Рафиқ Ал-Ҳаририй суд ҳукми; Ҳизбуллоҳ мухолифларининг катта мувафаққиятсизликлари
Ливаннинг собиқ бош вазири Рафиқ Ал-Ҳаририйни террор қилиш махсус халқаро суди 11 йил ўтгач ўз ҳукмини эълон қилиш зимнида ушбу террорда Ливан Ҳизбуллоўи ва Сурия алоқадаорлигини рад этди.
Ал-Ҳаририйни террори 2005 йил 14 феврал ойида амалга оширилди. Ливаннинг собиқ бош вазири ва 21 нафар киши ушбу амалиётда ҳалок бўлишди. Ҳолбуки Ливан Ҳизбуллоҳининг ички ва хорижий мухолифлари Сурия ва Ҳизбуллоҳни ушбу террорда алоқадаор деб билишган эди. Ҳизбуллоҳ ва Сурия бир неча маротаба ушбу жиноятда алоқадорлигини рад этишди.
БМТ биринчи марта халқаро суд маҳкамасини террористик амалиётни текшириш учун Голландиянинг Гаага шаҳрида ташкил этди.Рафиқ Ал-Ҳаририйга сўиқасд қилиш бўйича халқаро махсус суд муҳокамаси 2009 йилда ташкил этилди. Бинобарин 18 август куни халқаро суд содир этган ҳукм 11 йил тергов ўтказиш ва текширишдан кейин содир этилди. Шакл нуқтаи назаридан суд Ал-Ҳаририй террор қилинишидан олдинги телефон орқали сўҳбатларни эшитиш, ушбу жиноий ишда 297 нафар шоҳидлар билан сўҳбат ўтказиш, 2600 саҳифадан иборат жиноий иш қузғатдиким, тергов бошланишидан ҳукм содир этилгунига қадар глобал фаолият олиб борганини кўрсатади.
Суднинг натижага эришиши нуқтаи назаридан бу ҳукм икки жиҳатдан аҳамиятлидир.
Аҳамиятнинг биринчи далили шундан иборатким, дастлаб асоссиз иддао ва тўҳматларга қарамай суднинг 11 йил олиб борган тадқиқотлари Ҳизбуллоҳ ҳақ эканини исботлади. Суднинг содир этган ҳукми нафақат Ҳизбуллоҳ ташкилотини ушбу террорда алоқадор эмаслигини исботлади, балки унинг 4 нафар аъзосини ҳам оқлади.
Бунга қўшимча Ал-Ҳаририйни террор қилиш бўйича махсус халқаро суднинг судьяси Девид Рай Сайид Ҳасан Насруллоҳ ва Рафиқ Ал-Ҳаририй ўзаро яхши дўстлик муносабатда эдилар деб эълон қилди. Бу шуни кўрсатадики, суд ҳатто тафсилотларга эътибор қаратган.
Суднинг муҳимлигининг иккинчи сабаби бу Суриянинг ушбу жиноятда иштирок этишда алоқадор эмаслигини эълон қилишдирким, суд қарорида аниқ кўрсатилган. шу билан бирга, Ливан ичидаги ва минтақавий даражада Ғарбга мойил бўлган оқимлар Рафиқ Ал-Ҳаририйни террор қилиш учун Сурияга нисбатан жуда кўп босим ўтказди ва Сурия бу босимлар остида Ливандан 14 мингга чқин қўшинини олиб чиқишга мажбур бўлди.
"Ливанлик сиёсатчилар сохта айбловлар учун Сурия ҳукумати ва халқидан узр сўрашлари керак"-деди Сурия парламенти аъзоси Аҳмад Ал-Казбарий.
Аммо ушбу қарорда аниқлик киритилиши керак бўлган иккита жиҳат мавжуддир.
Биринчи нуқта шундан иборатким, халқаро суднинг судьяси Девид Рай қатъийлик билан Ал-Ҳаририйни террор қилиш сиёсий мақсадлар билан амалга оширилган террористик амалиёт эканини эълон қилди. Аммо Ливан бош вазири сифатида 10 йил давомида ишлаган Рафиқ Ал-Ҳаририйга сўиқасд қилиш орқали Ливан ёки ҳатто Ғарбий Осиё минтақасига ким, қайси гуруҳлар ёки ҳатто қайси хорижий уйинчилар ўзларининг сиёсий мақсадларини амалга оширгани аниқ эмас. Рафиқ Ал-Ҳаририй 1992-1998 йиллар орасида ва 2000-2004 йиллар давомида Ливан бош вазири бўлиб фаолият олиб борди.
Бошқа муҳим нуқта шундан иборатким, нима учун суд ушбу ишда Ливан Ҳизбуллоҳи аъзоларига қарши иддаооларини кўриб чиқди ва Ҳизбуллоҳнинг сўиқасддаги сионистик режимнинг эҳтимолий ролини текшириш ҳақидаги талабини кўриб чиқишни рад этди.
Ливан Ҳизбуллоҳи ушбу террорда алоқадорлигини рад этиш зимнида, ушбу жиноятда сионистик режим қўли борлиги ҳақида далилларни тақдим этди. Аммо бу далиллар судда кўриб чиқилмади.
Якуний нуқта шундаки, Ҳизбуллоҳнинг Рафиқ Ал-Ҳаририйга қилинган сўиқасдда алоқадорлигини рад этганига қарамай, муқовимат мухолифлари Ҳизбуллоҳга қарши ҳужумни "Салим Айёш" номли манёвр билан давом этмоқда. Ҳолбуки, Рафиқ Ал-Ҳаририйни террор қилиш халқаро суднинг судьяси "текширилган телефон алоқалар матни сўйиқасд ортида гуруҳни топишга олиб келди"- эълон қилди. Ливаннинг ҳозирги вазъиятга қарши ҳужумларни давом эттириш ва ундан баҳраманд бўлишдан мақсад Ҳизбуллоҳ иштирокисиз ҳукумат тузишдан иборатдир.