октябр 25, 2020 15:52 Asia/Tashkent
  • Исроил режими билан муносабатларни нормаллаштириш
    Исроил режими билан муносабатларни нормаллаштириш

Баъзи араб давлатлари ва Исроил ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш масаласини синчковлик билан баҳолаш шуни кўрсатадики, муносабатларни нормаллаштириш тўғрисидаги қарор халқ томонидан қўллаб-қувватланмаган қарордир.

Ҳозирча уч давлат- Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн ва Судан Исроил режими билан муносабатларини нормаллаштирганини эълон қилди ва Баҳрайн ҳамда БАА тинчлик шартномасини имзоладилар. Афтидан ушбу шартномани имзолашда энг муҳим омил-бу шахснинг ролидир. 

Баҳрайн подшоси Ҳамд бин Исо Ол-халифа, Аморотнинг валиаҳди Муҳаммад бин Зоид Ол-Наҳён ва Судан ўтиш кенгаши раиси Абдулфаттоҳ Ал-Бурҳон, Америка президенти Дональд Трамп ҳамда Исроил режими бош вазири Бинямин Нетаняҳу ушбу келишув имзоланишида катта рол уйнадилар. 

Шайх Муҳаммад бин Исо 2011 йилдан бошлаб ҳозиргача халқ эътирозлари билан юзмаюз бўлган. Намойишчилар демкоратик ҳукумат ташкил этиш ва Ол-Халифа ҳукуматини ағдаришни таъкидламоқда. Шайх Муҳаммад ва Ол-Халифа хонадонини Баҳрайн қудрат бошига сақланаётган нарса бу Америка давлати ва Ол-Саъуд режимининг қўллаб-қувватланаётганидир. 

Энди, АҚШ-нинг Исроил режими билан муносабатларни нормаллаштириш версиясига қарши бўлган ҳар қандай қаршилик Ол-Халифани қўллаб-қувватлашдан воз кечиш билан баробардир. Шундай қилиб, Ол-Халифанинг ҳокимиятда омон қолиши Исроил билан тинчлик битимини қабул қилишнинг асосий омилидир. 

Муҳаммад бин Зоид Ғарбий Осиёдаги энг фаол уйинчилардан бири бўлиб, минтақадаги хавфсизлик ва сиёсий ўзгаришларнинг аксарият қисмида қатнашди. Гарчи, Ол-Наҳён Ол-Халифага қараганда камроқ маҳаллий қаршиликларга дуч келган бўлсада, аммо Ол-Наҳён ва айниқса Муҳаммад бин Зоид ўз хавфсизлигини АҚШ-га боғлиқ деб билади. 

Исроил режими билан муносабатларни нормаллаштириш келишуви 

Абдулфаттоҳ Ал-Бурҳон бошқа ҳар қандай араб ҳукмдорларига қараганда ҳокимиятдаги мавҳумроқ мавқеъга эга. Генерал Ал-Бурҳон Судан ҳарбийлари Умар Ал-Баширга қарши давлат тўнтаришидан кейин ҳокимият бошига келди ва ҳозирда Судан ўтиш кенгашининг раисидир. 

Бошқача қилиб айтганда, ғарбпараст араб кучлари Ал-Бурҳонни Абдулфаттоҳ Ас-Сисийга ўхшатишга ҳаракат қилишмоқда ва у ўз ҳокимиятини абадийлаштиришда ҳамма нарсадан кўра кўпроқ АҚШ-нинг ёрдамига таянмоқда. 

Трамп эса нормаллаштириш масаласидан шахсий мақсадларга эга ва бу масаладан фақат 10 кун қолган президентлик сайловда сионистлар томонидан қўллаб-қувватланишига ишонган. 

Агарчи араб мамлакатлари билан алоқаларни нормаллаштиришни Исроил режими ҳокимияти тизими томонидан қўллаб-қувватлансада, аммо Бинямин Нетаняҳу бу хатти-ҳаракат билан Исроил режимига босимларни кмайтириш учун баҳра олади. Ойлар давомида Бинямин Нетаняҳу исроиллик намойишчиларнинг босим остида қолган ва эътирозчилар ўз лавозимидан истеъфо беришини талаб этишмоқда. 

Шахсий тамоюллар ва мақсадлар қаршисида халқнинг истак-хоҳишлари ва талаблари қарор олган. Халқнинг аксарияти Баҳрайн ва Суданда шунинг Аморатдаги аҳолининг аксарияти Исроил режими билан муносабатларни нормаллаштириш  масаласига ўз норозиликларини эълон қилишди. 

Судан халқи сионистлар билан муносабатларни нормаллаштириш келишувига қарши эътирозлари 

Судан халқи жума куни сионистик режим билан Судан ўтиш давлати ўртасида келишувга келиш шартномаси эълон қилинишидан сўнг Судар пойтахти Хартум шаҳрида эътирозли кўча намойишлар ўтказишди. Суданнинг сиёсий гуруҳлар, жумладан мўътамар ва уммат каби партиялар муносабатларни нормаллаштириш Судан ўтиш давлати учун оғир оқибатларга олиб келади деб таҳдид солди. Баҳрайн ва Аморотда ҳам ҳозиргача муносабатларни нормаллаштиришга қарши эътирозлар бўлиб ўтди. 

Бу эътирозлар шуни кўрсатадики, ушбу мамлакатларда Исроил режими билан муносабатларни нормаллаштириш бўйича қарорлар шахсий нуқтаи назардан қабул қилинган ва бу ҳам АҚШ томонидан  босим остида қабул қилинган, чунки ҳокимиятда қолиш учун шахслар Вашингтоннинг қўллаб-қувватлашига эҳтиёж сезади. Ҳақиқатан ҳам шахсий қарорлар шундан далолат берадиким, қудрат бошида юзага келадиган ҳар қандай ўзгаришлар келишувнинг бузилиши маъносидадир ва бундай келишувлар амалда кўп давом этмайди. 

 

 

Ёрлиқ