Тоғли Қорабоғ можаросида такфирий террорчилар борлигининг муаммоси
(last modified Mon, 09 Nov 2020 11:11:22 GMT )
ноябр 09, 2020 16:11 Asia/Tashkent
  • Тоғли Қорабоғдаги тўқнашувлар
    Тоғли Қорабоғдаги тўқнашувлар

Қорабоҳ баҳсли минтақасида такфирий ва террористик жангарачиларнинг борлиги минтақа давлатлари учун катта муаммога айланмоқда.

Озарбойжон Республикаси президенти Илҳом Алиев

Озарбойжон Республикаси расмийлари, шу жумладан ушбу республика президенти Илҳом Алиев Қорабоғ можаросида ҳатто битта бего7на кучларнинг борлигини рад этган бир ҳолда, Россия ва арманистон расмийлари эса ушбу ҳақда хавотирланишларини зиоҳир этишмоқда. Масалан, бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири сергей Лавров Москвада чоп этиладиган Комерсант газетаси билан қилган ўз сўҳбатида, Қорабоғ тўқнашўвларида Ғарбий Осиёдан ҳузур топган хорижий жангаричилар ва террористлари 2 мингдан ҳам ортриб кетган,-деб эълон қилди. 

Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова

 Шу муносабат билан Россия ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Мария Захарова ҳам журналистлар билан қилган сўҳбатида, Ғарбий Осиёдан Қорабоғ минтақасига террористларни келтириш Кавказнинг жанубидаги минтақаларга эга бўлишлари сабабига айланиши мумкин,-дея таъкидлади.  

Шак-шубҳа йўққи, Суриядан такфирий ва террористик жараёнларни Жанубий кавказ минтақасига кучириш минтақанинг мустақил мамлакатларига салбий тасир етказиши мумкин.  

Айни пайтда, бу террористларнинг ҳузур топиши Жанубий Кавказ ва марказий Осиёнинг барча мамлакатлари чегара хавфсизлигини хатар остига қуйиши ҳам мумкин. 

Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё минтақаларига Суриядан такфирий террористларни кучириш масаласи янги мавзў эмас. Бундан олдин Америка давлати Марказий Осиё билан Афғонистон чегараларидан қуролланган террористик гуруҳларни ушбу минтақа мамлакатларига ўтказиш учун кўп сайъ-ҳаракат қилган эди. Ҳақиқатан ҳам, Кавказ минтақасига Суриядан такфирий террористларни кучириш Эрон ва Россия чегаралари ҳошиясида Американинг экспансионистик сиёсатлари билан тўғри келади. Исроилнинг ирқчи режими ҳам ушбу масаладан фойда кўриши мумкин. Ўтмишдаги тажрибалар бу ҳақиқатни исботлайди ва нотингчлик вужудга келган вақтда Америка ва сионистик режим ўз мақсадларини амалда татбиқ этиш учун имкониятга эга бўлади.  

Қуролланган такфирий-террористлар 

Шу муносабат Субҳон Муҳаққиқ шундай ёзади: "агар Тоғли Қорабоғ минтақасига Ливия ва Суриядан такфирий ва такфирий бўлмаган минглаб қуролланган террористик гуруҳларни келтириш учун Туркиянинг амалга оширган сайъ-ҳаракат рост бўлиб чиқса, яқин орада яна бир маротаба Москвани Туркияга қарши туришига олиб келади. Айниқса, бу сайъ-ҳаракат бошқа мамлакатларга қараганда Россия хавфсизлигини жиддий хатар остига қуяди. 

Эҳтимоли, Эрон ушбу масаладан хабардор бўлганлиги сабабли Теҳрон томонидан таклиф этилган ташаббус тинчлик режасида ушбу масалага бир банд ажратилган. Ҳар ҳолда, шуни зик этиб ўтиш жоизки, Жанубий Кавказ минтақасига террористларни кучириши масаласи бўйича Россия расмийларининг берган изҳоротлари шундай бир шароитда баён этилмоқдаким, Сурия президенти Башор Асад Қорабоғ минтақасига Туркиянинг ҳимоятида бўлган террористик қуролланган гуруҳларни кучириш масаласини таъкидлади. 

Сурия президенти Башор Асад 

Башор Асад Қорабоғдаги қайта кескинликларнинг бошланишида Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдўғон айбдор эканини таъкидлаш зимнида, Туркия Қорабоғ можаросида Арманистон ва Озарбойжон Республикаси ўртасидаги тўқнашувларда Сурия ва бошқа мамлакатлардаги террористлардан фодаланмоқда,-деб айтди. 

Умуман олганда, шундай назарга ташланадиким, Кавказ минтақасига террористларни жойлаштириш учун Туркиянинг амалга ошираётган сайъ-ҳаракати Американинг гегемоник сиёсатларига тўғри келади. Ҳақиқатан ҳам Туркия Жанубий кавказ минтақасига 2 минг такфирий террористларни келтириш билан Кавказ ва Марказий Осиё экспертлари ва минтақа давлатлари расмийларининг ўтган бир йил давомида жиддий танқидларини камайтириш учун Америкага кўмак бермоқда. Шак-шубҳасиз, бу сиёсатни амалда татбиқ этиш минтақадаги хавфсизлик ва сиёсий доиралари ушбу масалага бевосита камроқ аҳамият қаратишлари учун Россия атрофидаги минтақаларга Суриядан такфирий террористларни кучиришга камроқ харажот сарфлаш мақсадида сионистик режим ва Америкага кўмак етказади. Айниқса, террористларни кучриш жараёнида Қорабоғ можаросида Озарбойжон Республикасига кўмак бериш мавзўси эътиборга олинмаган.