Тошкент ер усти ҳалқа метроси ишга тушди (видео)
(last modified Sun, 06 Sep 2020 06:43:30 GMT )
сентябр 06, 2020 11:43 Asia/Tashkent

Тошкент ер усти ҳалқа метросининг биринчи босқичи ишга тушди. Президент Шавкат Мирзиёев бу ерга ташриф буюриб, жамоатчилик билан бирга поездда юрган эди. "Дўстлик-2" бекатидан "Қўйлиқ" бекатигача бўлган мазкур йўналиш узунлиги 11 километр бўлиб, 7 та бекат барпо этилган. Биринчи бекатдан охиргисигача 19 дақиқада етиб олиш мумкин. Бу масофада ҳар бири 4 та вагондан иборат 4 та поезд қатнайди. Ушбу йўналиш кунига 46 минг йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга