Инқилобнинг иккинчи қадамида ишлаб чиқаришни жадаллаштириш. Стратегик маҳсулотларни ишлаб чиқаришни жадаллаштириш (11)
Фармацевтика ва тиббий эҳтиёж товарлари ишлаб чиқаришини жадаллаштириш (2)
Ядровий билимлардан фойдаланган ҳолда махсус дори воситалари ишлаб чиқариш
Радиофармацевтика касалликларни ташхислаш ва даволаш соҳасидаги энг муҳим тармоқлардан бири ҳисобланади ва шу сабабли биз радиофармацевтик воситаларга бўлган глобал талабнинг ўсишида сезиларли ютуқларга гувоҳ бўляпмиз.
Статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, сўнгги ўн йилликларда терапевтик радиофармацевтик воситалардан диагностик радиофармацевтика билан параллел равишда фойдаланиш жуда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу радиоактив дориларнинг йиллик ўсиш суръати 2030 йилга келиб 30% атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда.
Иқтисодий нуқтаи назардан глобал фармацевтика саноати дунёда нефт ва нефт-кимё саноатларидан кейин иккинчи ўринни эгаллайди ва унинг бозорда товар айирбошлаш қиймати озиқ-овқат, телекоммуникация, энергетика каби соҳалардан устун туради. Радиофармацевтика саноатнинг турли соҳалари орасида энг кӯп фойда келтирадиган ишлаб чиқаришдир. Радиофармацевтика бозоридаги товар айланмаси сўнгги йилларда 10 миллиард доллардан ошди. Ушбу омиллар, ишлаб чиқаришни жадаллаштириш йилида яхши имкониятларга эга бўлган янги фармацевтика саноатига афзалликлар беришни талаб қилади.
Шу муносабат билан мутахассисларни ўқитиш ва тайёрлаш соҳасидаги мавжуд инфратузилмани ҳам назарда тутиш мумкин. Ҳозирги кунда Эронда хусусий ва давлат сектори назорати остида фаолият юритадиган 20 га яқин институт ва 150 дан ортиқ фармацевтика компаниялари мавжуд. 1994 йили Эрон Атом Энергияси Ташкилоти билан ҳамкорликда Теҳрон тиббиёт фанлари университети фармация факултетида радиофармацевтика бӯйича аспирантура ташкил этилди.
Дори воситалари ишлаб чиқариш соҳасида қайд қилиш жоизким, ҳозирги кунда мамлакатда 100 дан ортиқ дори-дармон ишлаб чиқариш линиялари мавжуд. Шунингдек, жумҳуриятда турли хил дори-дармонларни ишлаб чиқариш учун 160 дан ортиқ турдаги самарали материаллар ишлаб чиқарилмоқда. Статистик маълумотларга кўра, фармацевтика хомашёсининг 54 фоиздан ортиғи маҳаллий хомашё ва кимё компанияларида ишлаб чиқарилади. Эронда ишлаб чиқариладиган дори-дармонларнинг сифати дунёдаги обрўли фармацевтика марказлари маҳсулотларининг сифатига тенгдир.
Ушбу соҳада Эроннинг янги инфратузилмаларидан бири -- юқори илмий технологиялар ва замонавий ядро билимларидан фойдаланган ҳолда махсус дори воситаларини ишлаб чиқаришдир.
Тиббиёт соҳасида ядровий энергиядан фойдаланиш масаласи жуда кенг қамровли бӯлиб, мамлакатда мавжуд бўлган реакторлар фаолияти натижалари шуни кўрсатадики, Эрон ушбу янги технологияларни ривожлантиришда улкан муваффақиятларни қӯлга киритган. Дарвоқе, Эронда бу имкониятлар мавжуд эмас эди; Мамлакатнинг қарамлиги шу даражага етгандики, сканер ё радиологик ташхислаш учун беморлар бошқа мамлакатларга юборилар эди.
Сўнгги йилларда Эронга қарши санкцияларга қарамасдан, ядровий энергия тадқиқотчилари атом электр станцияларини ривожлантириш билан бир қаторда ушбу технологияларни тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва микроблардан ҳимояланиш соҳаларига жорий қилишга муваффақ бўлишди; Ядро тиббиёти соҳасида Эрон турли хил саратон касалликларини ташхислаш ва даволаш учун радиоактив дорилар ишлаб чиқаришга муваффақ бўлди.
Замонавий ядровий тиббиёт ҳозирги кунда икки соҳа: диагностика ва даволашда қўлланилмоқда. Эроннинг ушбу икки соҳадаги ютуқлари орасида Й-90 микросфералари (Microspheres-Y90) радиоактив дорисининг ишлаб чиқарилишидир. Бу соҳада ишлаб чиқарилган дорилар орасида “Текнитум-99M” радиоактив дориси ҳам бор. Бу ядро тиббиётида кенг қўлланиладиган радиоизотоп бўлиб, ядро терапияси марказларида диагностика воситаси сифатида ишлатилади.
“Молибден 99” дориси эса бу соҳада қӯлга киритилган улкан ютуқлардан биридир. У кўплаб касалликларни ташхислашда, жумладан юрак мушаклари, суяк илиги, сӯлак безлари, қалқонсимон без, паратироид, ўпка, жигар ва буйракларни сканерлашни талаб қиладиган касалликларни аниқлаш учун ишлатилади.
Саратонни даволаш ва касалликларни ташхислаш соҳасида билим даражасининг ошгани сабабли радиоактив дорилардан фойдаланиш меъёри ҳам ортиб бормоқда.
Эрон радиоактив дорилар ишлаб чиқаришда катта ютуқларга эришди. Илгари ички истеъмол учун оз миқдордаги ушбу радиофармацевтика воситаларини ишлаб чиқарадиган Амиробод тадқиқот реактори энди ушбу соҳадаги фаолиятини оширди. Зеро, вақт ўтиши билан ушбу тоифадаги дори-дармонларга эҳтиёж ортиб бормоқда. Ушбу эҳтиёжга жавобан мамлакатдаги радиофармацевтик саноат мутахассислари фаннинг бу соҳасини маҳаллий равишда ривожлантиришга қарор қилишди.
Радиофармация ёхуд радиоактив дорисозлик истилоҳи биринчи марта 1958 йилда НИҲ Миллий соғлиқни сақлаш институти аъзоси капитан Уилям Х. Christain томонидан таклиф қилинган ва унинг ҳамкасби Жон Christian биринчи радиофармацевтик монографияни патентлаган.
Радиофармацевтика биринчи марта 1960 йилда клиникаларда қўлланилган. Ушбу дорилар саратон касаллигини даволашда самарали ҳисобланади, шунинг учун фармацевтика факултетларида бундай дориларга катта эътибор қаратилади.
Ҳозирги вақтда Теҳрон ва шаҳид Биҳиштий номидаги университетларнинг дорисозлик факултетлари талабалари ушбу дориларни ишлаб чиқариш учун радиофармацевтика бўлимларида ўқитилмоқда. Бугунги кунда радиоактив дорилар ядровий тиббиётнинг 80% дан ортиқ диагностик тадқиқотларида қўлланилади ва Эрон ушбу замонавий ва юқори даражада ривожланган илмий соҳада етакчи мамлакатлардан бири ҳисобланади.