Арман халқининг шаҳид Қосим Сулаймоний ҳақидаги қизиқарли нуқтаи назарлари (видео)
(last modified Thu, 31 Dec 2020 08:02:25 GMT )
декабр 31, 2020 13:02 Asia/Tashkent

Шаҳид Сулаймоний қимматли фазилатлари уни трансмиллий ўрнакка айлантирди, аммо эҳтимол христиан мамлакати сифатида Арманистонда унинг қанчалик машҳурлигини кам одамлар билишлари мумкин.

Бу саволга жавоб топиш учун мен шаҳид Сулаймоний фотосуратини Еревандаги турли ёшдаги одамларга кўрсатдим ва "Сиз уни биласизми?"деб сўрадим.

Сўраганларнинг деярли барчаси шаҳид Қосим Сулаймонийни билишини англаб етгач, мен яна бир савол бердим: У қандай одам деб уйлайсиз? Жавоблар қуйидагича бўлди: 
- У нафақат буюк ҳарбий қомондон, таниқли сиёсатчи, балки сўзнинг асл маъносида эркинликни севувчи одам ҳамдир.

- У терроризмга қарши курашнинг рамзи ва шунинг учун АҚШ ва Исроил уни шаҳодатга етказди. 

-Шаҳид Сулаймонийнинг буюк қаҳрамонлиги террорчиларга қарши қаттиқ курашди ва минтақа барқарорлиги ва хавфсизлигини сақлашда жуда муҳим рол уйнади. 
- Шаҳид Қосим Сулаймоний терроризмга қарши курашда халқларни бирлаштиришда катта кучга эга эди. 
- У буюк инсон ва терроризмга қарши фидойи курашчи эди. 
- Шаҳид Сулаймоний бутун инсониятни севадиган солеҳ одам эди. 

- Шахсан мен унга алоҳида садоқатт билан қарайман, у паст кучлар томонидан шаҳид бўлди. У ҳақиқий хайрихоҳ инсон эди. Сўралганларнинг барчалари таъкидлашларича, шаҳид Сулаймоний ўз ҳаётини нафақат дин ва ватан учун, балки унинг динига мансуб бўлмаган одамлар учун ҳам қурбон қилди ва бу буюк ва иллоҳий руҳга эга бўлишини англатади.