Россия Эрон билан ҳарбий ва технолигия соҳасида ҳамкорлик қилишни таъкидламоқда
(last modified Thu, 31 Dec 2020 10:59:57 GMT )
декабр 31, 2020 15:59 Asia/Tashkent
  • Россия Эрон билан ҳарбий ва технолигия соҳасида ҳамкорлик қилишни таъкидламоқда

Россия 4+1 гуруҳининг муҳим аъзоларидан бири сифатида Американинг қатъий мухолифат қилишига қарамай доим БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231 резолюцияси моддаси, шу жумладан Эроннинг қурол-яроқларини эмбарго қилишни бекор қилишни ижро этиш зарурлигини таъкиблаб келмоқда.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров сешанба куни Россия ва Эрон ўртасида ҳарбий ва технология соҳасида ҳамкорликларни рвишлантиришни таъкидлади ва ҳарбий ва технология соҳасида Эрон билан ҳамкорлик қилиш учун БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан ҳеч қандай чекловлар қуйилгани йўқ ва икки мамлакат бу соҳада тўлиқ ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳаққига эгадир,-деб айтди. 

оссия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 

Россия ташқи ишлар вазири "ўзининг мудофаа қудратини таминлаш учун ҳақ-ҳуқуққа эга Эрон ислом Жумҳурияти билан ҳарбий ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик қилишда Россия ўзининг халқаро мажбуриятларига тўлиқ амал қилади ва минтақада хавфсизлик ва барқарорликни муҳофазат қилиш масаласига риоят этади"-деб қўшимча қилди. 

Эрон билан ҳарбий ҳамкорлик қилиш масаласида Россиянинг позицияси икки жиҳатдан аҳамиятга эгадир. Бриничидан, Россия халқаро қудратлардан бири сифатида Американинг рақиби Вашингтоннинг мақсадлари ва манфаатлари асосида ижро этиладиган Американинг бирёқлама сиёсатларини доим танқид қилиб келади. Бу масаланинг намуналаридан бири бу Эрон қурол-яроқларини санкция қилишни давом эттириш зарурлиги соҳасида Трамп давлатининг мантиқсиз ва зўравонлик позицияси саналади. Вашингтон бу мақсадларини амалда татбиқ этиш учун 2019 йил ўрталарида психологик урушни бошлади. 

Американинг ташқи ишлар вазири Майк Помпео

Американинг ташқи ишлар вазири Майк Помпео бир неча марта Эрон қурол-яроқларини эмбарго қилишни бекор қилиш минтақада қурол-яроқлар мусобақаси бошланиши, Эрон ва иттифоқчиларининг минтақа қудратига айланиши ва сионистик режим хавфсизлигининг хатарга юзмаюз бўлиши сабабига айланади,- деб иддао қилди. 

Трамп ҳукумати ҳанўзгача Вашингтон истак-хоҳишларини амалга ошириш учун БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзоларини ишонтиришга ҳаракат қилмоқда ва бир резолюция лойиҳасини Хавфсизлик Кенгашига тақдим этиб, Эроннинг қурол-яроқларига қарши санкция жорий этишни давом эттиришни сўради. Бироқ, Хавфсизлик Кенгашининг 15 -та аъзосидан 13 аъзоси бу лойиҳага мухолифат қилди. Дональд Трамп ҳукумати катта мағлубиятга учраганидан сўнг  ҳали баржом ядровий келишувининг аъзоси экани ва Эрон томонидан ядровий ушбу келишувни поймол этувчи асосий мамлакат баҳонаси билан Эронга қарши жорий этилган санкцияларни қайта тиклашга ҳаракат қилди. Аммо Хавфсизлик Кенгаши охир-оқибат бу сайъ-ҳаракатларга мухолифат қилди. бироқ, Трамп ҳукумати бир томонлама равишда бу санкциялар 2020 йил 20 сентябр ойидан бошлаб яна кучга кирган деб иддао қилди. Бу иддао ҳам дунё жамоатчилигининг эътиборсизлигига учради. 

Россия расмийлари Эрон билан мудофаа соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга урғу беради. 

Иккинчи мала шундаки, ўз ҳукуматига эга мамлакатларнинг икки томонлама алоқаларига дахолат этишда ҳеч қайси учинчи мамлакат дахолат этиш салоҳиятига эга эмас. Шу тартиб билан Россия ва Эрон ўз мақсадлари ва манфаатлари доирасида қурол-яроқ ва ҳарбий соҳада алоқа ўрнатиш ҳаққига эга. 

Россиянинг ҳарбий масалалар бўйича эксперти Игорь Коротченко

Россиянинг ҳарбий масалалар бўйича эксперти Игорь Коротченконинг сўзларига кўра, халқаро қонунларга асосан Эрон билан қурол-*яроқ масаласида ҳамкорлик қилиш учун ҳеч қандай чеклов мавжуд эмас ва Россия бу муҳим масалани таъкидлайди. 

 

Вашингтон Россия Эроннинг қурол-яроқлари бўйича санкциялар охирга етганидан сўнг Эронга қурол-яроқ сотмоқчи деб иддао қилган эди. Бу иддао қурол-яроқларни импорт қилишга боғлиқ бўлиб қолишни кўрсатиш мақсадида баён этилган эди. Ҳолбуки, Эрон ўтган 40 йил давомида қурол-яроқ ва ҳарбий тажҳизотлар масаласида турли санкцияларга учрагани сабабли чора топиш йўлини ички ўзини ўзи таъминлашда деб билди ва турли қурол-яроқларни ишлаб чиқариш ва уларни ривожлантириш соҳасида катта қадам ташлади.     

Ёрлиқ