Гага халқаро жиноий судида сионистик режимнинг жиноятлари бўйича тергов бошланди
(last modified Sat, 06 Mar 2021 11:05:17 GMT )
март 06, 2021 16:05 Asia/Tashkent
  • Гага халқаро жиноий судида сионистик режимнинг жиноятлари бўйича тергов бошланди

Гаага Халқаро суди сионистик режимнинг ишғолий Фаластинда содир этгануруш жиноятлари бўйича терговни бошлади. Гаага халқаро судининг бош прокурори Фату Бенсуда чоршанба куни 3 март куни бир баёния нашр этиб, Ғазза бўлгасида, шунингдек Байтул-Муқаддаснинг шарқи ва Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларидаги 2014 йилги урушда Исроил режимининг содир этган уруш жиноятлари бўйича тергов бошлангани ҳақида хабар берди.

Гаага халқаро судининг бош прокурори Фату Бенсуда 

Гаага халқаро суди 2021 йил феврал ойининг бошларида Фаластин сарзаминларида уруш жиноятларини тергов қилиш салоҳиятига эга эканини эълон қилди. 

Америка сионистик режим жиноятлари бўйича жиноий иш қузғатиш ҳақида Хаоқаро суднинг қабул қилган қарорига жиддий мухолифатини эълон қилди. Америка ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Нед Прайс бу масалани эълон қилиш билан Бойден маъмурияти Фату Бенсуда ва ушбу суднинг бошқа расмийларига қарши Трамп президентлиги даврида жорий этилган санкцияларни "қайта кўриб чиқмоқда",-деб айтди. 

Америка ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Нед Прайс 

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ҳам Гаага халқаро судининг қарорига аксиламал кўрасатиб, бу масала унинг "антисемитизм моҳиятини" акс эттиришини айтди. Бунга қарши Ҳаммас ҳаракатининг наттоғи Ҳозим Қосим Фаластин халқининг ҳақ-ҳуқуқига нисбатан сионистик режимнинг содир этган жиноятлари бўйича тергов бошлангани ҳақида тўхталиб, Ҳаммос халқаро суд сайъ-ҳаракатининг ҳомийсидир,-деб айтди. Фаластин Мухторияти ташкилоти ташқи ишлар вазири ҳам Ғазза бўлгаси ва Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларида сионистик режимнинг содир этган жиноятлари бўйича Гаага халқаро суди тергов бошланганини истиқбол этди. 

Халқаро ҳуқуқлар бўйича эксперт ва фаластинлик адвокат Муҳаммад Даҳла исролликлар ҳам сиёсатчилар ҳам ҳарбийлар фаластинликларга қарши уруш жинояти учун суд қилинадиган вазъятга эришиш улар учун зилзила маъносидадир. Бир исроиллик ҳибсга олинадими ёки унга қарши эълон қилинган айбловлар Халқаро жиноий судга тақдим этилса, бу воқеа Исроил режимининг барча асосий моҳиятига зиддир ва исроиллилклар учун "катта мусибат ва фожеадир",-деб таъкидлади.    

Фаластин Мухторият ташкилоти 2015 йилда Гаага Халқаро жиноий судининг аъзолигига кирди. Аммо Исроил режими бу судга аъзо эмас ва бундан олдин бу жиноий ишни тергов қилиш салоҳиятини рад этган эди. 

Исроил режими бош вазири Бинямин Нетаняҳу Гаага халқаро суди ушбу режимнинг уруш жиноятларини тернгов қилишига аксиламал кўрсатди.  

Гаага Халқаро судининг бундай сайъ-ҳаракатига қарши Американинг салбий муносабат билдириши Вашингтоннинг шарт-шароитсизва барча томонлама қўллаб-қувватлашидан далолат беради. Жо Бойден маъмурияти эса Фаластин масаласида Тел-Авив билан ихтилофга эга экани ҳақида иддао қилмоқда. Америка бу масала бўйича сионистик режимни очиқ-ойдин ҳимоя қилиб, ушбу режимнинг ноинсоний сайъ-ҳаракатлари ва жиноятларига эътибор бермайди.   

Жо Бойден маъмуриятининг ғаразли позициясига қарамай, аммо Халқаро жиноий суднинг сионистлар режимининг жиноятларини тергов қилиш тўғрисидаги қарорида ўз аксини топган сионистлар режимининг ғайриинсоний ва ноқонуний хатти-ҳаракатларига қарши глобал бирлашган мухолифат Исроил режими ва унинг ҳомийси Америка Қўшма Штатларининг яккаланиб қолганидан далолат беради. 

Халқаро жиноий суд томонидан сионистларнинг ваҳшийликлари бўйича тергов бошланиши билан Вашингтон терговни тўхтатиш ва суд аъзоларига, айниқса трибуналнинг бош прокурори Фату Бенсудага босим ўтказиш учун турли хил воситалардан фойдаланиши кутилмоқда. Ушбу масала АҚШ давлат департаменти позициясини эълон қилиш билан бошланган ва Бойден ҳукуматининг ушбу халқаро ҳуқуқий институтга нисбатан тазйиқлари ва таҳдидлари кучайиши кутилмоқда.