Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ва Эрон; ҳамкорликлар учун ўзаро имкониятлар
(last modified Wed, 11 Nov 2020 10:56:17 GMT )
ноябр 11, 2020 15:56 Asia/Tashkent
  • Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти
    Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти

Евроосиё геополитик фазоси ва унинг атрофидаги минтақаларда юзага келган охирги ўзгаришлар минтақавий ташкилотлар ичида ҳамкорликларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашни бир заруратга айлантирган.

Бу заруратга жавобан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти 2001 йилда Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон иштироки билан хавфсизлик, истисодий ва сиёсий кўптомонлама ҳамкорликларга ёндошиш масаласига асосо солди. Бу ташкилот ҳозирда 12 аъзога эга. Эрон Ислом Жумҳурияти, Афғонистон, Манголия ва Белоруссия ушбу ташкилотнинг кузатувчи аъзосидир. Шанжай Ҳамкорлик Ташкилотига Эроннинг кузатувчи аъзоси сифатида ҳузур топиши иқтисод, савдо сотиқ, хавфсизлик ва сиёсий заминларда ўзаро ҳамкорликларни кенгайтириш учун янги имкониятларни ижод этади. 

Кавказ ва Ўрта Осиё масалалари бўйича эксперт Кузагар Колажий ушбу ташкилотда Эроннинг уйнайдиган ролининг аҳамияти ҳақида шундай фикр билдиради: "Ушбу ташкилотда ижтимоий, маданий, иқтисодий ва сиёсий малаларида турли ҳамкорликлар амалга оширилади. Масалан: хавфсизлик масаласида терроризм, сепаратизм, экстремизм ва гиёҳванд моддаларини контрабанда қилиш билан қарши курашиш масаласига ишора этиш мумкин. Иқтисодиёт соҳасида эса энергетика, божхона,транзит масаласи аҳамиятни касб этадиким, ҳозиргача ушбу соҳада кенг ҳамкорликлар олиб борилмоқда. Эроннинг ушбу ташкилотга, ҳатто кузатувчи мамлакат сифатида ҳам ҳузур топиши турли хил соҳаларни ўз ичига олган, агар вазъият ўзгарса ушбу ҳамкорликларнинг асосий аъзоси сифатида ҳам ушбу ҳамкорликларнинг кўлами кенгаяди."

Охирги йилларда ушбу ташкилотнинг дастур ва режаларининг аҳамиятини оширган нарса бу Евроосиё ва унинг атрофидаги минтақалар географиясида юз берган ҳодисалар саналади. Американинг бир ёқлама сиёсати каби кескинликлар, энергетика хавфсизлиги ва транзити жараёнида тўсиқлик яратиш ва санкциялар жорий этиш каби муаммолар минтақавий таҳдидларга қарши курашиш йўлида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг уйнайдиган ролига янада жиддийроқ аҳамият қаратиш сабабига айланган.  

Сиёсий масалалар бўйича эксперт Ҳусейн Усубалиев минтақа тинчлигини бузиш учун Американинг мақсадларига ишора этиб, минтақа хавфсизлигини таъминлаш учун Эроннинг амалга ошираётган сайъ-ҳаракати Каспий денгизи ҳавзаси ва Марказий Осиёда барқарорликнинг асосий омилига айланган,-деб айтди. 

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарлари саммити 

Эрон савдо сотиқ ва иқтисодий соҳада ҳам ўзаро ҳамкорликларни ривожлантириш учун янги имкониятларни ижод этган. Эрон ҳозиргача Евроосиё иқтисодий ҳамкорлик иттифоқига қўшилиш ва эркин савдо минтақаларини ижод этиш билан ушбу ташкилот билан ўз ҳамкорликларини кенгайтирган. Ўтган етти ой давомида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар билан Эроннинг 15 миллиардга тенг савдо сотиқ қилиши ҳам тижорат ҳамкорликларини ривожлантириш учун янада кенгаётган имкониятлар борлигидан далолат беради. Шунингдек Эрон Ғарбий Осиёда йўлларни боғловчи мамлакат сифатида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар ва минтақа мамлакатлар аксариятининг инфратизилмаларининг эҳтиёжларини таъминлашга қодирдир. Каспий денгизи ҳошиясида Анзалий порти -Рашт йўлини боғлаш ва шимол-жануб каридорининг темир йўлини охирга етказиш билан бу имкониятлар зудлик билан амалга оширилади. 

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарлари олтинчи саммитида Эрон президенти Ҳасан Руҳоний сўзлаган нутқи 

Бу имкониятларни эътиборга олган ҳолда, айтиш мумкинки, Россия президенти Владимир Путин мезбонлиги ва видеоконфренция шаклида сешанба куни ўтказилган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг олтинчи саммитида, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний гиёҳванд моддаларини контрабанда қилиш, экстремизм, терроризм билан тасирчан кураш олиб бориш ва хавфсизлик ва тижорат ҳамда иқтисодий соҳаларда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти билан Эроннинг ҳамкорликларини кучайтиришни таъкидлади.