июн 24, 2023 16:31 Asia/Tashkent
  • Покистон ҳукумати АҚШ ва Ҳиндистоннинг Исломободга қарши қўшма баёнотига муносабат билдирди
    Покистон ҳукумати АҚШ ва Ҳиндистоннинг Исломободга қарши қўшма баёнотига муносабат билдирди

Покистон Мудофаа вазирлиги АҚШ ва Ҳиндистоннинг Исломобод ҳукуматига қарши қўшма баёнотига жавобан, Покистонга қўйилган айблов асосисз деб атади.

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг Вашингтонга уюштирган сафари жараёнида АҚШ ва Ҳиндистон қўшма баёнотлари ва  уларни Покистон ҳукуматидан терроризмга қарши қатъий чоралар кўришини талаб қилиши Ислломобод ҳукумат арбобларини ғазаблантирди.

Покистон миллий телевидениясига кўра, бу мамлакат мудофаа вазири Хожа Муҳаммад Осеф бугун Ҳиндистон бош вазирининг Вашингтонга сафари ва уларнинг Покистондан терроризм ва эктремизмга қарши курашиши талабига жавобан АҚШнинг минтақага аралашуви хавфига қарамай, Покистон террорзимга қарши урушда у билан қатнашишига рози бўлди деб изоҳлади.

Покистон мудофаа вазири шунингдек АҚШнинг минтақадаги агрессив сиёсат олиб боришда айблаб Покистоннинг шарқий кучлар Хитой ва Россия билан алоқаларни мустаҳкамлаш зарурлигии таъкидлади.

У сўзларининг бошқа қисмида Вашингтоннинг Исломободнинг тинчлик учун урушдаги мажбуриятини шубҳа остига қўйиш ёндашувини шафқаптсиз эканлигига тўхталиб Покистон ўзининг геостратегик мавқеидан фойдаланиб Шарқ билан алоқаларидан фойда кўрадиган ташқи сиёсатни ишлаб чиқиши керак деб эълон қилди.

Покистон ҳукумати АҚШ ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни кучайатирши, жумладагн илғор уруш технологиялаларни Ҳиндистон яриморолига ўтказишдан чуқур хаотир билдириб, бу ҳаракатни Жанубий Осиёдаги тинчлик ва барқарорликка зарар деб ҳисоблади.

Ёрлиқ