Москва тинчлик режасининг ноаниқликлари ва Тоғли Қорабоғ можаросининг доимий ечимига оид шубҳалар
(last modified Mon, 16 Nov 2020 11:39:32 GMT )
ноябр 16, 2020 16:39 Asia/Tashkent
  • Қорабоғ можаросини тугатиш ҳақидаги Россиянинг тинчлик келишуви
    Қорабоғ можаросини тугатиш ҳақидаги Россиянинг тинчлик келишуви

Россиянинг Тоғли Қорабоғ минтақасига эгалик қилиш борасидаги озар-арман можаросига барҳам бериш бўйича тинчлик режасидаги шак-шубҳалар ва ноаниқликлар Озарбайжон ва Туркиядаги расмийларнинг сукут сақлашга ундади.

Қорабоғ можаросини тугатиш ҳақидаги Россиянинг тинчлик келишуви

Айтишларича, Қорабоғ можаросини тугатиш ҳақидаги Россиянинг тинчлик келишуви дастлаб Россия ва Туркия ўртасида келишилган. Туркия президенти Ражаб тайиб Эрдўғон 27 сентяб кунида Арманистон ва Озарбайжон Республикаси ҳарбийлари ўртасида юз берган тўқнашувнинг бошланишидан бўён доим Озарбажон Республикасининг ишғолий ерларини тўлиқ озод этилишича уруш давом этишини таъкидлаб келарди.  Аммо Эрдўғон Шуша стратегик шаҳар қайтариб олинганидан кейин тўсатдан Қорабоғ можаросини тинч йўл билан ҳал этиш ва тинчлик битимини имзолаш ҳақида сўз очишни бошлади.

Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдўғон  

Туркия президентининг ўз позициясини бундай шубҳали тарзда ўзгартириши шуни кўрсатадики, у Россия билан тинчлик келишуви матнини тайёрлашда иштирок этган ва ушбу тинчлик битимининг моддаларини тайёрлашда муҳим рол уйнаган. Эрдўғон шунингдек, арманлар ва озарийлар ҳарбийларининг 45 кунлик уруши давомида Озарбойжон касбдошининг матбуот котиби вазифасини ўз зиммасига олган эди. Бироқ, Россия тинчлик битими имзоланишидан сўнг, туркия раҳбарлари Нахичеван автоном республикаси орқали марказий Осиё ва Кавказ республикалари билан Туркия ўртасидаги алоқаларни барқарор этиш учун йўл топиш пайида эканлари аниқланди. Туркиянинг бу истак-хоҳишлари амалда татбиқ этилишидан сўнг, бу мамлакатнинг раҳбарлари бошқа мақсадларни ҳам режалаштирганлари маълум бўлди. Россия тинчлик битими бўйича Эрон экспертларининг аксарияти шундай фикр билдиришади:  "Бу келишувда Озарбайжон Республикаси мусулмон халқининнг талаби, яъни ушбу мамлакат ҳудудий яхлитлигини тиқлаш талаблари инобатга олинмаган. Шу сабабли Озарбайжон Республикаси халқининг бу борадаги Тоғли Қорабоғни Озарбайдон Республикасига қўшилиши ҳақидаги талаби сақланиб қолади."

Шу билан бирга Қорабоғнинг аҳолисини кўчиририш ва жойлаштириш учун сарфланадиган катта харажотлар, Россия тинчликпарвар кучлари иштирокида қайтариб олинган ерларни бошқариш ва 2000-та Россия тинчликпарвар кучларининг харажатлари ва бу борадаги бошқа ҳолатларни эслатиб ўтиш лозим. 

Озарбайжон Республикаси ва Ўзбекистонда Эроннинг собиқ элчиси Мўҳсин Покойин

Шунинг учун сиёсий масалалар бўйича эксперт, Озарбайжон Республикаси ва Ўзбекистонда Эроннинг собиқ элчиси Мўҳсин Покойин  Россия тинчлик шартномаси агар барқарор тинчлик ва оташкесим сабабига айланса ҳам катта мавҳумликлар бу борада мавжуддир. ва тинчликпарвар кучлари сифатида Россия ҳарбий кучларини жойлаштириш билан Озарбайжон Республикаси ер яхлитлиги қпйта тикланиши қийин,-деб айтди.  

Москва тинчлик шартномасидаги кўплаб ноаниқликлардан ташқари, келажакда Озарбайжон Республикасининг ушбу битим маддалари билан боғлиқ муаммолари янада кучайиши шабҳасиз. Чунки бундан бўён Москва тинчлик келишувини амалга ошири натижасида Илҳом Алиев ҳукуматининг баъзи муаммолари янада кўзга ташланадиган бўлиб туюлади. Айниқса, Озарбайжон Рспубликаси учун Туркия томонидан тайёрлаган келишув моддалари Озарбайжон Республикасига қарши тайёрланган. 

Бироқ, Арманистон ва Озарбайжон Республикаси ўртасидаги 45 кунлик урушнинг расмий равишда охирга етиши ва Москва тинчлик битимининг имзоланишидан кўп вақт ўтмай, Анкара ва Бокуда туркларга мойиллик зоҳир этадиган  жараёнга боғлиқ ОАВ томонидан қўшни мамлакатларга, айниқса Эронга тўҳмат қилиш бошланди. Эронга қарши бундай тўҳматлар дастлаб, Эронни Қорабоғ уруши жараёнида бепарволик қилиши билан бошланди ва Эрон ва Арманистон ўртасидаги Эрон чегарасининг ёпилиши ҳамда Арманистон билан урушда Туркия эришган муваффақият ивазига Эрон кўп зарар кўрди ва келажакда муаммоларга дуч келади. 

Эрон Ислом Жумҳурияти ташқи ишлар вазири ўринбосари Аббос Ироқчи

Ушбу миш-мишлар ва тўҳматларга жавобан Эрон расмийлари, шу жумладан Эрон Ислом Жумҳурияти ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Аббос Ироқчи Эроннинг Арманистон билан чегараларини ёпилиши, Эроннинг Нахичеван Автоном Республикасига йўлини тўсиб қуйиш ҳақидаги барча айбловларни рад этди.  

Эронга қарши айбловлар шундай шароитда эдиким, Эрон раҳбарлари Тоғли Қорабоғ можароси томонларини ва Боку-Ереван можаросига тасир кўрсатадиган мамлакатларни, шу жумладан Россия ва Туркия ўзига қамраб олган ва   халқаро меъёрларга мос келадиган оқилона ва принципиал тинчлик режани тақдим этдилар. Ҳолбуки Озарбайжон Республикаси, Арманистон ва Россия Қорабоғ можаросини тугатиш учун Эроннинг тақдим этган лойиҳасини истиқбол этди ва Теҳронда ҳам дипломатик идоралар масъуллари зиддиятли томонлар Эроннинг тинчлик режасини тузиш ташаббусига жавобларини кутишган бир пайтда Россия тинчлик шартномаси имзоланганлиги ҳақидаги хабар эълон қилинди.  

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, доимий тинчликка эришиш ва Арманистон ва Озарбайжон Республикаси ўртасидаги ер яхлитлиги муаммосини ҳал этиш масаласи Эрон ва минтақадаги айрим мамлакатларнинг иштирокисиз ҳал этиб бўлмайди. 

Ёрлиқ