Бойден Пентагонда АҚШ-нинг хавфсизлик ва ҳарбий сиёсат режасини эълон қилди
20 январ куни Жо Бойден АҚШ-нинг янги президенти лавозимига кириши билан ушбу мамлакатнинг турли ички ва ташқи масалаларига янгича ёндошувлар эълон қилинмоқда.
Жо Бойден Американинг Мудофаа вазирлигида (Пентагон) қилган изҳоротида ўзининг президентлик даврида Американинг ҳарбий сиёсатидаги муҳим масалаларни эълон қилди. Бойден бугунги кунда жаҳондамавжуд бўлган бўҳронлар ва масалаларга ишора этиб, дунё мамлакатлари раҳбарлари ва Мудофаа вазирлари билан маслаҳатлашиш орқали терроризм билан қарши курашиш ва урушларни тугатиш учун ўзидаги бор куч-қудратини сарфлайди, деб иддао қилди. У ўз нутқининг давомида Америкага қарши мавжуд бўлган таҳдидларга ишора этиб, куч ишлатиш охирги чора бўлиши керак деб ҳисобласам ҳам, аммо керак бўлган вақтда куч ишлатишдан тортинмайман,-деб таъкидлади.
Бойден ва ҳукуматининг юқори лавозимли мулозимларининг янги маъмуриятининг дунёга бўлган муносабати ҳақида бир неча бор баёнот беришига қарамай АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп сингари миллий хавфсизлик ва ҳарбий стратегиясида рақибларига нисбатан "куч ишлатиш"-ни асосий сарлавҳа этиб қуйганга ўхшайди. Бу масала 2017 йил миллий хавфсизлик стратегияси ҳужжатида таъкидланган. Бойден терроризм билан қарши курашиш ва урушларни тугатиш учун сайъ-ҳаракат қилади,-деб иддао қилмоқда.
Ҳолбуки, Американинг ўзи 21 асрнинг бошланишидан бери урушларни ижод этишда муҳим рол уйнаб келмоқда. Американинг уша вақтдаги президенти Жорж Буш (ўғил) 2001 йил сентябр ойида содир этилган ҳужумлардан сўнг терроризм билан қарши кураш олиб бориш баҳонаси билан Афғонистонга ва 2003 йилда эса Ироққа ҳужум қилиб бу мамлакатларни ишғол этди. Жорж Буш президентлиги даврида бу ҳарбий сайъ-ҳаракатлар бошланишидан бўён Америка терроризм билан қарши курашиш баҳонасида кўп мамлакатларда, айниқса Ғарбий Осиё ва Африкада ҳарбий ҳузур топиб, саноқсиз бегуноҳ одамларнинг ҳалок бўлиши сабабига айланган учувчисиз учоқларнинг ҳужум амалиётларини амалга оширди. Америка ўзининг европалик иттифоқчилари билан бирга террористик гуруҳларни бевосита қўллаб-қувватлаш билан Сурияда ички урушни давом этиши ва уни келтириб чиқаришда муҳим рол уйнади.
Шунингдек Вашингтон ўзининг минтақадаги иттифоқчилари билан 2015 йилдан бошлаб ҳозирги кунгача Яманга қарши саъудиялик коалициянинг уруши каби минтақавий урушларни яратиш учун қурол-яроқ, лагистик ва разведка маълумотларини етказиб беришга кўмак бериб келмоқда. Энди Жо Бойденнинг маъмурияти Яман урушида саъудиялик коалицияга разведка ҳимояларини тўхтатиш билан бу ёндошувни ўзгартиришга иддао қилмоқда. Бироқ, бу масала Вашингтоннинг Риёзни бевосита қўллаб-қувватламаслик маъносида эмас, балки бу сайъ-ҳаракатларни фақатгина бир намойиш деб билиш лозим.
Бойден АҚШ-нинг янги хавфсизлик ва ҳарбий сиёсатини эълон қилган яна бир масала бу Вашингтоннинг халқаро рақибларига, айниқса Хитойга нисбатан душманлик муносабатини давом эттиришидир. Жо Бойден Хитой биз учун яратаётган кескинликларга қарши кураш олиб боришимиз керак. Шунинг учун Хитой ва мен Пентагонда Хитой сиёсатини баҳолаш ва ҳал қилиш учун махсус ишчи гуруҳ тузишни таъкидлайман.
Бу АҚШ-нинг Хитойга қарши миллитаризмини давом эттириш ва минтақадаги ҳарбий кучларнинг кўпайишини англатади. Бу АҚШ-нинг муҳим ҳужжатларида "Ҳинд-Тинч океани" ёки "Инду Посифик" минтақаси деб аталади.
Мудофаа ва давлат котиби каби Бойден маъмуриятининг баъзи юқори мартабали амалдорларнинг Хитойга нисбатан сўнгги баёнотлари улар ҳам Трамп маъмурияти сингари душманлик сиёсатини олиб боришларини намоён этади.
Америка ишлари бўйича эксперт Муҳаммад Ҳусейн Ашрафийнинг сўзларига кўра, халқаро тизим тузилишидаги энг муҳим муаммони енгиш учун Бойден бошқа мамлакатлар билан иттифоқни мустаҳкамлашни ва Осиё-Тинч океанида мамлакатни сиёсий жиҳатдан заифлаштириш ва қамал қилиш учун Хитойга қарши бирлашган фронт яратишни кун тартибига киритади.
Шунинг учун Бойден шиорларига қарамай Америка дунё ва минтақавий миқёсда ўзининг зўравонлик ва гегемоник сиёсатини давом эттирадиганга ўхшайди.