Вашингтондаги дўконлар эгалари юз бериши мумкин бўлган тартибсизликларга тайёрланишди (фотожамланма)
(last modified Tue, 03 Nov 2020 07:18:50 GMT )
ноябр 03, 2020 12:18 Asia/Tashkent
  • Вашингтондаги дўконлар эгалари юз бериши мумкин бўлган тартибсизликларга тайёрланишди (фотожамланма)

АҚШ-да бугун президентлик сайловида овоз бериш жараёни бўлиб ўтади. Сайловдаги кураш амалдаги республикачи президент Дональд Трамп ва демократлардан бўлган собиқ вице-президент Жо Байден ўртасида бўлиб ўтади.

Сўровларнинг сўнгги маълумотлари Байденнинг устунлигини кўрсатмоқда, бироқ 2020 йилда сайлов якунларини прогноз қилиш одатдагидан кўра мураккаброқ ҳисобланади. COVID-19 пандемияси сабабли кўплаб сайловчилар муддатидан олдин овоз берди. Вашингтондаги дўконлар эгалари эса ҳар эҳтимолга қарши овоз бериш куни юз бериши мумкин бўлган воқеаларнинг ҳар қандай ривожига, шу жумладан, тартибсизликларга тайёрланишга қарор қилди ҳамда дўконлари олдига тўсиқлар ўрнатди.