Бойденнинг инаугурацияси арафасида муҳожирлар Америкага қараб боришмоқда (фотожамланма)
Январ 19, 2021 12:10 Asia/Tashkent
Муҳожирлар карвони АҚШга қараб ҳаракатланмоқда, у ерда эса бир неча кундан кейин амалдаги президент Дональд Трампнинг кескин иммиграция сиёсатини юмшатишга ваъда берган янги президент Жо Байден ўз лавозимига киришади.
Ҳисоб-китобларга кўра, 9 минг кишидан иборат муҳожирлар ўтган ҳафта охирида Гондурас ва Гватемала ўртасидаги чегарани кесиб ўтган эди. Гватемала ҳукумати Гондурасни ўз фуқароларини тўхтатишга чақирди ва ўз ҳудудидаги «ноқонуний оммавий кўчиб юришлар»нинг олдини олишга ваъда берди. Гватемала полицияси ходимлари ва ҳарбий хизматчилар муҳожирлар карвонини тўхтатиш учун таёқлар ва кўзни ёшлантирувчи газдан фойдаланган.
Ёрлиқ