган зарбада ва бундан олдин амалга оширилган камида иккита ҳужумда ишлатилган учувчисиз учоқлар ва Круз ракеталари "Эронда ишлаб чиқарилган",- деб иддао қилди. 

Гуттереш шунингдек, АҚШ минтақада қўлга олинган баъзи қуроллар ўтган йили Саъудия Арабистонининг нишонларга қилинган ҳужумларда ишлатилган қуролларга "ўхшашлигини " эслатиб ўтди.  

Бу ҳисобот ҳали расмий равишда нашр этилгани йўқ, аммо Ройтерз ахборот агентлиги пайшанба куни 11 июн кунида, бу ҳисоботнинг бир нусхасини қўлга киритгани ва унинг айрим қисмларини нашр этганини маълум қилди. 

Тўлиқ ғаразли нуқтаи назар билан Гуттереш Эроннинг бу сайъ-ҳаракати Эрон ва 5+1 гуруҳи ўртасидаги ядровий битим ортидан Хавфсизлик Кенгашининг 2231 сонли резолюциясига зид деб ҳисобланиши мумкинлигини таъкидлади. 

Бу резолюцияга кўра, Эроннинг қурол-яроқларига қарши эълон қилинган санкцияларнинг беш йиллик муддати 2020 йил 18 октябр ойида охирга етади ва Америка бу санкциянинг муддатини узайтириш учун сайъ-ҳаракат қилмоқда. 

БМТ бош котиби ҳар олти ойда бир марта 2231 резолюциясининг ижро этилиши ва Эроннинг қурол-яроқлар бўйича санкцияси ҳақида Хавфсизлик Кенгашининг аъзоларига ҳисобот беради. У ўзининг олдинги ҳисоботида ёзган эдиким, бу ташкилот мустақил тарзда Арамко таъсисотларига амалга оширилган ҳужумда ишлатилган ҳарбий тажҳизотлар Эронда ишлаб чиқарилганини тасдиқлай олмайди. 

Аммо энди, у ўз фикрини ўзгартириб Эроннинг қурол-яроқлар бўйича санкциясини узайтириш учун Вашингтоннинг механизми билан ҳамжиҳатлик кўрсатиб, Вашингтоннинг иддаосига кўра, минтақада барқарорсизликнинг сабабига айланган Яман муқовимат кучларига қурол-яроқ жўнатиш билан Эрон бу санкцияларни бузганини иддао қилиб, Американинг истак-хоҳиши билан Хавфсизлик Кенгашининг аъзо мамлакатларини ҳамжиҳат этиш учун сиёсий ва руҳий заминани яратишга ҳаракат қилмоқда. 

БМТ бош котибининг берган охирги ҳисоботи шундай бир вазъиятда, Хавфсизлик Кенгашига топширилмоқдаким, Американинг Эроннинг қурол-яроқлари санкциясининг муддатини узайтириш учун ўз сайъ-ҳаракатини кучайтирган ва Хавфсизлик Кенгашида ушбу ҳақда тасдиқлаб олишни мақсад қилган резолюциянинг лойиҳасини ўз иттифоқчилари ва ўз рақиблари, жумладан Россияга тақдим олишни хоҳлайди. Бунга қарши Теҳрон Россия ва Хитойдан бу лойиҳага вето қуйишига умидворлик билдириётганини эълон қилди. Албатта Москва ва Пекин Трамп давлатининг бу сайъ-ҳаракатига қарши ўз мухолифатини эълон қилган. 

Эрон ташқи ишлар вазирлиги жума куни 12 июнда БМТ бош котибининг охирги иддаоларини рад этиб, бир баёния нашр этди. Эрон ташқи ишлар вазирлиги ушбу баёнияда, БМТ бош котибига Эроннинг қурол-яроқ чекловини бекор қилишнинг олдини олиш учун Американинг олдиндан лойиҳалаштирилган сценариясига қараб амал қилмасдан, қонуний асосга эга бўлмаган ҳисоботни тайёрлаш билан бу хатарли жараёнга кўмак бермаслкни тавсия берди. 

Бу баёнияда шундай келтирилган: "Эрон Ислом Жумҳурияти Арабистон ва Америка режимларининг сиёсий босимлари остида амалга оширилган БМТ бош котибининг иддаоларини инкор этиш зимнида, сиёсий мақсадлар учун БМТ бош котибини бир восита сифатида фойдаланиш учун  ўзининг чуқур хавотирланишини изҳор этади."

Теҳрон Яман урушида БМТ ташкилотининг икки стандартли ёндошувини баён этиш зимнида, Яман халқини қатл этиш учун Ғарб қурол-яроқлари, айниқса Американинг аслаҳаларини сотиш заминида бу ташкилотнинг бефарқ қараётганига ишора этиб, нима учун БМТ бу масалага эътибор қаратмайди, аммо бунга қарши Вашингтон ва Риёзнинг Эронга қарши иддаоларига махсус ҳисоб очиб, Арабистонга қарши ҳужумларда Яман муқовимат кучлари томонидан фойдаланган қурол-яроқларнинг қолдиқларини текшириш учун Саъудия Арабистонига ишчи гуруҳни юборди?-деган саволни ўртага қуйди. 

Ҳолбуки, Ансоруллоҳ бир неча маротаба Арабистонга қарши амалга оширилган ҳужумларда фойдаланилган ракеталар ва учувчисиз учоқлар Яманда ишлаб чиқарилган,- деб таъкидлади. 

Эрон айни пайтда, Саъудия Арабистонига қарши ҳужумда Яман муқовимат кучларининг фойдаланган аслаҳалари Эронда ишлаб чиқарилгани ҳақидаги Американинг тақдим этган барча далелларини "сохта ва қалбаки" деб билади. 

Эроннинг БМТ-даги доимий намояндаси Мажид Тахт Равончи 

Эроннинг БМТ-даги доимий намояндаси ва элчиси Мажид Тахт Равончи бу ташкилот котибиятининг берган ҳисоботига аксиламал кўрсатиб, бу котибият тадқиқот олиб бориш учун керакли салоҳият, тажриба, билим ва имкониятга эга эмас деб билди ва Америка Эрон билан душманлик муносабатда бўлиш тарихи билан БМТ-нинг "тадқиқот ўтказишини" шакллантириш учун бошқарувни қўлига олган,-деб айтди.  

Антонио Гуттерешнинг берган охирги ҳисоботи ва Эроннинг қурол-яроқлари санкцияси муддатини узайтириш учун Хавфсизлик Кенгашидаги аъзо мамлакатларни ишонтириш учун Американинг амалга оширилган барча томонлама сайъ-ҳаракатларига қарамай Хавфсизлик кенгашида доимий бўлмаган айрим аъзо мамлакатлар ҳамда Россия ва Хитойнинг жиддий мухолифат сояси остида бу ишни амалга ошириш қийин бўлади.