Муқаддас Мудофаада  қадриятларнинг тажассуми - 2
(last modified Mon, 21 Sep 2020 15:07:15 GMT )
сентябр 21, 2020 20:07 Asia/Tashkent
  • Муқаддас Мудофаада  қадриятларнинг тажассуми - 2

(Муқаддас Мудофаа ҳафталигига бағишланган махсус дастур)

Маънавият ва ахлоқ инсоннинг ҳаётига руҳ ва жон бағишлаб, уни моддий дунё васвасалари ва ахлоқий тубанликлар жарлигига қулаб тушишдан ҳимоя қилади.

Ӯзини Яратувчисига яқин олган, бошқа дунёни абадий саодатли яшаш манзили деб билган киши бу дунёда намунали ва эзгу амаллар соҳиби бӯлишга интилади. Бундай инсон абадий жаннатни қӯлга киритиш учун Аллоҳнинг ризосини топишга ҳаракат қилади.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари буюрганларидек: “Маънавият ва ахлоқ барча шахсий ва ижтимоий  ҳаракат ва фаолиятларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ва жамиятнинг асосий эҳтиёжидир. Булар ҳатто моддий камчиликлари мавжуд бӯлган яшаш муҳитини жаннатга айлантиради. Улар бӯлмаса, ҳатто  моддий жиҳатдан тӯкин-сочин бӯлган яшаш муҳитлари ҳам жаҳаннамдир”.

Саддомнинг Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши юклатма уруши жараёнида Эрон жабҳаларида ҳамма нарса юксак маънавият касб этганди. У кунларда дуо ва ибодатнинг энг гӯзал жилвалари намоён бӯлди. Намоз ва Қуръон ӯқиш билан бир қаторда холис дуо жанговарларга янги куч ва ғайрат бағишлайдиган, жанг майдонининг оғир қийинчиликларини енгиллатадиган воситага айланди. Жанговарларнинг муножот ва тунги ибодатлари мамлакат фазосини иймон нури ила муаттар айлаган эди.

 Исломнинг жасоратли қӯмондони шаҳид Чамроннинг орифона замзамалари ишқ ва ирфон бобида янги фаслни вужудга келтирди. У муножот қиларди: Аллоҳим, мени қарамликлар ва пучликлардан озод қилганинг учун, зулм ва куфрга қарши кураш лаззатини тоттирганинг, ҳақиқий ҳаётнинг маъносини англатганинг  учун сенга шукрона қиламан... Аллоҳим, менга таваккул ва ризо неъмати ато этганинг, энг оғир тӯфонларда қисматнинг барча паст-баландликлари билан муроса қилиш, сен тақдир айлаган нарсаларга рози бӯлиш ишончини ҳадя қилганинг учун сенга шукрона қиламан”.

Шаҳид Чамрон Саддомнинг Эронга қарши юклатма уруши жабҳаларида

Муқаддас Мудофаанинг  меваларидан бири жамиятда ахлоқий ва маънавий фазилатларнинг юксалиши эди. Мамлакат аҳолисининг турли қатламлари жанчиларнинг ахлоғи ва юриш-туриши таъсирида яхшиликка томон ӯзгаришди. Бу нарса Муқаддас Мудофаанинг энг шонли жилваларидан бири эди.

Ватан фидоийлари чидаб бӯлмас оғир ишларни бажаришда бир-бирларидан ӯзишга ҳаракат қилишарди. Қӯмондонлар шунчалик тавозели эдиларким, баъзан уларни оддий жангчидан ажратиб бӯлмасди.

Ислом қӯшинининг улуғ саркардаси, учувчи шаҳид Аббос Бобоий осмондаги вазифасини бажариб, ерга қӯнгач, урушнинг оғир шароитида жанговарларга сув таширди.

Ироқ армиясининг қӯмондонларидан бири эронлик жанговарлар ҳақида шундай деган: Эронлик жанговарлар мина ӯрнатилган майдонлардан ӯтиб, бизга ҳужум қилишади. Аммо ӯзимизнинг аскарлар, яъни ироқлик аскарлар ботинкаларини ечиб ташлаб, овоз чиқармасдан қочиб кетишади. Бунақа аскарлар билан жанг қилиб бӯладими?

Бу фазилатларнинг авж нуқтаси ӯн уч яшар болакайнинг белига граната боғлаб, ӯзини танкнинг тагига ташлаб, уни портлатгани ва душман  ҳаракатининг олдини қайтаргани бӯлди. Имом Хумайний бу ӯсмир болакайни ӯзининг пешвоси деб атади.

Граната билан ӯзини танкнинг тагига ташлаган ӯн уч яшар шаҳид Муҳаммад Ҳусейн Фаҳмида

Муқаддас Мудофаа давридаги илоҳий руҳ ва маънавий қадрият жуда кучли эди ва бу нарса аслида   саркардалар ва жангчилар учун  энг муҳим илҳомлантирувчи куч  бўлган. Ёшлар тунлари жабҳада намоз ўқишар ва Худо йўлидаги жиҳодни ўзлари учун шараф деб билишарди. Улар бепарволик ва бетарафликни енгиб, жангнинг энг хатарли олдинги қаторида курашиш учун ӯзаро мусобақалашишарди. Бир йигит ерга йиқилганда, унинг ўрнини ўша оиладан яна бир йигит—акаси ё укаси  эгалларди.

Оятуллоҳ Хоманаий маънавиятни душманга қарши курашда муваффақият калиди деб атаб, буюрадилар: "Бизнинг рӯпарамизда фақат биргина  Ироқ эмасди; Шарқ бор эди, Америка бор эди, НАТО бор эди, минтақавий реакционерлар бор эди, пул бор эди, қурол-яроқ, техника, тактика ва сунъий йўлдош хабарлари бор эди. ... Бутун дунё уларга ёрдам берди; Аммо нима сабабдан -- барча заиф томонлари—бюджетдаги заифлик, кучсиз жиҳозлар, ташкилий ишлардаги заифлик,  баъзи ихтилофларнинг мавжудлигига қарамай  Исломий Эронни босиб олишолмади?! Дунё бу воқеадан сабоқ олди ... Бунинг сабаби нимада? Сабаби худди шу маънавиятда эди."

Муқаддас Мудофаанинг жангчилари ибодат орқали Худони зикр қилишни йӯлга қӯйдилар. Бу "зикр ибодати" эди ва бу ибодатдан улар қийинчилик ва муаммоларда ёрдам олдилар; Чунки улар Қуръонда: "Сабр ва намоз ила мурожаат  қилинглар" деб ўқиган эдилар ва худди шу тарзда, тўлиқ эътиқод билан ибодат ва маънавият орқали Аллоҳдан ёрдам сўрадилар. Улар маънавий камолотдан ташқари, қийинчиликларни ҳам енгдилар.

Юклатма уруш жараёнида эронлик жангчиларнинг дуо ва муножотлари

Жангчилардан бири Соҳиб аз-Замон амалиёти  ҳақида шундай дейди: "Бу жамоат намози эди, дуо ва муножотнинг хуш буйи ҳамма жойни муаттар айлаган эди. "Мен сизнинг йигитларингизнинг ибодатларини кўрдим, шубҳасиз, бугун оқшом биз уммат имомига хушхабар берамиз", - деди бригада командири худди шу операцияда шаҳид  бўлган баталон командири ўринбосари Аббос  Али Саховатийнинг қўлини сиқиб. Ва шундай ҳам бўлди; Ислом лашкари қаҳрамонларининг яшин тезлигидаги ҳужуми билан душман қаттиқ мағлубиятга учради.

Шунингдек, Сораллоҳ 41-дивизия қўмондонларидан бири генерал шаҳид Ҳусайн Юсуфуллоҳи  ҳақида ривоят қилинади: "Биз хандаққа киришимиз билан барча болалар ерга қулаганини кўрдим. Мен Ироқнинг патрул хизматига дуч келганмиз деб ўйладим; Аммо англадимки, болалар йиқилмаган; Балки улар сажда қилмоқдалар. Кейин ҳаммалари ўрнидан туриб икки ракат намоз ўқидилар. Мен жуда ҳайрон қолдим. Ҳусайнни четга тортдим ва "нима қиляпсизлар?" --дедим. "Болалар шукрона саждаси бажо келтиришяпти-- деди у--Бу –бизнинг ҳар кеча бажарадиган ишимиз”. Мен: "Нега бу ерда?  Ӯз сафимизга етиб борганда сажда қилишса бӯлмасмиди?—дедим. "Йўқ, ҳар оқшом жангдан қайтганимизда, душман миналаштирган майдондан ӯтгач, шукрона саждаси  бажо келтириб, икки ракат намоз ўқиймизда, сӯнгра ӯз сафимизга қайтамиз”.

 

Ёрлиқ