феврал 17, 2021 16:21 Asia/Tashkent
  • Нато бош котиби Йенс Столтенберг
    Нато бош котиби Йенс Столтенберг

Бойден маъмурияти бу жараённи ўзгартириш ниятида бўлсада, аммоо 2020 йил феврал ойида Дональд Трампнинг президентлик даврида АҚШ ва Толибон ўртасида тузилган келишувдан сўнг, АҚШ кучлари уруш билан гирифтор бўлиб қолган ушбу мамлакатдан чиқиб кетишни бошлади.

Нато бош котиби Йенс Столтенберг душанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Нато қўшинларининг Афғонистондан чиқарилиши Толибон зўравонликларининг камайишига боғлиқлигини айтди. "Ҳеч биримиз Афғонистонда қолишимиз керак бўлган вақтдан кўпроқ қолишни хоҳламамиз, аммо керакли вақтгача бу мамлакатни тарк этмаймиз. Афғонистон ҳеч қачон террорчиларнинг бизнинг мамлакатимизга ҳужум қилиш маконига айланмаслиги керак"-деб айтди у. 

Нато бош котиби Йенс Столтенберг

Столтенберг Толибонни Афғонистондаги зўравонлик даражасини пасайтиришга чақирди. 

Хавфсизлик ҳолати кундан-кунга ёмонлашиб бораётган ҳозирги шароитда Афғонистондаги кучларини Афғонистонда сақлаб қолиш тўғрисидаги қарорининг эълон қилиниши ушбу Ғарб ҳарбий ташкилотнинг умумий ёндошуви ҳамда ўзгарувчан вазъиятни ҳисобга олган ҳолда мантиқан маъно касб этади. 

Нато-нинг европалик аъзолари ҳамда Афғонистоннинг марказий ҳукумати нуқтаи назаридан Афғонистондан хорижий қўшинларни олиб чиқишнинг асосий шарти, яъни Толибон гуруҳи томонидан Афғонистондаги зўравонликни камайтиришга эришилмади. 

Сўнгги пайтда Афғонистонда урушни давом эттиришга толиблар томонидан урғу берилганлигини ҳисоб олсак, АҚШ ва Толибон ўртасида Доха келишуви амалга оширилишини деярли бекор қилганга ўхшайди. 

Натоннинг Афғонистондаги ноҳарбий намояндаси Стефано Понтикуро

Натоннинг Афғонистондаги ноҳарбий намояндаси Стефано Понтикуронинг сўзларига кўра, бу ташкилот эҳтиёж бўлган замонгача, Афғонистонда қолишини давом этаверади ва бу ҳақда фақат Кобул қарор қабул қилиши керак. 

Ҳақиқатан ҳам Толибон Афғонистондан хорижий ҳарбийларнинг тўлиқ чиқиб кетиши ва қудратдан Афғонистон президенти Ашраф Ғанийнинг кетиш зарурлиги каби шартларни қуйиш билан афғонистонда уруш кўламининг кенгайтиришни хоҳлайди. бу масала Европа Иттифоқи қаторида Нато Толибон гуруҳини мамлактдаги бундай вазъият ҳукмрон бўлишининг асосий сабабчиси деб билишига олиб келди. 

2021 йил 21 январда Нато ва Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар нашр этган эълонияда Толибоннинг зўравонлик сайъ-ҳаракати коронавирус пандемияси ва бир неча йил давом этаётган уруш сабабли озиқ-овқат хавфсизлигини таминлаш ва иқтисодий муаммолар билан юзмаюз бўлган Афғонистон халқига зарар етказишдан бошқа мақсадни кўзга тутади,- деб таъкидланган.

Америка кучлари Афғонистонни тарк этиши 

Нато бош котиби Йенс Столтенберг  Нато-нинг Афғонистонда доимий иштирок этиш зарурлиги тўғрисида яна бир сабабни илгари сурди. Унинг фикрига кўра, Ғарбнинг барча кучларининг Афғонистондан чиқарилиши мамлакатда хавфсизлик вакуумини яратмоқда. Нато бош котибининг сўзларига кўра, Афғонистонда зўравонликларнинг янги тўлқини тинчлик музокараларига катта салбий тасир етказиши мумкин. Бу масала, айниқса бу мамлакатнинг турли минтақаларида Афғонистон ҳукумат кучлари ва Толибон ўртасида кенг тарқалган тўқнашувларнинг янги даврини ҳисобга олган ҳолда жуда муҳимдир. 

Америка ва Толибон гуруҳи

Ғарбий қўшинларни Афғонистондан олиб чиқиб кетиш борасида Нато ва АҚШ ўртасида ихтилофни келтириб чиқарган яна бир масала бу Нато ва Трамп маъмурияти ўртасидаги Афғонистондаги хавфсизлик ҳолатни баҳолашдаги келишмовчилик ва сиёсий манфаатлар сабаби билан 2021 йил майгача Афғонистондан АҚШ қўшинларини тўлиқ олиб чиқиш учун АҚШ собиқ президенти Трампнинг урғу бериш эди. Бироқ, жо Бойден давлатининг қудрат бошига келиши билан Вашингтоннинг нуқтаи назари бу масалада ўзгариб, Вашингтоннинг расмийлари Толибон гуруҳининг ўз ваъдасига қараб амал қилмагани сабабли Америка ҳарбийларининг ушбу мамлакатда қолиши зарурлигини таъкидламоқдалар.

Энди Афғонистон масаласида Америка ва Натонинг нуқтаи назари бир-бирига яқинлашган. Шу тартиб билан Афғонистондан америкалик кучларни олиб чиқиш жараёнининг сусайиши ёки тўхтатилиши билан Нато ҳам уруш билан гирифтор бўлиб қолган ушбу мамлакатда ўз кучларини қисқартириш учун ҳар қандай сайъ-ҳаракатдан ўзини тиядиганга ўхшайди.  

Ёрлиқ