Эрон Ямандаги ўзгаришларга нисбатан қараши геостратегик қарашдир
Женевадаги БМТ қароргоҳи наздида Эроннинг доимий намояндаси Исмоил Бақоий Ҳомана урушни келтириб чиқарувчи томонлар бегуноҳ одамларни ўлдириш учун фойдаланадиган қурол-яроқларни сотишни тўхтатишни ўз зиммаларига олишлари керак,-деб айтди.
Душанба куни БМТ инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кенгашида сўзлаган нутқида, Яман бўҳронига айрим мамлакатларнинг бераётган молиявитй кўмакларига ишора этиб, бу масала ушбу инсоний фожеани ижод этганлар томонидан хаспўшлаш сифатида фойдаланмаслиги лозим,-деб таъкидлади.
Арабистон Америка, БАА ва бошқа бир нечта мамлакатнинг қўллаб-қувватлаши билан 2015 йил март ойидан бошлаб Яманга ҳужум қилди ва бу мамлакатни қуриқлик, ҳаво ва денгиздан қуршовга олди. Аммо Арабистон катта хатога йўл қуйди ва ўзининг ҳисоб-китобларида катта ушбу хатолик билан ўзини Яманда гирифтор этиб қуйди. Яманда ҳукмрон бўлиш Арабистон учун нима аҳамият беради?
Бу саволга "геостратегик" ва "геоэкономик" икки нуқтаи назардан жавоб берилиши лозим.
Яман ушбу мамлакатга махсус аҳамият берган стратегик нуқтаи назаридан ўта муҳим бўлган иккита денгиз ўртасида жойлашган.
Бобул-Мандаб бўғози шимолий-ғарбий ва шарқий қисмларида Яманга етиб боради ва унинг Қизил денгизи ва Ҳинд океани ўртасида жойлашгани Шарқ ва Ғарб ўртасидаги энг яқин сув йўлига айлантиради. Бошқа муҳим омиллар ҳам ушбу мамлакатни стратегик мамлакатга айлантириган; Бу мамлакатнинг Африка қитъасига яқин жойлашгани ушбу мамлакатнинг тасирчан омилларидан биридир. Барим стратегик ва муҳим орол ҳам муҳим стратегик аҳамиятга эга ва Яманни Қизил денгизини назорат қилиш қудратига эга бўлиш имкониятини яратган. Араб денгизи ва Қизил денгизи бўйлаб узоқ қирғоқларга эга бўлмоқ, бунга қўшимча Адан, Ҳадид ва Фаҳо каби муҳим портларнинг борлиги Яманнинг стратегик аҳамиятига аҳамият қушади.
Аммо Яманга ҳукмрон бўлиш Арабистон учун катта кескинликка айланган. Ҳатто Американинг максимал даражада ҳимоя қилишига қарамай Яманга қарши экспансионистик мақсадларига Риёзни етказа олмади.
Ғарбий Осиё масалалари бўйича эксперт Алиризо Акбарий шундай таъкидлайди:
"АҚШ-нинг энг катта муаммосибу бу йўналишдаги ҳар қандай қарама-қаршиликка кирадиган стратегик ноаниқликдирким, харажатлар коэффициенти ва кейинги хавфларни ҳисоблаб чиқа олмайди. Шунинг учун АҚШ ҳам, Саъудия Арабистони ҳам эҳтиёткор бўлишлари керак."
Америка ташқи ишлар вазири Антони Блинкеннинг душанба куни қилган изҳороти билвосита ана шу масалага ишора этади.
Америка ташқи ишлар вазири Ямандаги Донолар конфренциясида сўзлаган нутқида, Саъудия Арабистони Ямандаги урушни тўхтатиш йўлини топишга интилаётганини таъкидлаш зимнида, у ҳавсиларни чегара ҳужумлари ва Маърабга қарши ҳужумларни тўхтатиш ва тинчлик музокараларини қайта бошлашга чақирди.
Бу изҳорот шундай бир шароитда баён этилмоқдаким, "Софир" минтақасидаги нефт майдонларига Яман халқ қўмиталари ва армия кучларининг яқинлашиши ва Маърабнинг ғарб ва шимолидаги фронтда тўқнашувларнинг шиддат олиши билан ҳамзамон Санъо давлати Риёзга агар Саъудия ёки Аморот ёки тажовузкор ушбу коалициянинг ҳомийлари бу минтақани бомбардимон қилса, яманлик кучлар ҳам Саъудия Арабистонининг катта нефт объекти "Арамко" майдонига ҳужум қилади.
Яманнинг ҳарбий масалалар бўйича эксперти Мужиб Шамсон бу ҳақда шундай деб фикр билдиради:
"Бу ҳужумнинг энг муҳим паём бу Маъраб нефт объектларига ҳужум қилмаслиги учун саъудиялик режимга огоҳлантириш беришдан иборат. Шунинг учун агар Софир нефт объектлари саъудиялик ёки Риёзга боғлиқ томонларнинг қирувчи самолётлари ҳужумига юзмаюз бўлса, Санъо кучлари ҳам учувчисиз учоқлар ва ракеталар билан кенг кўламли бир амалиётда Саъудия нефт объектларини бомбардимон қилади."
Ямандаги ўзгаришлардан олдин минтақавий кучлар инқироз даврида минтақанинг геосиёсатидаги стратегик устунликларига бардош бериш имкониятларига эга эдилар. Аммо Яман жанги минтақадаги анъанавий кучларнинг ҳукмронлигига қаршилик кучларининг ассиметрик геосиёсий кучи кучли тасир кўрсатганлигини ва минтақадаги ҳарбий мувозанат ўзгарганлигини кўрсатди.