Халқаро валюта жамғармаси АҚШ санкциялари тасири остига қолган
(last modified Thu, 22 Oct 2020 10:57:03 GMT )
октябр 22, 2020 15:57 Asia/Tashkent
  • Эрон Марказий банки раҳбари Абдунносир Ҳимматий
    Эрон Марказий банки раҳбари Абдунносир Ҳимматий

Эрон марказий банкининг бош директори Халқаро валюта фонди Теҳрон истаги билан Американинг сиёсий лоббийчилк ва АҚШ босимидан тасирланмаган ҳолда коронавирус билан қарши курашиш учун фавқулодда манбалар талабига жавоб бериши керак,-деб айтди.

Абдунносир Ҳимматий чоршанба куни Эрон ўзининг қонуний манбаларига таяниб, коронавирус билан қарши курашиш жараёнида муносиб сайъ-ҳаракатларни амалга ошириганини баён этиш зимнида, аммо Американинг жорий этган ноқнуний санкциялари Эроннинг ўз ресурсларидан чет элда фойдаланишига тўсиқлик қилмоқда, -деб таъкидлади.  

Коронавирус касаллиги авж олганидан сўнг, Эрон Халқаро валюта фондидан кредит олишга мурожаат этди, аммо АҚШ-нинг қарамақаршилиги билан Эроннинг номи ушбу фонднинг қарз олувчилари рўйхатидан чиқарилди. Коронавирус пандемиясидан саккиз ой ўтгач, Халқаро валюта жамғармаси Эроннинг талабига ҳали ҳам ижобий жавоб бергани йўқ. 

Халқаро валюта фонди 

Америка коронавирус пандемияси билан қарши кураш авж олган бир пайтда, Эрон халқига қарши оғир иқтисодий санкцияларни жорий этди ва ҳатто баъзи мамлакатларда дори-дармонларни олиб кириш ва Эроннинг қонуний молиявий манбаларини озод этишнинг олдини олди. 

АҚШ-нинг ушбу ҳаракати Эрон халқининг ҳаёти ва соғлиғини тўғридан-тўғри нишонга олиб қуйган бир томонлама муносабатларнинг бузғунчи ёдошувининг яна бир намойиш бўлиб, бу ҳам инсон ҳуқуқларининг асосий тамоюлларини бузиш ҳисобланади. 

Нуфузли халқаро ташкилотларнинг мустақил ролй уйнаши дунё жамоатчилиги томонидан кутилмоқда ва коронавирусга қарши курашнинг муҳим палласида АҚШ-нинг бир томонлама муносабати Халқаро валюта фондининг профессионал мавқеи ва фаолиятига зарар етказади. 

Халқаро валюта фондининг учта муҳим фазифаси бор: биринчидан 189 -та аъзо давлатларнинг молиявий ва иқтисодий ривожланишини кузатиб бориш, иккинчидан Халқаро валюта фондига аъзо давлатларга маслаҳат бериш, учинчидан эса молиявий қийин аҳволда бўлган мамлакатларга қисқа муддатли кредитлар ва ёрдам бериш. 

Халқаро валюта фонди Эронга маблаҳ ажратиши зарур

Коронавирус дунёни безовта қилаётган бир пайтда, чегара билмас коронавирус жанг майдонида мувафаққият қозониш учун жамоавий ҳамкорлик ва фавқулодда молиявий ёрдам жуда муҳимдир ва санкциялар инсонпарварлик савдо фаолиятларига тасир етказмаслиги керак. 

Коронавирусга қарши кураш мамлакатларнинг харажотларини оширди ва ушбу ҳалокатли вирусга қарши курашиш учун янги молиявий манбаларга эҳтиёж сезишади. Ана шундай шароитда Халқаро валюта фондининг учинчи вазифаси, яъни аъзо мамлакатларга қарз бериш бўйича махсус вазифаси намоён бўлади. 

Халқаро валюта жамғармасининг сиёсий босими ва АҚШ санкцияларидан келиб чиққан ҳолда, илмий жамоатчилик ва билимга асосланган компанияларнинг сайъ-ҳаракатлари билан Эронда коронавирусга қарши курашиш учун тиббий маҳсулотлар, шу жумладан коронавирусни аниқлаш учун турли хил мосламалар, винтиляторлар ва бошқа керакли асбоб ускуналар ишлаб чиқарилган. 

Халқаро валюта фондининг асосчиларидан бири бўлган Эрон халқаро жамоатчилик билан биргаликда коронавирусга қарши курашда биринчи ўринда туради ва Халқаро валюта фондининг ёрдами ва ҳамкорлиги ушбу курашнинг сифатига ва натижасига тасир етказади.Натижада Ковид-19 вирусига қарши глобал курашга ҳам тасир етказади. 

Эрон Марказий банки раҳбари Абдунносир Ҳимматий

Эрон Марказий банки раҳбари яқинда Халқаро валюта фонди президентига мурожаат этиб, коронавирус глобал инқироздир ва глобал ҳамкорлик зарурати ҳеч қачон бунчалик жиддий бўлмаган эди ва агар барча мамлакатлар хавфсиз бўлмасалар, ҳеч бир мамлакат бу инқироздан омон қолмайди,-деб таъкидлади.