Депутатлар Ички ишлар вазири истеъфоси ва умуман вазирликни тугатишни сўраяпти (Видео)
июн 17, 2020 15:50 Asia/Tashkent
Андижонлик Алижон Абдукаримов Ички ишлар идорасида еган калтаклари зарбидан ўлишига депутатлар ва ижтимоий тармоқдагилар кескин муносабат билдирмоқда. Аввалига депутат Расул Кушербаев вазир Бобожоновнинг истеъфосини талаб қилди, кейин "Адолат" партиясидан депутат Гулруҳ Агзамова Ички ишлар вазирлигини тугатиш таклифини билдирди.
Ижтимоий тармоқларда бир йилда ходимлари томонидан икки фуқаронинг уриб ўлдирилишга йўл қўйган Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг истеъфоси талаб қилиниши ортидан масалага депутатлар ҳам ўз муносабатини билдира бошлади.
Ёрлиқ