Америка пойтахти ҳарбий қалъага айланди (видео)
(last modified Wed, 20 Jan 2021 06:51:53 GMT )
Январ 20, 2021 11:51 Asia/Tashkent

Эрон телерадио компанияси халқаро хизмати маълумотларига кўра, псайланган президентнинг қасамёдга келтириш маросимига кам вақт қолганида Вашингтоннинг кўчалари, айниқса Оқ Уй ва АҚЎ-нинг Капитолий биносига олиб борувчи кўчалар АҚШ миллий гвардияси билан тўлиб кетган.

Америка пойтахти арвоҳлар шаҳрига айланган.

Вашингтон кўчаларини мисли кўрилмаган сукут ҳукм сурмоқда. Ушбу шаҳарнинг кўчаларида АҚШ миллий гвардия кучлари ва махфий хизмат ҳамда полиция машиналаридан бошқа ҳеч нарса кўринмайди.

Конгресс биноси ва Оқ Уй атрофида хавфсизлик текширувлар олиб борилмоқда 
АҚШ миллий гвардияси, полиция департаменти ва жосуслик хизматлари президент Дональд Трамп маъмурияти тугаши ва ваколатни Жо Бойденга топшириш учун саноқли соатлар қолганида Вашингтоннинг турли жойларида, айниқса Капитолий биноси ва Оқ Уй атрофида хавфсизлик чора-тадбирлар кучайтирилмоқда. 

АҚШ армиясининг зирҳли техникаси Вашингтонга етиб келди

Оқ Уй инаугурацияси ва 46 -чи президент сифатида қудратни Жо Бойденга топшириш маросими яқинлашар экан АҚШ миллий гвардияси Вашингтонга янги ҳарбий техника ва зирҳли машиналар олиб келди.

 

Ёрлиқ