Абдулла Арипов Душанбеда (фотожамланма)
(last modified Wed, 30 Sep 2020 06:17:40 GMT )
сентябр 30, 2020 11:17 Asia/Tashkent
  • Абдулла Арипов Душанбеда (фотожамланма)

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига ташрифи давомида мазкур мамлакат президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди. Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Тожикистон президентига қабул учун миннатдорлик изҳор этиб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва тилакларини етказди.Ҳукумат раҳбарлари ва Тожикистон Мажлиси милли Мажлиси Оли раиси, Душанбе шаҳри мери Рустам Эмомали корхона фаолияти билан танишди.

Ҳукумат раҳбарлари ва Тожикистон Мажлиси милли Мажлиси Оли раиси, Душанбе шаҳри мери Рустам Эмомали корхона фаолияти билан танишди.

Икки мамлакат раҳбарлари ташаббуси билан 60 миллион доллар эвазига қурилган корхона замонавий электр техника ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Замонавий технологиялар билан жиҳозланган мазкур корхона энг сўнгги халқаро стандартларга жавоб беради. 

2020 йилнинг 3-чорагида тест режимида фаолият бошлаган корхонада ҳозирча электрон сув иситгичлари ҳамда чангютгичлар ишлаб чиқарилмоқда. 2-босқичда эса телевизор, ярим автоматли кир ювиш машинаси ва микротўлқинли печ ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.