Инқилобнинг иккинчи қадамида ишлаб чиқаришни жадаллаштириш (5-қисм) Экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни жадаллаштириш (1-боб)
Хом нефт савдосига асосланган иқтисодиётдан узоқлашиш учун ишлаб чиқаришни жадаллаштириш зарурати
Нефт саноатига қарамликни камайтириш муқовимат иқтисодиётини амалга ошириш шароитида Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари томонидан доимий равишда таъкидланиб келинган.
Ҳижрий-шамсий йил ҳисоби билан 90-йиллар бошида Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари нефтга суянмаган муқовимат иқтисодиётини шакллантириш ғоясини илгари сурдилар.
Нефт Эрон иқтисодиётининг уриб турган юраги, шу сабабли Қўшма Штатлар Эроннинг нефт экспортига қарши энг қаттиқ халқаро санкцияларни жорий қилади ва у топган бўшлиқларни тезда ёпади.
Хом нефт савдосидан минимал даражада фойдаланиш нефтнинг иқтисодиётдаги ролини эътиборсиз қолдиришни англатмайди, аммо тажриба шуни кўрсатадики, Эронда энг оғир иқтисодий иллатлардан бири бу нефтга қарамликдир.
АҚШ Молия вазирлигининг Тероризм ва иқтисодий разведка бӯлими сўнгги йилларда нефт санксиялари масаласига жиддий эътибор қаратди. Бу бӯлим 2004 йилда кичик Жорж Буш маъмурияти даврида "терроризмга қарши кураш"нинг иқтисодий жиҳатларини мувофиқлаштириш баҳонасида ташкил этилган ва ҳозирда деярли барча санкциялар масъулияти унинг зиммасидадир.
Трамп маъмурияти билан яқин алоқада бўлган Демократияни ҳимоя қилиш фонди директори Марк Дубовиц "Риал уруши" номли мақоласида Эронга босим ўтказишда АҚШ Молия вазирлигининг муҳим ролини таъкидлади. У Ғазначиликка санкциялар қўллашни мисли кўрилмаган даражада оширишни ва ҳаттоки Эрон билан ишлайдиган европалик амалдорлар ва банкирларни санкция қилишни маслаҳат берди.
Ушбу таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда, нефтни юксак даромадли иқтисодий соҳага айлантиришга ҳаракат қилиш керак. Эрон истеъдод, ижодкорлик ва қимматли манбаларга бой, табиий ва инсоний салоҳияти жиҳатидан ноёб ўлка.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Ҳукумат ҳафталиги муносабати билан Президент ҳамда ҳукумат аъзолари билан видеоалоқада нутқ сўзлар экан, "хом ашё сотиш ва нефт каби хом ашёни кӯткрксига экспорт қилиш" дан тийилиш лозимлигини таъкидлаб; Мамлакатнинг макроиқтисодий салоҳияти ва ички бойлигини тилга олиб таъкидладиларким: Мамлакат иқтисодиёти ҳеч қандай шароитда хорижий ҳодисаларга боғлиқ бўлмаслиги керак.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ўз сӯзларини давом эттириб, "хом ашёни сотиш ва хом ашёни кӯтара экспорт қилиш" масаласига тўхталиб, дедилар: қимматбаҳо тошларни хом ашё сифатида сотиш, чет элда қайта ишлаш ва уларни мамлакатга бир неча баравар қимматга қайтариш, Ҳурмуз оролининг тупроғини сотиш, Жанубий Хуросон заъфаронини ва тропик минтақалар хурмосини қайта ишламай, хом ашё сифатида сотиш бу соҳада жиддий иш олиб бориш кераклигини кўрсатадиган ҳолатлар қаторига киради.
Тоғ-кон саноати нефт даромадларининг етишмаслигини қоплаш учун яхши алтернатив ҳисобланади.
Тоғ-кон саноати ўтган йили 9 миллиард долларлик экспортни амалга оширишга муваффақ бўлди, шунинг учун бу нефт сотилишининг пасайиши натижасида юзага келган камомадни қоплаш учун ишончли манба бўлиши мумкин.
Бу йил мамлакатдаги тоғ-кон саноати ва минерал-хом ашё саноати томонидан 10,5 миллиард долларлик экспорт амалга оширилиши кӯзда тутилган.
Нефт саноатининг бир қисми бўлган нефт-кимё соҳасида биз ишлаб чиқаришнинг қулай ўсиши ва жадаллаштирилиши гувоҳи бўлмоқдамиз.
Сўнгги йилларда нефт саноати юқори тараққиёт ва барқарорлик даражасига кўтарилди. Иккинчи ва учинчи жадаллаштириш кўринишидаги фаол ва давом этаётган лойиҳалар якунланиб, яқин беш йил ичида режалаштирилган стратегиялар амалга оширилгач, мамлакатдаги нефт-кимё мажмуалари сони 134 та комплексга, ишлаб чиқариш қуввати эса 1405 йилга бориб 150 миллион тоннага етади.
Миллий нефт-кимё компаниясининг ишлаб чиқаришни бошқариш бӯлими бошлиғи Саййид Жалол Мирҳошимий жорий йилнинг дастлабки беш ойида мамлакат нефт-кимё мажмуаларининг ишлаб чиқариш жараёни тўғрисида ҳисобот берар экан, ушбу соҳада ишлаб чиқариш қуввати 25 миллион тоннадан ошгани, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 фоизга ўсганини таъкидлади.
Нефт-кимё саноати корхоналари яхши қувват билан маҳсулот ишлаб чиқараётганини таъкидлаб, у кўплаб комплексларда ишлаб чиқариш ўсиши кузатилганлигини ва бу йил нефт-кимё саноатида ишлаб чиқаришнинг жадаллаштирилиши кутилаётганини қайд қилди.
Жорий йилда Эрон нефт-кимё саноатида ишлаб чиқаришни жадаллаштириш учун мавжуд имкониятлар ва амалга оширилаётган чора-тадбирларга мувофиқ барча шароит ва инфратузилма таъминланган. Шу муносабат билан, мавжуд нефт-кимё мажмуаларининг ишлаб чиқариш қувватларини максимал даражада ошириш, кўрилган чора-тадбирлар билан янги лойиҳаларни ишга тушириш ва улардан фойдаланиш кун тартибида турибди. Ушбу ютуқлар Эронга қарши золимларча санкцияларнинг босими кундан кунга кучайиб бораётган бир пайтда юзага келди.
Шунга кўра, Миллий нефт-кимё компаниясининг ёндашуви ишлаб чиқариш занжирини мустаҳкамлаш, маҳсулот хилма-хиллигини яратиш, маҳаллий саноат тармоқларини хом ашё билан таъминлаш ва шу қаторда ушбу етакчи соҳада маҳсулот портфелининг қийматини оширишдир.Бу улкан ҳаракат стратегик аҳамиятга эга.
Миллий нефт-кимё компаниясининг бош директори Беҳзод Муҳаммадийнинг сўзларига кўра, амалга оширилган сиёсат билан янги нефт-кимё лойиҳаларининг таърифи ушбу соҳада метанол каби асосий хом ашё захираларидан фойдаланишга йўналтирилган. Энди Эроннинг маҳаллий илм-фани билан полипропилен лойиҳаларини ривожлантириш ақлли ва барқарор ривожланиш йўлидадир. Шундай қилиб, тадқиқот ва технология компаниясининг муҳим катализаторларни таъминлашдаги саъй-ҳаракатлари туфайли мамлакат кераксиз импортдан халос бӯлди. Ишлаб чиқаришни жадаллаштириш йилида бу соҳада жуда муҳим ва қимматли воқеаларнинг гувоҳи бӯламиз.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Меҳнат ва меҳнаткаш ҳафталиги муносабати билан еттита ишлаб чиқариш мажмуаси билан тўғридан-тўғри 3 соатлик видео алоқада қилинган нутқларида, мамлакатдаги мавжуд ишлаб чиқариш жараёнини орқада қолишни қоплаш учун етарли эмас деб баҳоладилар.
Ул ҳазрат миқдорий жадаллаштириш билан бир қаторда сифатли жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлаб, мамлакатда меҳнат ва саъй-ҳаракатларга бўлган умидни ошириш масаласини ўта муҳим деб атаб, шундай дедилар: "Биз сунъий йўлдошни сониясига 7500 метр тезликда учириб, орбитага чиқара олдик ёки мудофаа саноатида катта ютуқларга эришган эканмиз, демак, ишлаб чиқаришни ҳам жадаллаштира оламиз.
Ул ҳазрат ишора қилдилар: Бандар Аббос ва Сироф нефтни қайта ишлаш мажмуаларида конденсат тозалаш заводлари қуриш, нефтни қайта ишлаш қувватини бир неча маротаба оширадиган нефт-кимё лойиҳаларини амалга ошириш ишлаб чиқаришни жадаллаштириш соҳасида алоҳида эътибор қаратилиши керак бўлган йўналишлардандир.