Қўшма Штатларида йўловчи самолёт ҳалокатга учради (видео)
феврал 21, 2021 11:50 Asia/Tashkent
Денвер аэропортида учиш-қуниш йўлагига фавқулодда вазъиятда қуниш пайтида самолёт ҳалокатга учради. Бу самолётнинг айрим қисмлари парчаланиб аҳоли яшайдиган жойларга тушди. Твиттерда ҳалокатга учраган самолёт жойлаштирилди ва унда двигатели ёниб кетган пайт акс эттирилган.
Эрон телерадио компанияси Твиттерда турли манбаларга таяниб берган хабарига кўра, United Airlines авиакомпаниясининг Boeing йўловчи самолёти АҚШ-нинг Колорадо штатидаги Денвер халқаро аэропортидан кўтарилгандан кўп ўтмай двигателга техник еуқсон пайдо бўлди ва аэропортга қайтишга мажбур бўлди. Ҳодиса пайтида самолёт двигателининг қисмлари парчаланиб турар жойларга қулаб тушди.