Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига ташриф буюрди (фотожамланма)
феврал 13, 2021 11:54 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кеча 12 февраль куни Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига ташриф буюрди.
Президент дастлаб бош бошқарманинг Ахборот мултимедиа маркази фаолияти билан танишди. Марказнинг замонавий техника ва ускуналар билан жиҳозланган, жиноят ва ҳодисалар тўғрисида тезкор хабарлар тайёрлаш, брифинг ва матбуот анжуманлари ўтказиш учун яратилган шароитларни кўздан кечирган давлат раҳбари бундай ахборот маркази ҳар бир бошқармада бўлиши кераклигини, тизимдаги ўзгаришларни халққа етказиб, аҳолининг огоҳлигини ошириш зарурлигини таъкидлади.