АҚШ Хавфсизлик Кенгашида Эрон қурол-яроқлари санкциясини узайтиришга ҳаракат қилмоқда
(last modified Thu, 25 Jun 2020 10:10:54 GMT )
июн 25, 2020 15:10 Asia/Tashkent
  • АҚШ Хавфсизлик Кенгашида Эрон қурол-яроқлари санкциясини узайтиришга ҳаракат қилмоқда

Америка Эрон Ислом Жумҳуриятининнг ҳарбий ва мудофаа қудратини кучайтириш билан қарши курашиш йўлида Хапвфсизлик Кенгашининг 2231 резолюциясига биноан 2020 йил 18 октябр кунида охирга етадиган Эрон қурол-яроқлари санкциясини бекор қилишнинг олдини олиш мақсадида кенг кўламда халқаро механизмни амалга оширишни бошлаб юборган.

Американинг етакчи дипломатлари Хавфсизлик Кенгашининг мажозий йиғилишида, Эрон қурол-яроқлари санкциясининг муддатини узайтириш йўлида Вашингтонга қўшилишлари учун турлича шарҳ-изоҳлар ва далиллар келтириш билан кенгашдаги аъзоларни қониқтиришга ҳаракат қилишди.

Эрон ишлари бўйича Американинг БМТ-даги махсус вакили Брайан Хук ва Американинг БМТ-даги элчиси Келли Крафт чоршанба куни Хавфсизлик Кенгашининг аъзолари намояндалари билан янги резолюциянинг лойиҳаси атрофида фикр алмашишди. АҚШ ташқи ишлар вазирлигининг нашр этган баёниясига кўра, америкалик бу икки нафар дипломат Хавфсизлик Кенгашининг бошқа 14 аъзолари намояндалари билан ўзларининг мажозий маслаҳатлашувлари жараёнида, Эроннинг минтақада олиб борган фаолиятлари, айниқса Аш-Шарқия минтақасида Саъудия Арабистони нефт обьектларига 2019 йил сентябр ойида қилган ҳужуми ҳақида сўҳбатлашди ва Эронга қарши қурол-яроқларни санкция қилишни давом эттиришни сўрадилар. Вашингтоннинг бу иддаоси шундай бир вазъиятда баён этилмоқдаким, Эрон бу ҳужумда қўли борлигини инкор этди ва Яманнинг муқовимати Арабистонга қилинган ракета зарбалари ва учувчисиз учоқларнинг ҳужумларнинг масъулиятини ўз зиммасига олган.   

Эрон ишлари бўйича Американинг БМТ-даги махсус вакили Брайан Хук

Брайан Хук 2007 йилдан бўён Эронга қарши қурол-яроқлар бўйича санкциялар чеклови сақланиб қолганига ишора этиб,  Хавфсизлик Кенгаши Эрон томонидан қурол-яроқларни етказиб бериш масаласида бирдам бўлиши керак деб иддао қилди

Американинг БМТ-даги элчиси Келли Крафт

Эрон қурол-яроқлар бўйича санкциясини узайтириш учун Вашингтоннинг сайъ-ҳваракати шундай бир вазъиятда кенг кўламда шиддат олганким, экспертларнинг фикрига кўра, мувафаққиятни қўлган киритишга оз имкони бор. "Фарин Полиси" журнали бу ҳақда шундай ёзди, Америка таклиф этган резолюциясининг лойиҳаси Хавфсизлик Кенгашининг 15 аъзоси ўртасида тасдиқлаш учун имконияти жуда оз. 

Ғарблик бир дипломат бу нашрияга айтишича, бу резолюция Россия ва Хитойни ўз вето ҳуқуқидан фойдаланишга мажбур қилиш учун ҳатто керакли 9 овоз олишига қарамай мувафаққиятсизликка учраши мумкин. 

Хавфсизлик Кенгашида резолюцияни тасдиқлаш учун Хавфсизлик Кенгашида доимий 5 аъзо, яъни Америка, Россия,Хитой, Франция ва Британия каби ҳар бир аъзоси томонидан вето қилмасдан камида 9 ижобий овоз олишга эҳтиёж сезади. Американинг таклиф этган резолюция лойиҳаси Эрон томонидан қурол-яроқларни сотиш, тарқатиш ёки унга тегишли тажҳизотларни етказиб беришни ман этишни талаб этади. Бу резолюция шунингдек агар Хавфсизлик Кенгашидаги комитетнинг розилик бермаса, Эронга қурол-яроқ сотиш, тарқатиш ёки унга тегишли тажҳизотларни юборишни ман этади. Америка чекловларсиз шаклида Эронга қарши мазкур санкцияларни жорий этиш тарафдоридир. Америка ўз санкциялари муддатини узайтириш учун "барча воситалардан" фойдаланади, деб иддао қилди. 

Трамп маъмурияти Москва ва Пекиннинг АҚШ таклиф этилаётган резоюциясига жиддий қаршилик кўрсатаётганлигини билишини ҳисобга олиб, Трамп маъмурияти амалдорлари энди халқаро бу икки рақибга қарши таҳдид солмоқда.

Браян Хук Ройтерз ахборот агентлиги билан қилган ўз сўҳбатида, Россия ва Хитой Эрон қурол-яроқлар бўйича санкциясининг муддатини узайтириш учун Американинг амалга оширадиган сайъ-ҳаракати билан Россия ва Хитой мухолифат қиларкан, БМТ ташкилотида яккаланиб қолади,-деб иддао қилди. 

Трамп давлати бундай таҳдидлар Россия ва Хитойнинг 2231 резолюция бандини ижро этиш лозимлиги, шу жумладан Эрон қурол-яроқлари санкциясини бекор қилиш учун ўзининг усулий позициясидан қўл тортиши сабабига айланади деган тасаввурга эга. 

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ҳам Россия ва Хитойдан АҚШ "фитна-гайранглари" қаршисида устувор туришларини сўради. Бунга қарши Вашингтон "қайта тиклаш" механизмини ижрога киритишга таҳдид қилиб Хавфсизлик Кенгашининг аъзоларини ўз талабларини қабул қилидиришга ҳаракат қилмоқда. 

Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео 

Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео чоршанба куни Эрон қурол-яроқлари санкцияси муддати узайтирилмаса, унда Америка бир томонлама равишда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Эронга қарши муаллақ ҳолатга келтирилган барча санкцияларни қайта тиклайди,-деб огоҳлантириш берди.   

Хитой ва Россия бу таҳдидга аксиламал кўрсатиб, Америка 2018 йил май ойида Баржом ядровий фаолиятлар келишувидан чиққани боис Эронга қарши автоматик тарзда санкцияларнинг қайтиши учун "моша механизми"-га қайтиш ҳаққига эга эмас,-деб эълон қилди. 

Энди Хавфсизлик Кенгаши Америка ва унинг ноқонуний, зўравон ва гегемоник  сиёсатларига мухолиф бўлган халқаро қудратларнинг қарамақаршилиги арсасига кириб, албатта Эрон қурол-яроқлари санкцияси масаласи бўйича Хавфсизлик Кенгаши берган ҳар қандай овози Баржом ядровий келишуви ва халқаро тизим жараёни учун муҳим оқибатлар олиб келади.   

Ёрлиқ