Коинотнинг ақлбовар қилмас даражадаги ҳайратланарли суратлари (фотожамланма)
(last modified Tue, 15 Sep 2020 06:53:47 GMT )
сентябр 15, 2020 11:53 Asia/Tashkent
  • Коинотнинг ақлбовар қилмас даражадаги ҳайратланарли суратлари (фотожамланма)

2020 йилнинг энг яхши астрономик фотосуратлари эълон қилинди. Сомон йўли, Калифорния туманлари ва Андромеда галактикаси каби йўналишлар Insight Investment astronomy photographer of the year award танловининг ғолиблари рўйхатига киритилди. Суратлар кўргазмасини Лондондаги Денгиз музейида томоша қилиш мумкин.

Юлдузлар ва туман йўналиши юқори эътирофга сазовор бўлган иш: АҚШлик Мин Сенинг сурати.
Юлдузлар ва туман йўналиши ғолиби: Австралиялик Потер Уорднинг «Самовий жаҳаннам» сурати.
Янги фотосуратчиларга бериладиган Сер Патрик Мур соврини ғолиблиги Венгриялик Бенс Тотга насиб этди.
Галактика ҳақидаги юқори эътирофга сазовор бўлган иш: Испаниялик Хуан-Карлос Мунёс-Матеоснинг «Катта Магеллан Булути ҳужуми» деб номланган сурати.
Энг яхши ой сурати йўналишидаги иккинчи ғолиб: Буюк Британиялик Итан Роберцнинг қисман ой тутилиши тасвирланган сурати.
Қуёш ҳақидаги энг яхши иккинчи сурат: Польшалик Филипп Огожескининг 145 сониялик қоронғулик иши.
Сайёра, комета ва астероидлар йўналиши ғолиби: Польшалик Лукаш Суйканинг «Орамиздаги само» сурати.

Пейзажлар йўналиши иккинчи ўрин соҳиби: «Саҳро мўъжизаси» номли сурати билан германиялик Стефан Либерман.
«Шимол ёғдуси» йўналишининг ғолиби: Николас Роммелт (Германия) суратга олган «Яшил хоним» сурати
Энг яхши ой сурати: Франциялик Алёна Пайюнинг Тихо кратери ҳудуди олинган иши.
«Одамлар ва само» йўналиши ғолиби: «Технологиялар қамоғи» сурати муаллифи венгриялик Рафаэл Шмал.
«Одамлар ва само» йўналишида иккинчи ўрин ғолиби: Хитойлик Тян Лининг галактикани кузатаётган одам номли сурати.
Мутлақ ғолиб ва галактика йўналиши ғолиби: Франциялик Николя Лефоденинг қўлингни узацанг, етгудек тасвирланган Андромеда галактикаси сурати.
Галактика йўналишидаги иккинчи ғолиб АҚШлик Марк Ҳансон олган биздан 300 000 ёруғлик йили узоқлигидаги NGC 3628 объектининг сурати.
Юлдузлар ва туман йўналиши иккинчи ўрин соҳиби: АҚШлик Коннор Матерннинг «Океандан сакровчи делфин» номли иши.
Қуёш ҳақидаги энг яхши сурат: Буюк Британиялик Александр Ҳартнинг ишига насиб этди.
Пейзажлар йўналиши ғолиби: Германиялик Томас Каст.
«Одамлар ва само» йўналишида юқори эътирофга сазовор бўлган иш: Хитойлик Ян Ванной олган сурати.
«Шимол ёғдуси» йўналишининг иккинчи ўрин соҳиби: Тома Арчернинг Скандинавия ёғдуси остидаги якка дарахт номли сурати (Буюк Британия).
Сайёра, комета ва астероидлар йўналиши иккинчи ўрин соҳиби: Буюк Британиялик Мартин Льюиснинг сурати.

 

Ёрлиқ