Эроннинг минтақавий барқарорлик ва хавфсизлик соҳасидаги фаолиятига  бир назар
(last modified Tue, 02 Feb 2021 11:56:59 GMT )
феврал 02, 2021 16:56 Asia/Tashkent
  • Эроннинг минтақавий барқарорлик ва хавфсизлик соҳасидаги фаолиятига  бир назар

 Минтақа  мамлакатлари  ўртасидаги яқинлашишга эътибор

Эрон Ислом Жумҳуриятининг минтақадаги хавфсизликка нисбатан сиёсати жамоавий хавфсизлик доктринасига асосланади. Шунга кўра, Эрон минтақадаги беқарорликни  минтақадаги барча мамлакатларга зарар етказадиган  омил деб ҳисоблайди.

Эрон Ислом Жумҳурияти  минтақанинг муҳим иштирокчиси сифатида жамоат тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун икки томонлама ва кўп томонлама сиёсий ва хавфсизлик механизмларини шакллантириш ва тасдиқлашга ҳамда шу йўл билан мамлакатлар билан ҳар қандай ўзаро алоқалар ва алмашинувга тайёрлигини бир неча бор таъкидлади. Минтақа давлатларининг  таҳдидларга қарши курашиш борасидаги ҳар қандай масала юзасидан маслаҳатлашишга қаратилган таклифларини  мамнуният билан қабул қилди.

Эроннинг минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашдаги фаоллиги ҳамма учун хавфсизлик тамойилига асосланади.

Тажриба шуни кўрсатадики, агар минтақа хавфсиз бўлса, минтақадаги барча мамлакатлар тинч-осойишта бӯлади  ва агар хавфсизлик авж олса, бу минтақадаги барча давлатлар учун хавфли бўлади.

Минтақада хавфсизликни таъминлаш баҳонасида чет элликларни таклиф қилишнинг муваффақиятсиз тажрибаси ҳам бир ёқлама муносабат  стратегик хато эканлигини ва бу хатонинг харажатлари минтақа давлатларига юкланишини кўрсатди.

Эрон  ҳамкорликдаги хавфсизлик режаларида минтақа давлатларининг ҳамжиҳатлик ва иштирок этишини истайди.Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Ҳасан  Руҳоний БМТ Бош ассамблеясининг 2019 йилги сессиясида жамоавий хавфсизликнинг асоси бӯлган Ҳурмуз кенг қамровли тинчлик режасини таклиф қилди.

Ҳурмуз бӯғози

"Ҳурмуз тинчлиги" режасини тақдим этиш орқали Эрон минтақа давлатларини жамоавий хавфсизликни сақлаш мақсадида ҳамкорликка таклиф қилди. Ушбу ёндашув кӯрсатдиким, Эрон Ислом Жумҳурияти   Форс кўрфази ва Ҳурмуз бўғозидаги барқарорлик ва хавфсизликни қўшни давлатлар ва дунёнинг барқарорлиги ва хавфсизлиги деб билади ва шу сабабли минтақадаги душманлар ҳамда  барқарорлик ва хавфсизликни бузувчиларнинг тажовузига қарши қатъий ҳаракат қилади.

Юк ташиш хавфсизлигини таъминлаш баҳонасида АҚШ  бошчилигидаги сохта коалициялар тузилиши хавфли ва шу билан бирга минтақавий тинчлик ва хавфсизликни издан чиқармоқда.

Оқ уй хавфсизлик нуқтаи назаридан ушбу соҳада бир нечта мақсадларни кўзлайди. Бу мақсадлар  хавфсизлик, сиёсий ва  иқтисодий жиҳатдан эътибор қаратишга  лойиқдир.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан АҚШ  трансминтақавий коалициялар орқали эронофобияни кучайтириш  ва Ислом Жумҳуриятига босимни оширишни мақсад қилган.

Ушбу коалиция тузилиши  Эроннинг қўшни давлатлар билан минтақавий ҳамкорлигини қийинлаштирадиган вазиятни яратишга  қаратилган.

Американинг бу борадаги иқтисодий мақсади минтақадаги араб мамлакатларига  қурол-яроғ  савдосини  давом эттиришдир чунки бу тижорат унга улкан даромадлар келтиради .  Бу эса чет элликлар ёрдамида  хавфсизликни таъминлаш  сохта ниқоби  остида олиб борилмоқда. АҚШ  Саудия Арабистони ва БААга миллиардлаб долларлик қурол сотди. Ёвуз сиёсатли бу мамлакат  Форс кўрфази ҳавзасидаги  мамлакатлар ўртасидаги муносабатларда   зиддиятларни келтириб чиқариш орқали ўзининг ноқонуний манфаатларини кўзлаб келган.

Афсуски, айрим минтақавий ӯйинчилар ҳам иккиюзламачилик сиёсати ва терроризмни қўллаб-қувватлаш орқали  нотинчлик, беқарорлик, уруш ва экстремизмга сабаб бўлмоқдалар.

"Сионистик режим, Саудия Арабистони ва Трамп  маъмуриятининг баъзи унсурлари, масалан Помпео, минтақада янги инқироз ёки кескинликни юзага келтиришдан манфаатдор",-- дейди собиқ дипломат ва сиёсий таҳлилчи Қосим Муҳибали Эронга қарши иброний-араб коалицияси тузилишига ишора қилиб.

Сўнгги бир неча ўн йилликларда Американинг нотўғри аралашуви Доналд Трампнинг АҚШ  минтақада 7 триллион доллар  сарфлаганини ва ҳеч нарсага эришолмаганини эълон қилишига сабаб бӯлди.

АҚШнинг минтақадаги аралашуви 11 сентябрдан кейин сезиларли даражада ўсди ва бу Афғонистон, Ироқ ва Сурияда ал-Қоида ва ИШИД  каби экстремистик гуруҳларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Америка  терроризмга қарши курашганлигини иддао  қилмоқда.  Ваҳоланки, ҳаракатларининг  натижаси терроризмнинг авж олиши,  минтақа ва дунё беқарорлигидан бошқа нарса эмас. Дарҳақиқат, минтақада хавфсизликни мустаҳкамлаш  баҳонасида қилган ҳар бир ҳаракати билан америкаликлар амалда "минтақа халқларига ёмонроқ шароитлар вужудга келтиришди".

  Бугунги кунда халқаро ҳамжамият АҚШ маъмуриятининг минтақани беқарорлаштиришдаги бузғунчи ролини яхши билади. Фаластин, Ироқ, Сурия, Афғонистон ва Ямандаги мавжуд вазият ушбу сиёсат сўнгги йилларда қандай оқибатларга олиб келганига яққол мисол бўла олади.Форс кўрфазидаги АҚШнинг жанжалли  иштироки ҳам бундан мустасно эмас. Ушбу мавжудликни учта мақсад атрофида таҳлил қилиш мумкин:

Биринчи мақсад:  Минтақадаги безовта қилувчи тенденция сифатида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ғайритабиий қӯрқинчли  қиёфасини тақдим этиш.

Иккинчи мақсад:  Минтақада  беқарорликни вужудга келтириш,  Эронга қарши минтақавий коалиция тузилиши ва Эронга қарши санкцияларни кучайтириш.

Американинг учинчи мақсади:   Эрон атрофидаги муҳитда хавфсизлик муаммоларини келтириб чиқаришдан иборат эди. АҚШнинг мақсадларига мувофиқ баъзи минтақавий ӯйинчилар, минтақадаги ўзгаришларга қарамай, ӯзларининг   гумашталик  сиёсатини давом эттирмоқдалар.

Аслида Американинг минтақада инқироз ва кескинликни вужудга келтиришдан стратегик мақсади минтақа давлатлари ўртасида хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик шаклланишига йўл қўймаслик ва уларни АҚШнинг минтақадаги ҳарбий мавжудлигига қарам  қилишдир. Ушбу усулни америкаликлардан олдин инглизлар қўллаган ва бўлиниш яратиш орқали минтақа халқларининг бойликларини талон-тарож қилишган. Энди америкаликлар минтақада янги ишончсизлик ўйинига киришдилар ва Эронни улкан таҳдид сифатида кӯрсатиш  стратегияси билан ўзларини Форс кўрфази ва Ҳурмуз бўғози хавфсизлиги ҳимоячиси сифатида кўрсатишга ҳаракат қилмоқдалар. Ваҳоланки, Эрон Ислом Жумҳурияти  қӯшни мамлакакатлар билан энг яхши алоқаларни ӯрнатишга интилмоқда.

Эрон Ислом Жумҳурияти  Сурия ва Ироқда  такфирий терроризмга қарши кучли тўсиқ сифатида фаолият кӯрсатиб, терроризмнинг дунёнинг бошқа минтақаларига кириб бориши  ва тарқалишининг олдини олди. Шу билан у    минтақада ва дунёда тинчлик ва барқарорликни таъминлашда муносиб рол ўйнади.  Шунингдек, Яманга чет ел босқини бошланганидан буён, у Яман-Яман форматидаги  кенг қамровли мулоқот режасини тақдим этиб, чет эл кучлари операцияларини тўхтатишга чақирди ва ҳар доим бу режа қанча кечиктирилса, шунчалик инсоний талафот ва молиявий йўқотишлар кӯпайишини  таъкидлаб келади.  

Саъудия коалитсиясининг Яманга ҳужуми оқибатлари

Эрон Ислом Жумҳурияти ҳеч қачон минтақада ёки минтақадан ташқарида уруш бошламаган, аммо унга таҳдид  ёки ҳужум қилинса, у ўз хавфсизлигини қудрат  ва шиддат билан ҳимоя қилади.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг уруш, терроризм ва денгиз ҳавфсизлиги каби таҳдидларга қарши эълон қилинган сиёсати ва ҳаракатлари Эрон чегараларида  таҳдидларни тўхтатиш ва қайтариш тўғрисидаги ҳарбий доктринага асосланиб белгиланган.

Эрон Ислом Жумҳурияти  қўшниларнинг барқарорлиги ва хавфсизлиги дунёнинг барқарорлиги ва хавфсизлигидир, шунингдек,  минтақавий хавфсизлик ва тараққиётга эришиш қўшниларнинг ҳамжиҳатлиги ва жамоавий иштироки эвазига мумкин бўлади деб ҳисоблайди.

 

  

 

 

Ёрлиқ