Эрон парламенти қарори доирасида уранни 20% бойитишни бошлаш қонуний сайъ-ҳаракатдир
Фурду уранни бойитиш таъсисотида уранни 20% бойитиш бошланди ва энди барқарор сатҳга етган.
Уранни 20 фоизли ёқилғини ишлаб чиқариш шундай жараён ҳисобланадиким, бундан олдин ҳам ижро этилган эди. Ушбу ёқилғи Теҳрон тадқиқот реакторида турли хил радиофармасевтик препаратларни ишлаб чиқариш соҳасида ишлатилади.
Венада халқаро ташкилотлар наздида Эроннинг доимий намояндаси ва элчиси Козим Ғарибободий душанба куни МАГАТЭ бойитилган 20 фоизли уранни ишлаб чиқаришни тасдиқлаганини эълон қилиш зимнида, Фурду таъсисотининг лойиҳаси тўғрисидаги маълумотнома анкетасини тузатиш ва ушбу марказда душанба куни эрталаб тақдим этилган маълумотларни текшириш ва таркибида 4,1 фоизли уран бўлган силиндирнинг пломбасини олиб ташлаш учун инспекторларнинг ҳузур топишидан сўнг, агентлик бош директори уран ишлаб чиқариш бўйича ўз ҳисоботида 20% гача уранни бойитиш фаолияти бошланганини тасдиқлади,-деб таъкидлади.
Эрон миллий хавфсизлик Олий Кенгаши 2019 йил 8 май ойида, яъни Баржом ядровий келишувида бошқа томоннинг ўз мажбуриятларини ижро этмаганини сабр қилганидан сўнг ушбу битимнинг 26 ва 36 моддасига асосан ядровий мажбуриятларда Эрон ихтиёрий сайъ-ҳаракатларни ижро этишни босқичма-босқич тўхтатиш қарорини қабул қилди. Барча босқичда агентликнинг Баржом ядровий келишуви ижро этилиши устидан назорати тўхтовсиз давом этди. Шу сабабли Хавфсизлик Кенгаши резолюциясининг бузулиши ва Американинг ушбу битимдан чиқишидан сўнг европалик томонларнинг ўўз мажбариятларига қараб амал қилмаганидан қатъий назар Эроннинг ушбу ҳаракатига ва Эроннинг Баржом ядровий келишуви мажбариятлари билан боғлиқ масаласини баҳолашни қабул қилиб бўлмайди. Баржом ядровий келишуви ва Эрон парламенти қарорига боғлиқ масалалар ҳақида айтиш керакки, Эронга қарши Американинг душманона сайъ-ҳаракатлари жараёни ва ушбу жараёнга европалик мамлакатларнинг қўшилишига жавобан санкцияларни бекор қилиш учун стратегик сайъ-ҳаракатлар лойиҳасини тасдиқлади.
Тасдиқланган бу лойиҳанинг биринчи моддасига асосан Эрон атом энергияси ташкилоти тинчлик йўлида сарфлаш мақсадида 20% бойитилган урун ишлаб чиқариши ва йилига камида 120 кг захира этиши мумкин.
Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари Сайид Аббос Ироқчи душанба куни оқшом пайтида Эрон телевидениясининг иккинчи каналаи билан махсус дастурида 20% уранни бойитиш масаласига, шу жумладан Европа Иттифоқи матбуот котибининг Баржом ядровий келишувида Эроннинг бундай сайъ-ҳаракати ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажарммаслик деб билишига аксиламал кўрсатиб, ўзларини демократия бешиги деб билган европаликлар Эрон парламентининг қонунни ижро этилишига норозилик қилиш ҳаққига эга эмас,-деб айтди.
Ироқчи 20% уранни бойитишни бошлаш ва Эрон ҳарбий ядровий саноатни ривожлантириш йўлида ҳаракат қилаётганига сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг кўрсатган аксиламалига жавобан ўзи ядровий калакчаларга эга бўлган режим Эронни ядровий қурол- яроқ ишлаб чиқаришда айблай олмайди.
Эрон ислом Жумҳурияти ядровий келишувдаги мажбуриятлар ва агентлик назоратлари масаласида ҳатто ҳаддан ташқари шаффофлик билан ҳамкорлик қилди ва бу масала доим МАГАТЭ ҳисоботларида қайд этилган.
Эндиликда, Эрон Ислом Жумҳуриятининг ядровий қурол яроқларни ишлаб чиқармаслик ҳақидаги сиёсати ўзгаргани йўқ ва Эрон ҳарбий масъуллари юқори сатҳда ядровий қурол-яроқлар диний эътиқодлар ва Эроннинг хавфсизлик ва мудофаа ҳисоб-китобларида ҳам ўринга эга эмаслигини доим таъкидлаб келишмоқда.
Шак-шубҳасиз Америка, сионистик режим ва Европанинг иддаолари ва фазо яратишлари айтиш керакки, баржом ядровий келишувни сақлаб қолиш янги келишувга келишга эҳтиёж сезмайди ва Баржом ядровий битимга қайтиш европалик томонларнинг ҳаракатига боғлиқдир. Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари Сайид Аббос Ироқчи айтганидек, Эрон ядровий келишувда ўз зиммасига олган мажбуриятларини қисқартириши Баржом ядровий битими асосида ижро этилган ва бу масала Баржом ядровий келишувининг бекор қилиниши маъносида эмас.