Қишм оролидаги Юлдузлар дараси
(last modified Sun, 06 Dec 2020 03:05:48 GMT )
декабр 06, 2020 08:05 Asia/Tashkent
  • Қишм оролидаги Юлдузлар дараси

Бу қадимий ва ҳайратланарли дара сабаб Қишм геопарки ЮНЕСКО томонидан руйхатга олинди. Қишм геопарки Ӯрта Шарқдаги ягона геопарк ҳисобланади. Бугунги дастуримизда бизга ҳамроҳлик қилсангиз, дунёнинг ажойиб ҳодисаларидан бири ҳақида кӯпроқ маълумотга эга бӯласиз.

Қишм Эрон ва жаҳондаги энг катта ороллардан биридир. Бу орол географик мавқеъи ва муносиб об-ҳавоси, шунингдек, кӯп сонли геологик нодир ҳодисалари сабабли ҳар йили минглаб Эрон ва жаҳоннинг турли минтақаларидан келган саёҳатчиларга мезбонлик қилади. Қишмда табиий жозибалар кӯплиги сабабли бу орол етти ажойибот  макони сифатида ном чиқарган. Бу гӯзал оролдаги табиатнинг ҳайратланарли ҳодисаларидан бири икки минг йиллик тарихга эга бӯлган Юлдузлар дарасидир.

Бу қадимий ва ҳайратланарли дара сабаб Қишм геопарки ЮНЕСКО томонидан руйхатга олинди. Қишм геопарки Ӯрта Шарқдаги ягона геопарк ҳисобланади. Бугунги дастуримизда бизга ҳамроҳлик қилсангиз, дунёнинг ажойиб ҳодисаларидан бири ҳақида кӯпроқ маълумотга эга бӯласиз.

Қишм оролидаги Юлдузлар дараси оролнинг жанубий соҳилидан 5 километр узоқликдаги Барка Халаф қишлоғининг ёнида жойлашган. Барка Халаф   дунёнинг энг покиза қишлоғи ҳисобланади. Бу покизаликнинг сабаби қишлоқда қадимий бир удумнинг барқарорлигидир. Қишлоқ аҳли қадимдан бугунги кунгача ҳар куни аср пайти ӯз уйларининг атрофини сув сепиб, супуришади. Ана шу ӯзига хослиги ва Юлдузлар дарасига яқинлиги сабабли Барка Халаф қишлоғи ЮНЕСКО томонидан туристик макон сифатида тан олинган.

Юлдузлар дарасининг гӯзалликлари ва маҳаллий аҳоли томонидан тӯқилган жозибали эртаклар заминшунос олимларнинг ҳам таважжуҳини ӯзига жалб қилиб, қатор илмий экскурсияларнинг  амалга оширилишига сабаб бӯлди. Мутахассисларнинг тадқиқотларидан маълум бӯлишича бу дара икки миллион йил давомида тупроқ, тош ва қумнинг шамол, ёмғир ва сел ёмғирлари натижасидаги емирилиши сабабли вужудга келган. Заминшунослар бу дарадаги барча ажойиб-ғаройиб ҳодисалар, ҳатто қум устунларнинг ҳам миллионлаб йиллик тарихга эга эканлигига ишонишади.

Юлдузлар дараси

Табиатшунос мутахассисларнинг фикрича Қишм оролидаги қуруқликнинг бир қисми бир замонлар сувнинг тагида бӯлган. Сув тагидаги чӯкиндилар асрлар ӯтиши билан чӯкинди тошларга айланиши мумкин. Бу тошлар бири-бирига ёпишиб, баландликни ташкил этадида, сувдан тепага чиқади. Сувдан чиққан тошлар ҳам бошқа тошлар мисоли қаттиқ бӯлади. Аммо чӯкиндилардан ташкил топган тошлар вулқондан отилиб виққан тошларга кӯра анчайин юмшоқ. Улар сувда зудлик билан ҳал бӯлади.

Чӯкинди тошлар минтақасидан сув ва шамол ӯтган пайти улар емирилиб, турли ажойиб шакллар пайдо бӯлади. Турли ранглар ва тош устунлардаги камалак ранглари бир неча миллион йиллик чӯкиндиларнинг асоратидир. Юлдузлар дараси ернинг шамол ва сув натижасида емирилишининг яққол намунаси ҳисобланади.

Юлдузлар дараси

Бу даранинг қатламлари ва табақалари юқорида зикр қилинган сабабларга кӯра жуда мӯрт бӯлиб, ҳатто бир инсоннинг оғирлиги ҳам уларни нобуд қилиши мумкин. Бу қатламлар узра қадам босиш, бир қарашда мустаҳкам кӯринсада, аммо бу амал миллион йиллар давомида шаклланган қатламларга дарз тушиши ва тез орада унинг барбод бӯлишига сабаб бӯлади. Шу сабабли бу нодир қатламлар юзига қадам босмаслик бу мислсиз заминшунослик обидасининг узоқ йиллар сақланишига кӯмаклашиши мумкин. 

Юлдузлар дарасининг нодир паст-баландликларидан ташқари унда овознинг товланишлари ҳам ҳайратланарлидир. Бу ерда сукут, шамолнинг уввос тортиши ва акс садо муштараклиги ғаройиб бир фазони вужудга келтиради. Маҳаллий аҳоли қуёш ботишидан кейин Юлдузлар дарасидан таралган садолар инсонларнинг келганидан ғазабланган арвоҳларнинг нолаларидир, деган ақидадалар. Минтақада яшовчи кишилар бу ақидага шунчалик ишонишадиким, улар шомдан кейин ҳеч қачон Юлдузлар дарасига киришмайди. Аммо мутахассисларнинг олиб борган тадқиқотлари бошқача хулосаларни тақдим қилди: Улар сутунлар ва даҳлизлар оралаб шамолнинг эсиши бундай ажойиб-ғаройиб садоларни вужудга келтиради, дея ишонишади.

Юлдузлар дараси

Агар сиз ажойиб-ғаройиб садолардан қӯрқмасангиз, арвоҳлар ҳақидаги ривоятлардан таҳликага тушмасангиз, бу минтақага сафар қилган чоғи яхшиси, тунни Юлдузлар дарасида ӯтказинг. Бу сеҳрли даранинг тунги мусаффо осмонида юлдузларни бармоқларингиз билан санашингиз мумкин. Шомдан кейин бу дарада сеҳр-синоатли ҳодисалар бошланади ва сиз Сомон йӯлининг ажойиб манзарасини мушоҳада қила оласиз. Тунлар бу дарада юлдузлар сизга шунчалик яқин келадиким, ӯзингизни бошқа бир оламда тасаввур қиласиз. Суратчилар ақлга сиғмайдиган манзараларни бу дарада тасвирга туширишлари мумкин.

Юлдузлар дараси

Ёзда Эроннинг жанубий минтақалари об-ҳавоси ӯта иссиқлиги сабабли бу ҳайратланарли дарага сафар қилишнинг муносиб вақти кеч куз ва қиш фасли ҳисобланади. Ёзнинг жазирамасида азият чекмай десангиз бу ажойиботлар маскани бӯлган Қишм оролига салқин фаслларда сафар қилинг.

 

Ёрлиқ