Муқаддас Мудофаада  қадриятларнинг тажассуми - 3
(last modified Tue, 22 Sep 2020 15:03:10 GMT )
сентябр 22, 2020 20:03 Asia/Tashkent
  • Муқаддас Мудофаада  қадриятларнинг тажассуми - 3

(Муқаддас Мудофаа ҳафталигига бағишланган махсус дастур)

Шижоат қалб амри бӯлиб, унинг илдизлари инсоннинг жон ва руҳига бориб тақалади. Бу истилоҳ луғатларда қалбнинг қуввати ва чидаб бӯлмас ҳолатларда тоқатлилик маъносида шарҳланаган.

Саккиз йиллик Муқаддас Мудофаа йиллари Саддомнинг тиш-тирноғигача қуролланган армиясига қарши   ҳарбий имкониятлари чекланган  Эрон халқининг фидоийларча курашиб, ӯз Ватанини ғаддор душмандан ҳимоя қилиши дунё аҳлига шижоатнинг олий намунасини намойиш этди. Бу қаҳрамонлик ва шижоат кейинчалик дунёдаги эркпарастлик ҳаракатлари учун ибрат намунасига айланди.  Эронлик йигитлар ӯз Ватани ва улуғ Исломий Инқилобини муҳофаза қилиш учун ҳеч иккиланмасдан жонларини тақдим қилишарди. Эрон халқи ва фидоий йигитлари ана шундай ғайрат-шижоат билан курашиб, Ватаннинг бир қарич тупроғини ҳам тажовузкор душманнинг қӯлида қолдирмай, қайтариб олдилар. Ӯн минглаб йигитлар Исломий Инқилобнинг буюк ғояларини муҳофаза қилиш йӯлида фидоийлик ва қаҳрамонликнинг абадий достонларини яратиб қолдиришди.

Муқаддас Мудофаа йиллари ҳайратланарли даражада ғайрат-шижоатга лимо-лим йиллар эди. Жангчи Ризо Эронманиш ҳикоя қилади: Шаҳид Али Араб уруш жабҳасида пулемётчига ёрдамчилик қиладиган пок ва беғубор ӯсмир эди. Ӯша кеча тунги амалиётни бошладик. Алининг юк халтасида ӯқлар бор эди. Жангчилар овоз чиқармай, белгиланган жойга боришлари керак эди. Кутилмаганда душман кетма-кет бир неча ӯқ  ва тунни ёритувчи оловли мослама ота бошлади. Ана шундай олов шуълаларидан бири Алининг елкасидаги  ӯқ-дори тӯлдирилган рюкзакка тушди. Командир Алига овоз чиқармаслик ишорасини қилди. Йигитлардан бир нечтаси унга кӯмаклашишга шошилишди. Аммо елкасидаги халта ёниб, ичидаги ӯқ-дори портлаш ҳолатига келган Али овоз чиқармаслик учун бошидаги қалпоғини оғзига тиқиб, шерикларига уни ёлғиз қолдириб, ӯз йӯлларида давом этишларига ишора қилди. Алини ёлғиз қолдиришдан ӯзга иложимиз йӯқ эди.

Амалиётни тугатиб, борган йӯлимиздан орқага қайтар чоғи Алини кӯрмадик. Бутун бадани куйиб, кул бӯлган, фақат ӯтда ёнмайдиган ботинкасининг пошнаси  қолганди, холос...” .

Бошқа бир жангчи шундай ҳикоя қилади: Ҳандақ орқали у томонга ӯтмоқчи бӯлган кучлар бизнинг ҳандақни тозалашимизни кутиб туришарди. Йӯқолган мина бир кишининг жонини олиши муқаррар эди. Али Акбар Фазлий деди: Вақт зиқ. Жангчилар бизни кутишяпти. Кел, ҳандақни юмалаб ӯтамиз. Унинг мақсади йӯқолган минани нима бӯлсада, зудлик билан топиш эди. Бир киши қурбон бӯлиши турган гап ва ӯша қурбонлик бошқа биров эмас, айнан ӯзи бӯлишини истарди. У шижоат ила фидоийлик амалиётига киришди. Али Акбар ҳозир 70% лик ногирондир.

Эрон халқининг ўз дини ва ватанини ҳимоя қилишдаги жасорати ва мардлиги ҳақидаги хабарлар мамлакат  чегаралари билан чекланиб қолмади. Ғарб оммавий ахборот империясининг дунё оммавий афкори наздида Эрон  Ислом Жумҳуриятини бадном  қилишга қаратилган барча ҳаракатларига қарамай, эронлик йигитларнинг ўз она тупроғини ҳимоя қилишдаги жасоратлари ҳақидаги хабарлар дунё озодлик ҳаракатлари учун ибрат намунасига айланди.

Саккиз йиллик юклатма уруш эркин яшаш учун улкан баҳо  тўлаган эронликларнинг бир тану бир жон бӯлишига олиб келди.  Улар ўз эътиқодлари билан урушни шунчалик гӯзаллаштирдиларким, жангнинг сон-саноқсиз азоблари бағрида мукаррамлик, иймон, ишқ, шижоат, тадбир ва фидоийлик каби қадриятлар мужассамланди.

Жангда, асосан, ҳарбий техника ва қурол -яроқ муҳим рол ӯйнайди, аммо саккиз йил давом этган муқаддас Мудофаа йиллари ғалабани қӯлга киритишга сабаб бӯлган нарса эронлик йигитларнинг ғайрат-шижоати бӯлди. Бугун ҳам Эрон халқининг шижоатидан ҳадиксираган душман бу улуғвор мамлакатнинг тупроғига тажовуз қилолмаяпти.

Шижоат қалб амри бӯлиб, унинг илдизлари инсоннинг жон ва руҳига бориб тақалади. Бу истилоҳ луғатларда қалбнинг қуввати ва чидаб бӯлмас ҳолатларда тоқатлилик маъносида шарҳланаган. Шужоатнинг турлари кӯп.

Имом Ҳусейн алайҳиссаломдан сӯрашди: Шижоат нима? Ҳазрат жавоб бердилар: “Рақиб билан юзлашиш, жанг майдонидаги мардоналик”

Қуръони карим айрим оятларининг мазмунида ҳам шижоатга ишора қилинган. “Оли Имрон” муборак сурасининг 173-ояти каримасида Аллоҳ Расулининг (с) ёронлари таваккул ва шижоатлари васф қилинган:

Уларга кишилар: «Албатта, одамлар сизга қарши куч тўпладилар, улардан қўрқинглар», деганда, иймонлари зиёда бўлди ва: «Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли ва У қандай ҳам яхши вакил», дедилар. (Яъни, ўша мўминларга баъзи кишилар келиб, қурайшликларнинг уларга қарши кўп куч тўплаганларини айтиб, улардан қўрқинглар, деганида, мўминлар қўрқиш ўрнига, иймонлари зиёда бўлди. Шу билан бирга, «Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли ва У қандай ҳам яхши вакил», дедилар. (173)

Муқаддас Мудофаанинг фидоий жангчилари ӯз ғайрат-шижоатлари ила  оғир бир фалокатнинг олдини олиш билан бирга келажакдаги ғалабаларнинг пойдеворини тиклаб, мағлубият соясини ӯз дӯстлари қалбидан сидириб ташладилар. Парвардигорларига таваккул қилган шижоатли жангчилар қалбларда умид чироғининг ӯчиб қолишига йӯл қӯйишмади. Улар келажак авлод учун мардоналик ва фидоийликнинг намунаси бӯлиб қолдилар.

 

Ёрлиқ