Шарқий Осиёда иқтисодий битимнинг имзоланиши Трампнинг Хитойни жиловлашдаги охирги муваффақиятсизлиги
Осиё -Тинч океанига 15 та аъзо мамлакат расмийлари ўтган куни видеоконфренция шаклида ўтказилган йиғилишида (RCEP) кенг қамровли минтақавий иқтисодий шериклик шартномасини имзоладилар ва Deutsche Welle ахборот агентлиги 15 ноябрни тарихий кун деб эслатиб ўтди.
(RCEP) кенг қамровли минтақавий иқтисодий шериклик шартномаси нима сабабдан аҳамиятлидирким, кўп ОАВ шу жумладан Deutsche Welle ахборот агентлиги уни тарихий кун деб ўтишди деган савол вужудга келади. (RCEP) кенг қамровли минтақавий иқтисодий шериклик шартномасининг аҳамияти ҳақида бир нечта нуқтани зикр этиш жоиздир.
Биринчи масала шундан иборатким, (RCEP) кенг қамровли минтақавий иқтисодий шериклик шартномаси "Асе Ан" минтақавий бир йиғилишнинг ҳошиясида Вьетнамнинг пойтахти Ханой шаҳрида Осиё-Тинч океанининг 15 аъзоси расмийлари билан имзоланди. (RCEP) гуруҳи Осиё шарқи-жанубидаги АСЕАН-ннинг 10 аъзо мамлакати, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Австралия ва Янги Зелландияни ўзига қамраб олади.
Иккинчидан, Шарқий Осиёда жаҳоннинг энг йирик иқтисодий шартномаси ҳақида муҳим нуқта шундаки, саккиз йил олдин иқтисодий кенг ҳамкорликларни амалга ошириш бўйича шартномани имзолаш учун музокара олиб бориш бошланган эди ва охир-оқибат савдо-сотиқ бўйича ушбу битим якшанба куни вазирлар сатҳида 18 йиғилиш ва 31 марта музокара қилишдан сўнг натижага эришди.
Учинчи муҳим нуқта шундаки, Хитой ва Осиё ва Океаниянинг 14 мамлакати Вьетнамда дунёда энг йирик иқтисодий келишувни имзолаш билан келгуси йилларда муштарак соҳалардан кўпида тарифларни камайтириш пайида фаолият олиб бормоқда. Ҳақиқатан ҳам ушбу келишув имзоланиши сояси остида ушбу келишувга имзо қуйган мамлакатлар ўртасидаги савдо-сотиқ фаолиятида божхона тўловлари камаяди ва муштарак тижоратга назорат қилиш қонунлари ишлаб чиқарилади ҳамда таварларни транспартировка қилиш осонлаштирилади.
Бу муҳим нуқталар қаторида ушбу келишувга биноан кенг қамровли минтақавий иқтисодий шериклик шартномасига 15 аъзо мамлакатнинг берган маълумотига кўра тахминан 2,3 миллиард нафар, яъни дунё халқининг 30 фоизини ўзига қамраб олади. Аъзо мамлакатларнинг ички ялпи ишлаб чиқариш умумий ҳажми 25 минг миллиард доллардан ортиқдир. Бошқа таъбир билан ифодалаганда эслатилган тижорат келишувнинг савдо муомала ҳажми дунё умумий савдо ҳажмининг 29 фоизини ташкил этади ва бу эса эндиликда минтқа ушбу келишув остида дунёнинг энг йирик эркин савдо минтақасига айланади. Бошқача қилиб ифодалаганда, Америка билан тижорат урушини олиб бораётган Хитой ушбу мамлакатлар билан савдо-сотиқ қилиш билан Вашингтон билан кескинликларини камайтириши мумкин.
Бунга қўшимча, экспертларнинг аксарияти дунёда эркин энг йирик тижорат келишувини ижод этилишини Хитой учун катта муваффақият деб баҳолашмоқда. Америка ўтган бир неча йил давомида, камида Дональд Трамп президентлиги даврида турли мавзўлар, шу жумладан Гонконг, Синьцзян ва инсон ҳуқуқлари масаласида Хитой билан зиддиятда эди. Аммо "тижорат уруши" мавзўси ушбу иккита мамлакат ўртасидаги асосий ихтилоф бўлиб келган. Бундай шароитда Пекин давлати 8 йил замин яратишдан сўнг Осиё шарқида дунёнинг энг йирик иқтисодий шартномасини ташкил эта олди. Американинг ушбу битимда йўқлиги ва Хитойнинг ҳузур топиши икки рақиб сифатида ушбу мамлакатлар билан иқтисодий ўз ҳамкорликларини кенгайтириш учун Хитойга муносиб имконият тўғдиради.
Ва ниҳоят, Вашингтон, айниқса Ҳинд ва Тинч океанида бурилиши сиёсатида Пекин қудрат бошига кўтаришни истаётган бир пайтда, RCEP шартномасининг имзоланиши АҚШ-нинг Осиёдаги иттифоқчилари, айниқса Япония ва Жанубий Корея билан муносабатларда дунёдаги иккинчи йирик иқтисодиёт сифатида Хитойнинг минтақадаги мавқеини кучайтириши мумкин.
Дарҳақиқат Осиё-Тинч океани стратегик минтақасидаги 15 мамлакат Трампнинг бир ёқлама сиёсатлари сояси остида йирик савдо келишувига эришди, бу эса Хитойнинг минтақавий мавқеини кўтаришга олиб келади.Бошқача қилиб айтганда, Трамп президентрлик даврининг сўнгги кунлари эҳтимол Хитойнинг раҳбарлигида бўлган Осиё-Тинч океани минтақасидаги 15-ту иқтисодиёт дунёдаги энг йирик иқтисодий блокни ташкил этди. Аслида, кенг қамровли минтақавий иқтисодий ҳамкорлик тўрисидаги битим (RCEP) имзоланиши Транс-Посифик келишуви таркибида қолган нарсаларга ҳалокатли зарбадир; демократ Барак Абама маъмуриятининг иккинчи муддати давомида эришилган келишув ва Трамп ундан воз кечгани келишув назарга олинади. Тран-Посифик савдо шартномаси (TPP) АҚШ президенти Дональд Трамп 2016 йилда ҳокимиятга келиши биланоқ чиққан биринчи кўп томонлама келишувлардан бири эди. Шундай қилиб, Трамп президентлигининг сўнгги ойларида Қўшма Штатлар дунёдаги энг тез иқтисодий ўсишга эга бўлган иккита Осиё-Тинч океани минтақавий савдо шартномасидан маҳрум бўлди. Аслида, Шарқий Осиёда дунёдаги энг йирик иқтисодий шартноманинг имзоланиши Трампнинг Хитойни жиловлай олмаган сўнгги мувафаққиятсизлигидир.