Эрон ва Россия ўртасидаги муносабатлар кенгаймоқда
(last modified Sun, 23 Aug 2020 09:32:09 GMT )
август 23, 2020 14:32 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Россия ўртасидаги муносабатлар кенгаймоқда

Минтақа мамлакатлари ва Эрон ўртасидаги муносабатларнинг кенгайиши ва ҳамжиҳатликларига Американинг монеа яратишига қарамай Россия ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликларнинг мустаҳкамланиши катта стратегик аҳамиятга эгадир.

Охирги ўнйиллик давомида икки мамлакатнинг ўртасидаги муносабатлар ривожланишининг жараёнига бир назар ташлаш шуни кўрсатадики, халқаро ва минтақа шароити ушбу муносабатни стратегик муносабат бўлиши томон етакламоқда. Муштарак бу ёндошув халқаро алоқаларда кўп томонламалик билан бирёқламаликнинг қарамақаршилигида муҳим ўзгаришлар юз бераётганини кўрсатади. 

Ана шу доирада Эрон мудофаа вазири генерал Амир Хотамий  Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг расмий даъвати билан ҳарбий делегация бошида Москвага сафар қилди. Эрон мудофаа вазирининг Москвага сафар қилиши  ARMY-20 номи остида Россия технология ва ҳарбий халқаро йиғилиш ва олтинчи кўргазмани ташкил этиш билан тўғри келди. Бироқ, халқаро, минтақа ва иккитомонлама соҳаларда Москва-Теҳрон ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликларини мустаҳкамлаш Эрон мудофаа вазири сафарининг энг муҳим мақсадларидан саналади. 

Бу нуқтаи назардан Россия ва Эрон ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликларни мустаҳкамлашни икки мамлакат ўртасидаги алоқаларда ўзаро эҳтиёжларни таминлаш деб балқин этиш мумкин. Ҳақиқатан ҳам минтақада Американинг кескинлик яратувчи сиёсатлари икки мумлакат ўртасида алоқаларнинг мустаҳкамланишига катта кўмак етказди. Эрон ва Россия Американинг бирёқлама ёндошувига қарши курашиш ва хавфсизлик масаласида Америка гегемонияси қаршисида орқага чекинмасликларини исботлашди.

Бу масалада бир неча ой олдин Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зарифнинг Россияга қилган сафарининг якунида Россия ва Эроннинг муштарак баёнотида ишорпа қилиш мумкинким, унда шундай таъкидланади: "Теҳрон ва Москва долзарб минтақавий ва глобал муаммоларни ҳал қилишда таниқли умумий ҳуқуқ принциплари ва қоидаларига асосланган жамоавий ва адолатли ёндошувларни фаол равишда илгари суришга тайёр."

Эрон ва Россия Баржом ядровий келишувига қўшимча, минтақа ўзгаришлари ҳақида Остона жараёни музокаралари доирасида Москва ва Теҳронда муҳим йиғилишлар ўтказишди ва Американинг бузғинчиликларига қарамай минтақада терроризм билан қарши курашишда муштарак самарали қадам ташлашди. Шунингдек иккимамлакат ҳарбий ҳамкорликларни кенгайтириш соҳасида ҳам стратегик режаларга эгаларким, унинг охирги намунаси Эрон, Россия ва Хитой ўртасида муштарак ҳарбий манёвр ўтказишлари эди. Бу жараёнлар шуни кўрсатадики, Эрон ва Россиянинг ишчи дастурида турли мавзўлар қарор олган. 

Эроннинг Россиядаги элчиси Козим Жалолий 

Эроннинг Россиядаги элчиси Козим Жалолий икки мамлакат ўртасидаги муҳим ва глобал дастурларнинг аҳамияти ҳақида шундай фикр билдиради: "Россия ва Эрон ўртасидаги ҳозирги ҳамкорликларнинг доираси ва муносабатларининг даражаси ўтган ўн йилликларга нисбатан кенг ривожланган ва бу ҳамкорликларнинг кенг қамровли дастури доирасида кўриб чиқилиши керак."

Бу ҳамкорликларни эътиборга олган ҳолда айтиш мумкинки, мудофаа ва ҳарбий соҳада Россия ва Эрон алоқаларини мустаҳкамлашни уч жиҳатдан аҳамиятга эга бўлиши мумкин.

Биринчи жиҳат хавфсизлик конвергентциясини мустаҳкамлаш ва стратегик ҳарбий алоқаларни ривожлантириш ушбу ҳамкорликнинг минтақадаги барқарорлик ва хавфсизликка тасири билан боғлиқдир. 

Иккинчи жиҳат икки мамлакатнинг қурол-яроқ ва мудофаа ҳамкорликларга мойиллик зоҳир этишидир. Бу масалада Эрон ва Россия қурол-яроқларда мавжуд бўлган эҳтиёжларини таминлашда керакли имкониятларга эгадир.

Учинчи жиҳат Россия ва Эрон муносабатларининг аҳамияти; хавфсизлик, айниқса бир ёқламаликка қарши курашишда ҳамкорликларни мустаҳкамлашдан иборатди.  

Умуман олганда Эрон мудофаа вазирининг Россияга ташрифи чоғида ҳозирги музокаралар муҳимлигини таъкидлаган нарса бу Эрон ва Россия расмийларининг ҳарбий ва мудофаа алоқаларини, айниқса БМТ Хавфсизлик Кенгашида АҚШ-нинг Эрон қурол эмбаргосини узайтириш ҳақидаги тақдим этган резолюцияси мувафаққиятсизликка учраганидан кейин кучайтиришга ўрғу беришидир. Бу нуқтаи назарда Эрон мудофаа вазири генерал Амир Ҳотамийнинг Россияга қилган сафари глобал хавфсизлик ва барқарорликни муҳофазат этиш йўлида стратегик мақсадлар билан мувофиқ Россия ва Эрон муносабатларига боғлиқ очиқ-ойдин пайёмдир.