Баҳрайн Олий суди бир кунда иккита ўлим жазосини содир этди
(last modified Tue, 16 Jun 2020 11:09:41 GMT )
июн 16, 2020 16:09 Asia/Tashkent
  • Баҳрайн Олий суди бир кунда иккита ўлим жазосини содир этди

Баҳрайн Олий суди ўтган куни (15июн) сохта айбловлар билан ушбу мамлакатнинг икки нафар ёшига қарши ўлим жазосини эълон қилди.

Ол-Халифа режимига қарши Баҳрайн халқининг эътирозлари 2011 йил феврал ойидан бошланди. Баҳрайн халқи аввалида давлат тизимини ислоҳ этиш, айниқса фирқали камситишларни баратараф этишни талаб қилишган эди, аммо Ол-Саъуднинг Баҳрайнга қушин тортиши ва мамлакат халқига қарши зўравонлик ва душманлик кучайишидан сўнг, Ол-Халифа режими билан халқнинг қарамақаршилиги кенг кўламда шиддат олди. 

Ол-Халифа халқ эътирозларини бостириш учун зўравонликларнинг турли услублари, шу жумладан ўлим жазосини эълон қилишдан фойдаланди. 

Баҳрайндаги эътирозли кўча намойишлар 

Ол-Халифа режими 2011 йилдан бошлаб ҳозирги кунгача 40 яқин эътирозчиларга қарши ўлим жазоси ҳукмини содир этди. Ол-Халифа режими суд тизими ўлим жазоси ҳукмини содир этиш учун қалбаки ва сохта айбловларни қуйишга ҳаракат қилди. Баҳрайн Олий суди хавфсизлик кучларга ҳужум қилиш ёки террористик амалиётларни амалга ошириш учун сайъ-ҳаракат қилиш увби айбловларни фуқароларни қамоққа олиш ва кейин уларга ўлим жазоси ҳукмини содир этади. Шу муносабат билан Олий суд маҳкамасида икки нафар баҳрайнлик ёш йигитга қарши қарши чиқарилган ўлим ҳукми хавфсизлик кучларига ҳужум қилиш қилиш каби ёлғон айблов билан содир этилди. Бироқ, ўлим жазосига маҳкум этилган шахслар халқ талабларини эътиборга олмаслик ва халқни бостириш сабабли Ол-Халифа режимини танқид қилган эдилар. 

Бошқа муҳим масала шундан иборатким, Ол-Халифа режими қалбаки айбловлар учун сиёсий маҳбусларни қийноққа солиб, тазйиқ остида гуноҳни буйнига қуяди.

Яқинда Баҳрайннинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя этиш халқаро ташкилоти ва инсон ҳуқуқлари ва демократия маркази ўлим жазосига ҳукм қилинган одамлар хавфсизлик кучлари томонидан қаттиқ қийноққа солинганликларини ҳеч қачон қилмаган жиноятларни тан олишга мажбур бўлишларини эълон қилишди.   

Айтиш мумкинки, мамлакатнинг суд тизимида энг муҳим кўрсатгич ҳисобланадиган адолат Баҳрайн суд тизимида мавжуд бўлмаган энг муҳим масала саналади. Сохта айловлар, адолатсизли, айниқса ўлим жасосига ҳукм этиш ва қаттиқ қийноқларга солиш Баҳрайн суд тизими мустақил эмаслигини кўрсатади ва бундай суд органида адолат ижро этилишини кутиш мумкин эмас.

Баҳрайнда бегуноҳ ёшларнинг ўлимга ҳукм қилинганига қарши халқ шиори; ердаги ҳакамлар самовий ҳакамнинг ғазабидан сақланинг!

Шу муносабат билан "тинчлик инсон ҳуқуқлари ва демократия" ташкилотининг раиси ва Баҳрайн парламентида собиқ намоянда Жамол Фирўз бир неча вақт олдин суд маҳкамасининг адолатсизлик билан чиқарилган ҳукми, айниқса  сиёсий фаоллар учун ўлим жазосини содир этишни танқид қилиб, Баҳрайн Олий суд маҳкамаси сиёсийлаштирилган ва истиқлолга эга эмас ҳамда қудрат фақат ҳоким хонадоннинг қўлидадир. 

Ўлимга оид ҳукмларни чиқариш, энг аввало Ол-Халифа режими жиддий қонуний инқирозга дуч келаётганини ва зўравонлик билан халқ эътирозларини тўхтатишга ҳаракат қилаётганини кўрсатади. Бошқа муҳим масала шундаки, Ол-Халифа режими ўлим жазоси ҳукмларини уша вақти содир этдиким, Ғарбий Осиё минтақасидаги оммавий афкорнинг диққат-эътибори муҳим мавзўларга қаратилган эди. Энди, бир кунда иккита ёш йиғитнинг ўлим жазоси шундай бир вазъиятда содир этилмоқдаким, бир томондан Ғарбий Осиё минтақаси дунёнинг бошқа минтақалари сингари коронавирус пандемияси билан банд бўлиб қолган ва бошқа томондан эса июл ойининг бошидан бошлаб ишғолий сарзаминларга Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларидаги айрим ер-ҳудудларни қўшиш учун сионистик режимнинг сайъ-ҳаракат олиб бориши сабабли ушбу режим билан Фаластин муқовимат гуруҳларининг қарамақаршилиги кенг кўламда шиддат олган. 

Ол-Халифа режими томонидан содир этилган ўлим жазоси ошкора тарзда сиёсий ҳукм ҳисоблансада, аммо дунё жамоатчилиги, айниқса БМТ бундай золимона ва шафқатсизларча содир этилган ҳукмларга қарши ҳеч қандай ҳаракат қилмайди. Ол-Халифа режимини қўллаб-қувватлаш маъносида бўлган БМТ ва Ғарб қудратларининг сукут сақлашлари сохта ва қалбаки айбловлар билан сиёсий фаолларни ўлим жазосига маҳкум этиш каби адолатсизлик билан чиқарилган ҳукмларни содир этиш масаласининг давом этиши жиҳатидаги омил саналади.