Эрон писта ишлаб чиқариш бўйича дунёда иккинчи ўринда туради (фотожамланма)
-
Эрон пистаси
Писта бу қуритилган мева бўлиб, писта дарахтининг маҳсули ҳисобланади. Кичик писта дарахти Ўрта Шарқ ва Марказий Осиёда яхши ўсади ва мева беради. Натижада Осиёда энг юқори писта ишлаб чиқарилади.
Писта ишлаб чиқаришнинг кўп қисми шўр топроқларда ва чўлларда амалга оширилади. Писта дарахтлари минус 10 даражадан селсия бўйича 48 даражагача иссиқликда ўсиши мумкин. Дарҳақиқат писта дарахти жуда кўп топроқ ва қуёшга муҳтож, шунинг учун у нам муҳитда яхши ўсмайди, чунки намлик ва сув бу дарахтнинг илдизларини чиритади.

Натижада, писта жуда кўп иссиқликка муҳтож. Писта илдизи ет остида чуқур ўсади ва ҳар бир писта дарахти 80-дан 100 йилгача умр кўради.
Вашингтон, Америка, Туркия, Эрон, Хитой ва Сурия каби мамлакатлар дунёда кўп писта ишлаб чиқаради. Писта одатда боғларда ўстирилади ва 7 йилдан 10 йилгача яхши ҳосил беради. Умуман олганда, писта жуда мазали мевадир ва Эрон ҳар доим дунёнинг бошқа қисмларига писта экспорт қилувчи мамлакатлардан бири бўлиб келган.

Милодий 1998 йилда нашр этилган маълумоларга кўра, Эрон хом пистани сотишдан 1,5 миллиард доллардан кўпроқ даромад олди.

Писта ёнғоғи – юқори калорияли парҳез мева бўлиб, унинг мағизида 40 дан 60% гача (ва ундан кўп) мойлар, 15-20% оқсиллар, 3-8 % қанд моддалари ва бошқа кўплаб микроэлеменлар бор. Юксак сифатли мазаси туфайли писта мевалари жаҳон бозорида ёнғоқ ва бодомдан 3-4 баравар юқори баҳоланади.
