АҚШ президенти: биз Толибондан ёрдам сўраймиз
АҚШ президенти Жо Байден Афғонистондан АҚШ қўшинлари олиб чиқилиши ҳақидаги баёнотичоғида Толибон гуруҳидан ёрдам олишини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича АҚШ президенти Жо Байден матбуот анжуманида АҚШ ҳарбийлариниг Афғонистондан олиб чиқилиши ҳақидаги саволга жавобан мен Ал-Қоида ва уерда бўлмайди дедим. Мен Толибондан ёрдам оламиз дедим ва мен ҳақ эдим деб иддао қилди.
Эслатиб ўтамиз, БМТ Хавфсизлик кенгаши ва минтақа давлатлари хавфсизликташкилотларидан айримларининг ҳисоботига асосан, Афғонистон ҳукумати Толибон қўлига ўтганидан кейин, Ал -Қоида тероррчи гуруҳининг етакчилари Эйман Аз-Завоҳирий ва бошқа айрим аъзолари Афғонистонга қайтган.
Шунингдек АҚШ ҳукуматининг янги ҳисоботига биноан, АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп ва Жо Байден ҳукумвтлари Вашингтоннинг 2021-йил августида Кобулни тарк этиши учун айбланган.
АҚШ Давлат департаментининг бу мамлакат қўшинларини Афғонистондан тартибсиз олиб чиқишларига ҳаракати ҳақидаги ҳисоботига биноан бу вазирлик Кобул ҳукумати қулаши олдидан қўшинларини олиб чиқиш бўйича етарчилича режага эга бўлмаган.