Кобулда Афғонистонга кўмак берадиган мамлакатларининг йиғилиши бўлиб ўтди
(last modified Tue, 28 Jul 2020 14:35:39 GMT )
июл 28, 2020 19:35 Asia/Tashkent
  • Кобулда Афғонистонга кўмак берадиган мамлакатларининг йиғилиши бўлиб ўтди

Кобулда халқаро ташкилотлар ва 40 мамлакатдан ортиқ намояндаларининг ҳузури билан "Сом" номли Афғонистонга кўмак берадиган мамлакатларнинг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Афғонистон молия вазирлигининг матбуот котиби Шамрўзхон Масжидий очилиш маросимида икки кунлик ушбу йиғилишда Афғонистон ҳукуматининг тинчлик ва тараққиёт миллий дастури иккинчи ҳужжати тақдим этилади,-деб айтди.

Масжидий қўшимча қилди: "Женева конфренциясининг мажбуриятларига риоя қилиш, коронавируснинг Афғонистон иқтисодиётига тасири, тинчлик ва тараққиёт, Кобул ҳукумати ва ёрдам берувчи мамлакатларнинг ўзаро мажбуриятлари ушбу учрашувнинг асосий дастурларидан ҳисобланади."

Афғонистоннинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳамдуллоҳ Муҳиб Афғонистон ҳукумати томонидан Афғонистонда тинчликни таминлаш ва 4500 Толибон асирларини озод қилиш бўйича муҳим қадамларини эслатиб ўтди.

Сўнгги йилларда турли мамлакатларда, шу жумладан Афғонистонда ушбу мамлакатга ёрдам беришни давом эттириш учун бир нечта минтақавий ва халцаро учрашувлар бўлиб ўтди.  

Олдинги йиғилишларда қатнашган мамлакатлар, шу жумладан Ғарб ҳукуматлари Афғонистонни қайта тиклашда олган мажбуриятларига қарамай,  ушбу мажбуриятларнинг фақат оз қисми бажарилди ҳамда ваъдалар ва амал ўртасидаги узоқ масофа ҳар доим ҳам бундай учрашувлар натижаси учун энг катта қийинчилик бўлиб келган.

Ўтган бир йил ичида АҚШ ва Европа Иттифоқининг таҳдидлари, жумладан Афғонистонга ёрдамни қисқартириш ёки Кобул расмийларида аниқ бир дастуринг йўқлиги ва Афғонистонда коррупциянинг авж олгани ҳақида сохталаштирилган баҳоналар билан қайта қуриш жараёнига ташқи кўмакларнинг тўсатдан пасайишига олиб келишидан Кобул расмийларининг ташвишланишлари сабабига айланди. 

Ушбу таҳдидлардан бири сўнгги ойларда Европа Иттифоқининг Афғонистондаги вакили ўз твитида, Афғонистон ҳукумати коррупцияга қарши жиддий ҳаракатлар қилмаса, халқаро ҳамжамиятликнинг ёрдамидан маҳрум бўлиши ҳақида огоҳлантирган эди.  

Агар Афғонистонда ҳозирги коррупцияси давом этаверса, унда ёрдамлар тўхтатилиши ҳақида огоҳлантиришлар шундай бир вазъиятда эълон қилинмоқдаким, бу мамлакатда коррупциянинг катта қисми Афғонистонни қайта тиклашда иштирок этаётган хорижий компанияларнинг хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ. Буни эса Ғарб ташкилотлари ҳам тан олишади. 

АҚШ ҳукумати томонидан бошқариладиган SIGAR номли Афғонистонни текшириш бўйича агентлиги бир неча маротаба қайта тиклаш ва қайта қуриш рўёхатидаги лойиҳалар одамларнинг эҳтиёжларига устувор аҳамият бермагани боис халқаро кўмаклар буҳудага сарфланаётганини бир неча бор тасдиқлади.  

Ғарб мамлакатларининг Афғонистон ҳукуматига қилган бундай таҳдидлари ва огоҳлантиришларидан ташқари, афғон расмийлари уруш тугаши ва Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши билан қайта қуриш жараёнини давом эттириш учун катта маблағзарур бўлганда, бу мамлакатга ташқи ёрдам тўхтатилиши ҳамда Афғонистондаги ўнлаб йиллар давом этган истило ва фуқаролик уруши натижасида вайронагарчилик шунингдек ички даромадларнинг пастлиги ҳаётий масалаларни моллиялаштириш ҳам хав остига қолишидан хавотирланишмоқда.  

Тахмин қилинишича, Афғонистон ҳукумати расмийлари уруш тугагандан ва чет эл қушунлари олиб чиқилганидан кейин ҳам доимий ёрдам бериш зарурлиги тўғрисида икки ёки кўп томонлама учрашувларда бошқа давлатларни ишонтиришга ҳаракат қиладилар. 

Афғонистонда тикланиш жараёнига ёрдамни давом эттириш масаласини муҳокама қилиш ва бу борада олдинги учрашувларнинг тасдиқланган қарорларини муҳокама қилиш учун 40 дан ортиқ мамлакат вакиллари ва халқаро ташкилотнинг Кобулдаги икки кунлик учрашуви афғон расмийларига доимий ёрдамга мўҳтожлигини яна бир бор таъкидлаш учун имконият беради.