9 дей куни -Эрон халқининг кўрсатган қаҳрамонлик кунидир
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i56798-9_дей_куни_Эрон_халқининг_кўрсатган_қаҳрамонлик_кунидир
Ҳижрий-шамсий 1388 йили 9 дей ойида (2009 йил 30-декабрь) Исломий Инқилоб тарихида мангу қолган қаҳрамонлик ҳодисаси рўй берди.
(last modified 2021-08-01T04:26:27+00:00 )
декабр 29, 2020 13:26 Asia/Tashkent
  • 9 дей куни -Эрон халқининг кўрсатган қаҳрамонлик кунидир

Ҳижрий-шамсий 1388 йили 9 дей ойида (2009 йил 30-декабрь) Исломий Инқилоб тарихида мангу қолган қаҳрамонлик ҳодисаси рўй берди.

Шамсий 1388 йил бундан олдинги даврлардек сайлов ўтказилди. Президентлик сайловларининг ўнинчи даврида 85 фоиз халқ иштирок этгани исломий тизимда халқчилик намунаси давом этаётганини намоён этди. 

9 дей - қаҳрамонлик куни  

Сиёсий масалалар бўйича эксперт Маҳди Фазоилий ушбу жараённинг нархи мамлакатга юкланганлигини баён этиш зимнида, 2008 йилдаги қузғалоннинг сабабларидан бири уша пайтдаги акслинқилобий оқим ўз имкониятларини тўлиқ ишга солганлигидир. Аммо бу имкониятлар нафақат сайловлар учун, балки уларнинг асосий мақсади тизимни ағдариш эди. 

Шамсий 1388 йилги фитналар жараёнида Американинг асосий мақсади "бир ўқ ва икки нишон" сиёсатига асосланган эди. 

Ушбу фитнани режалаштирувчилар бир томондан сайловларнинг ҳақиқийлиги ва мустаҳкамлиги ва мустақиллигини нишонга олишган бўлса, иккинчи томондан улар юмшоқ ағдаришни орзу қилишган эди. Шу сабабли Эронда ўнинчи президентлик сайловларидан сўнг кўча тартибсизликлари одатдаги ҳодиса эмасди, балки юмшоқ инқилоблар ёки рангли инқилоб деб номланувчи инқилоблар намунасига асосланган ҳодиса эди. Бу фитнадан кейин қўлга киритлган далил ва ҳужжатлар шуни кўрсатадики, бу фитнани бошқариш Америка ва айрим европалик мамлакатлар томонидан ижро этилган эди. 

Халқаро масалалар бўйича эксперт Саъдуллоҳ Зореий

Халқаро масалалар бўйича эксперт Саъдуллоҳ Зореий 1388 йилги фитнада тасирчан омилларни таҳлил этиб, ушбу фитнага раҳбарлик қилувчиларни ҳимоят этишда Европа ва Американинг айрим расмийларининг дахолат этиши ва ОАВ рол уйнаганига ишора этиб, "бу жараён юклатилган саккиз йиллик уруш пайтида душман билан қандай ҳамкорлик қилгани ва Ироқ кучлари учун бўлинмаларга айлангани каби, улар 1388 йилги фитнада ҳам фаоллашиб, воқеа майдонига кириб қўллаб-қувватладилар."

Албатта, бу фитнани шакллантиришда сайловдаги мунозаралар пайтида ушбу сайловдаги баъзи номзодларга нисбатан нотўғри муносабатда бўлиш сайлов масаласини хавфли чегараларга олиб келишига сабаб бўлганлиги аниқ. 

Шу муносабат билан муҳаррамнинг азодорлик маросимларида Ошуронинг қадриятлари ва рамзларини ҳақорат қилиш орқали мағлуб бўлган номзодни қўллаб-қувватлаш баҳонасида фурсатпараст унсурларнинг ноанъанавий ҳаракатлари динга қарши оқимнинг ранг-тус олишига олиб келди.

Аммо 9 дей кунида турли қатлам, дин ва мазҳаблардан бўлган исломий Эрон халқимамлакат бўйлаб кўчаларга чиқдилар ва Исломий Инқилоб муаззам раҳбари таъбирлари билан айтганда, унутилмас чуққилардан бирин забт этдилар ва ўзларининг идрок ва заковатлари билан фазони ўзгартирдилар. Улар иллоҳий ирода ва иймонга таяниб, Исломий Инқилоб тарихида мангу қоладиган кунга асос солдилар. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ўз баёнотларида, Қўшма Штатларининг шак-шубҳа туғдириш ва халқнинг умидлари ва ўзига бўлган ишончни заифлантириш учун тинимсиз ҳаракат қилганига ишора этиб,  9 дей куни ўзинингг уша азамати билан бундай уйинларга қарши жавоб бериш ҳамда дин ва инқилоб қадриятларини муҳофазат этиш куни эдиким, албатта бугунги кунда ҳам ҳам қадриятларни муҳофазат этиш мавжуддир. 

Шунинг учун 9 дей куни қаҳрамонлигини исломий уйғониш ҳаракати деб талқин этилиши лозим. 

Эрон халқи ваҳдат ва вилоят миҳвари билан шаклланган 9 дей куни кўча намойишларигда огоҳлик ва ҳушёрлик билан ҳузур топиб, душманни аниқлашни энг юқори даражада ўз йўлида адашганлар баробарида намойиш этишди. Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ўз баёнотларида, минтақада Американинг фитна-найранг уюштириш ва тафриқа солишларини эслатиб ўтганлар. 

Эроннинг миллионлаб аҳолиси томонидан ўтказилган кўча намойишлари фитначиларга қарши қатъий жавоб қайтариш бўлган эди

Шак-шубҳасиз Исломий Инқилоб раҳбари эслатиб ўтганларидек, Эронда қавмий,  мазҳабий ва сиёсий ихтилофларни ижод этиш учун Американинг режалаштирган мураккаб режалари ва сарфланган кўп харажотлари бефойда ва мағлубиятга учраган ва албатта Американинг амалдаги президекнтлик даврида ҳам Эроннинг ривож-равнақ топиши давом этади. Исломий Инқилоб муаззам раҳбари таъбири билан ифодалаганда, Исломий Жумҳуриятнинг заифланиши ёки майдондан чиқиши буларнинг қалбларида ҳам доғ бўлиб қолади."

Ҳижрий-шамсий 1388 йили 9 дей кунида халқнинг қизғин ҳаракати ва президентлик сайловларининг ўнинчи давридан кейин юз берган фитнага қарши туришлари шундай тарихий ҳақиқатни намоян этадиким, кураш майдонида бирдамлик билан халқнинг ҳузур топиши Исломий Жумҳурият тизими ва Инқилоб барқарорлигининг муҳим аркони ва асосий қудрати сифатида ҳеч қачон душманга нуфуз топишга ижозат бермайди.