ноябр 18, 2020 16:30 Asia/Tashkent
  • Арабистон; Эронга қарши иддаолар остида яширин ядровий фаолият олиб бориш

Саъудия Арабистони режими расмийлари сионистик режим ва америка билан бирга асоссиз иддаолар ва айбловлар билан Эроннинг тинчлик йўлидаги ядровий фаолиятлар дастурини Ғарбий Осиё минтақаси учун таҳдид деб эълон қилишга сайъ-ҳаракат қилишмоқда.

Бу асоссиз иддаолар давомида Арабистон ташқи ишлар вазирлигида маслаҳатчи вазир Одил Ал-Жубайр "агар Эрон ядровий дастурини тўхтатмаса, унда Саъудия Арабистони ўзини ядровий қуроллар билан жиҳозлантириш ҳуқуқига эга бўлади",-деб айтди. 

енада жойлашган Эроннинг БМТ-даги доимий намояндаси Козим Ғарибободий

Венада жойлашган Эроннинг БМТ-даги доимий намояндаси Козим Ғарибободий сешанба куни кечқурун ушбу изҳоротга аксиламал кўрсатиб, ўзининг Твиттер саҳифасида шундай ёзди: "Агар Риёз ядровий қурол дастурига интилиш ёки  МАГАТЭ ташкилоти билан ҳамкорлик қилмасликни оқлаш учун баҳона изламоқчи бўлса жасорат қилиб унинг харажатини тўласин"

Ғарибободий Одил Ал-Жубайрга хитоб айлаб, айбни бошқаларга юклаш ва қурқитиш ёлғончилар фойдаланадиган анъанавий ва классик иккита усулдир. Ўзингизнинг ҳуқуқбузарликларингиз учун бошқаларни айбламанг,-деб айтди. 

Ушбу масаланинг яширин томонини таҳлил этишнинг муҳим бир нуқтаси -бу саъудиялик расмийларининг Эрон ядровий дастури тўғрисидаги уйма иддаолардан ғайритабиий ядровий фаолиятни қонунийлаштириш учун бир баҳона сифатида фойдаланишларидир. 

Бошқа таъбир билан айтганда, саъудияликлар ядро қуролига йўл очмоқдалар, бу минтақада ҳавфсизликка таҳдидларнинг янги қатламларни яратишни англатади.  

МАГАТЭ қурол-яроқлар бўйича собиқ раиси ва ўринбосари Оли Хайнонен

Гарвард университети ўқитувчиси ва МАГАТЭ ҳамда қурол-яроқлар собиқ раиси ва ўринбосари Оли Хайнонен бу ҳақда тўхталиб, Арабистон дар ҳақиқат ҳам ядровий масаласида шаффофлигини кўрсатмади. Масалан; бу мамлакат агентликнинг қўшма протоколига имзо қуйгани йўқ. Биз шунингдек Риззнинг аниқ ва шаффоф ядровий энергетика  дастурларини яратиладиган ядровий реакторлар сонини аниқлашдан ташқраи бошқа нарсани мушоҳада этмадик. Шунингдек улар тадқиқот олиб бориш реакторларини ишлаб чиқариш дастурларида бирон-бир сайъ-ҳаракат олиб боришмаган.   

Нью-Йорк Таймз ўтган август ойида Американинг махфий ядровий фаолияти тўғрисида Риёз чеккасидаги ҳудудларда қуёш батареялари ишлаб чиқариш корхоналари яқинида иншоотлар мавжудлигини ўзининг бир ҳисоботида хабар берди ва шундай қўшимча қилди: "Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу иншоотлар саъудияликларнинг эълон қилинмаган ядровий марказларидан бири бўлиши мумкин. Ушбу иншоотлардан бири эҳтимол Саъудия Арабистоннинг шимоли-ғарбий қисмидаги "Ал-Ало" ҳудудида жойлашган сариқ кейкни ишлаб чиқариш иншооти бўлиши мумкин.  

Саъудия Арабистони валиаҳди Муҳаммад бин Салмон

Икки йил олдин Саъудия валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Малик Абдулазиз шаҳрида Саъудия ядровий лойиҳасини намойиш қилиб, яжро реакторини ўз ичига олган еттита лойиҳа бошланганлигини эълон қилди. У Си Би Эс билан қилган сўҳбатида унинг мамлакати ядровий қуролга эришиш пайида эмас, аммо агар Эрон бундай қилса, у ҳам иккиланмайди,-деб иддао қилди. 

Арабистоннинг ядровий дастури шундай бир вазъиятда яширин амалга оширилмоқдаким, МАГАТЭ собиқ бош директори Юкио Омано ушбу ташкилотда раҳбарлик қилиш даврида Саъудия Арабистони Риёзнинг якунланаётган реакторлари учун ядровий ёқилғини импорт қилишдан олдин агентликнинг текшируви ва бошқа хавфсизлик дастурлари билан мувофиқат қилиши керак,-деб эълон қилган эди.     

Энди шундай савол туғиладиким, нима ҳодиса юз бердиким, саъудиялик расмийларни хавотирга солди ва уларни Эрон ядровий фаолиятлари ҳақида айбловларни такрор этишга ундади? Эронга қарши асоссиз айбловлар ва ёлғонни такрорлашнинг асосий сабабини  минтақа ва дунёда Америка гегемониясининг қулаши билан уларнинг сиёсий келажаги ҳақида қайғуришидан излаш керак. 

 

Ёрлиқ