Эрон армиясининг учувчисиз учоқларнинг йирик жанговар машғулотлари бошланди
(last modified Tue, 05 Jan 2021 10:10:25 GMT )
Январ 05, 2021 15:10 Asia/Tashkent

Эроннинг Симнон вилоятининг умумий ҳудудида мамлакат армиясининг 4 бўлинмаси кучларининг юзлаб учувчисиз учоқлари иштирокида биринчи йирик жанговар машқлар бошланди.

Эрон қуролли кучлари матбуот хизматининг хабар қилишича  бугун Эрон ислом жумҳурияти армияси  операциялар бўлинмаси раиси ўринбосари адмирал Сайидмаҳмуд Мўсавий  Эрон қуролли кучларини  дунёнинг учувчисиз учоқлар соҳасидаги энг қудратли давлатлардан эканлигини таъкидлаб,  қуролли кучлар дронлари ва учувчиси учоқларининг йирик жанговар машқларида  қуруқлик, ҳаво, ҳаво - денгиз мудофаасидаги учувчисиз тизимининг ҳар хил турллари аниқ жанговар шароитда белгиланган вазифалари ва миссияларини бажаради дея изоҳлади.

Эрон ислом жумҳурияти армияси  операциялар бўлинмаси раиси ўринбосарининг айтишича, машғулотларда Эроннинг бошқа ҳудудларидан жалб қилинган дронлар ва учувчисиз учоқлар бўлинмалари иштирокида, шунингдек қуруқлик, ҳаво ва денгиз чегараларини кузатиш ва  ва аниқлаш ушбу йирик учувчисиз учоқларнинг жанговар амалиётларининг бошқа муҳим тадбирларидир. 

Ёрлиқ