Америкадаги ижтимоий ва сиёсий ихтилофлар шиддат олмоқда
(last modified Mon, 02 Nov 2020 11:18:38 GMT )
ноябр 02, 2020 16:18 Asia/Tashkent
  • АҚШ президентлик сайловларига номзодлар Дональд Трамп ва Жо Бойден
    АҚШ президентлик сайловларига номзодлар Дональд Трамп ва Жо Бойден

Америкада президентлик сайловлари рақобатлари ниҳоясига етмоқда. 3 ноябр сайловлари арафасида номзодлар ва уларнинг тарафдорлари ўртасида оғзаки ва ҳатто жисмоний тўқнашувлар шиддат билан кучаймоқда.

Дональд Трамп тарафдорларининг бир гуруҳининг Техасдаги Жо Бойденнинг сайловолди автобусини қуршаб олиш учун амалга оширган ҳаракатлари сўнгги кунларда АҚШ номзодлари тарафдорлари ва мухолифлари ўртасидаги жисмоний тўқнашувларининг энг муҳим намуналаридан бири бўлди. Дональд Трамп ўз тарафдорларининг ноанъанавий бундай сайъ-ҳаракатларига аксиламал кўрсатиб, ўзининг Твиттер саҳифасида юқорида зикр этилган автобус томон автомобилларнинг ҳужум қилишидан олинган видеони нашр этиб, бундай ҳаракатни қўллаб-қувватлаб шундай ёзди: "Мен Техаснинг ошиқиман."

Америка президенти Дональд Трамп

Шу билан бирга, Axius нашриясиТрамп сешанба куни  кечқурун президентлик сайловларида баъзи муҳим штатларда ғолиблигини эълон қилмоқчи ва агар натижада Бойден ғалаба қозонса, у демократларни ўғриликда айбламоқчи бўлмоқда,-деб хабар тарқатди. 

Қўшма Штатлардаги аксарият ахборот воситалари ва сайловларни кузатувчи ташкилотларнинг фикрига кўра, АҚШ-да сўнгги ўн йилликларда сиёсий зиддиятлар мисли кўриолмаган даража авж олган.  

Халқаро бўҳронлар гуруҳи ўз ҳисоботида, сайловлар билан боғлиқ можаролар сабабли Америка жамияти дуч келадиган хавф ва тўқнашувлар, айниқса расмий ҳисоблаш жараёни тугашидан олдин Трамп ўз ғалабасини эълон қилса тарафдорларини кўчаларга чиқишни талаб этишидан сўнг кенг шиддат олади,-деб ёзди. 

Албатта сайлов участкаларида овоз бериш учун сафда туриш олдиндан бошланган. Трампнинг ҳомийлари Америка президентининг суханронликларидан тасирланиб, Бойден ва унинг тарафдорларини сициалистик гуруҳ, сармоячиликка қарши , муҳожирликни қўллаб-қувватлайдиган ва фасодли гуруҳ деб атаб, агар улар қудрат бошига етсалар, нафақат Американинг миллий манфаатларини хатар остига қуйишади, балки америкаликларнинг миллий ўзлиги ва динининг нобуд бўлиши сабабига айланадилар деб таъкидладилар. 

Бунга қарши Бойденнинг ҳомийлари Трамп ва унинг тарафдорларига фашистик, ирқчи ва тафриқа соладиган жараён деб қарашади ва улар қудрат бошига қолишларини давом этсалар, мамлакатни инқирозга, ички уруш ва Американи халқаро арсада нобудликка юзмаюз этишади деб билишади. 

Иккала номзоднингт тарафдорлари орасида таассуб ва хурофот даражаси шунчалик чуқурки, сайлов натижалари бу мамлакатда ижтимоий муаммоларни баратараф этолмаса керак. 

Америкадаги турли бўҳронлар ҳам ушбу мамлакатда ижтимоий ва сиёсий ихтилофларнинг чуқурлашиб қолганига тасир етказган. Америка халқининг аксарияти у демократ бўладими ёки жумҳурийчи ёхуд мустақил бўладими Американинг Конгресси ва президентига ишонишмайди. Коронгавриусга қарши кураш, ишсизлик, ироқпарастлик каби ҳавзаларда заиф амал қилиш ва масъулиятсизлик зоҳир этишлар америкалик фуқароларнинг норози бўлишлари сабабига айланмоқда ва ушбу мамлакатда сиёсий ва ижтимоий бардошликнинг камайиши сабабига айланган. 

Шу сабабдан сўнгги йилларда АҚШ сайловлари номзодлар тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувлар, сайлов қутиларига ҳужумлар ва ҳаттоки АҚШ губернаторларини ўғирлашга уринишлари каби саҳналар билан бирга ўтмоқда.  

Қўшма Штатларидаги ижтимоий ва сиёсий бўлинишлар ва ихтилофларни давлатнинг бартараф қила олмагани охир-оқибат ушбу мамлакатни хатарли хавфсизлик инқирозларга юзмаюз этиши мумкин.