Кеча Ғазода яна 300 фаластинлик шаҳид бўлди
Бу ҳақда Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ғазодаги вакили маълум қилди.
Ўтган кечаю кундузда сионист режимнинг Ғазога қилган ҳужумларида 300 нафар фаластинлик шаҳид бўлди.
Ал-Маядеен тармоғининг хабар беришича, Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ғазодаги вакили Ашраф ал-Қадара шундай деди:Сионист режимнинг охирги 24 соат ичида уюштирган ҳужумларида аксари болалар ва аёллардан иборат 300 нафар фаластинлик шаҳид бўлди, 800 нафари ярадор бўлди.
Бу хабарга кўра, сионист режимнинг Ғазога ҳужумлари бошланганидан буён ушбу минтақанинг 28 нафар тиббиёт ходими ҳам шаҳид бўлди. Охирги статистик маълумотларга кўра, сионистик режим ҳужумларида 2228 нафар фаластинлик шаҳид бўлган, 8714 нафари жароҳатланган.
Айни пайтда, Ал-Қассам бригадалари сионистик режим жиноятларига жавобан шанба оқшомида сионистик режим жиноятларининг давом этишига жавобан Тел-Авив шаҳрини ўнлаб ракеталар билан нишонга олганликларини эълон қилди. Фаластин қаршилик кучлари Тел-Авив жануби-шарқида жойлашган Эллад аеропорти ҳамда Ашдод ва Ашкелонни ҳам нишонга олди.
Бошқа томондан, Ал-Қассам Бригадалари, Ал-Ақсо тўфони операциясида асирга олинган ва сионист режимнинг Ғазога ҳаво ҳужумларида ҳалок бўлган сионист аскарлардан бирининг жасади вайроналар остидан чиқарилганини эълон қилди.