Инсон ҳуқуқлари кенгашида Эронга қарши баёнот; БМТ институтларидан восита сифатида фойдаланиш
“ 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида интерактив мулоқот механизми инсон ҳуқуқлари байроғи остида Эронга қарши фазо яратиш жойига айланган. Бу механизм ва фазо яратиш саҳнаси; таъсисчилар олдиндан белгиланган мақсадларига эришишга тайёр эканликлари бир ёқламали ва жангари бўлиб инсон ҳуқуқлари ҳимоят қилиш учун ҳеч қандай хизмат кўрсатиши мумкин эмас."

Женевада Эроннинг доимий намояндаси ва вакили Исмоил Бақоий Ҳомана сешанба куни инсон ҳуқуқлари кенгашининг 46 йиғилишида сўзлаган нутқида, юқорида зикр этилган ҳақиқатларни баён этиш зимнида, Эронда инсон ҳуқуқлари вазъиятига қарши БМТ ташкилотининг махсус ҳисоботчисининг адолатсиз ва бузилган баёнотини қаттиқ танқид қилди ва БМТ ташкилотининг махсус маърўзачиси Жовид раҳмоннинг Эрон ҳақида берган баёноти Ғарб ҳомийларининг сиёсий мақсадлари билан баён этилган ,-деб таъкидлади.
У эронлик аёлларни иккинчи даражали фуқаролар сифатида тилга олгани ҳақидаги баёнотига тўхталиб, аёллар илмий, ижтимоий ва бошқарув даражаларида эришган ютуқларига ишора этиб, Эрон аёллари иккинчи даражали фуқаролар эмаслар ва бир мамлакат аҳолисининг ярмини мавқеи ва лавозимидан қатъи назар, иккинчи даражали фуқаро деб аташни қабул қилиб бўлмайди,-деб таъкидлади.
Ғарбнинг Эронга қарши инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги баёнотига эътиборга олиш керак бўлган баъзи бир фикрлар мавжуд. Ушбу фикрлардан бири бундай одатий ҳисоботлар остида яширинган сиёсий мақсад ва моҳият мавжуддир.

Ҳақиқат шундаки, агар сўнгги йилларда Америка халқига қарши зўравонлик ва Европа ва Америка шаҳарларида содир бўлган ирқчилик ҳаракатлари бошқа мамлакатларда содир бўлган бўлса, ўнлаб қарорлар ва баёнотлар чиқарилган бўларди ва турли хил санкцияларқўлланилган бўларди. Аммо Ғарбда инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақиқатлари ҳақида ҳеч қандай инсон ҳуқуқлари бўйича ҳисоботчи тайинланмайди. Аёлларнинг вазъиятига келсак; Франция ички ишлар вазирлигининг 2019 йилги ҳисоботига кўра, Франциядаги жами 149 оилавий зўравонлик қурбонларининг 121 нафари аёллардир. Германияда шунингдек, ушбу мамлакатнинг жиноий полицияси томонидан тақдим этилган статистик маълумотларга кўра, оилавий зўравонлик ҳар уч кунда бир аёлнинг ўлимига сабаб бўлади. Қўшма Штатларда дунё аҳолисининг ғазабини қузғатган ва дунёда Ғарб ирқчилигига қарши норозилик рамзига айланган Жорж Флойд исмли қора танли Америка фуқаросининг ўлдирилиши ҳақидаги воқеа ҳанўзгача унутилмаган.
Инсон ҳуқуқлари иддаочилари Эронда инсон ҳуқуқлари поймол этилишига нисбатан ўз хавотирланишларини шундай бир вазъиятда баён этишмоқдаким, Америка томонидан жорий этилган санкциялар Эрон халқнинг руҳияси ва саломатлиги ва яшаш шароитига саноқсиз таҳдидларга юзмаюз этган. Эндиликда ҳам дунё аҳли коронавируснинг ҳалокатли касаллигига қарши ваксинани ишлаб чиқариш ва уни тақсимлаш босқичига етган аммо жорий этилган санкциялар Эронга ваксина, дори-дармон ва воситаларни киритишни турли мубҳамлик ва кескинликларга юзмабз этган.

Халқаро масалалар бўйича эксперт Мирқосим Мўминий Америка ва Европа мамлакатларида инсон ҳуқуқлари фақат сиёсий мақсадлар учун восита ва ричаг сифатида ишлатилишига ишора этиб, шундай фикр билдиради:
"Мисол учун Арабистон каби мамлакатларда биз инсон ҳуқуқлари ва маданий эркинликни мушоҳада этмаймиз. Аммо айни пайтда саъудияликлар Америка ва Европанинг стратегик шерикларидан бири ҳисобланади. Инсон ҳуқуқларининг ана шу иддаочилари Эронга нисбатан Ғарб ва Америка манфаатларига қарши экани сабабли душманларча муносабат қилишади."
Бундай икки стандартли ва иккиламчи ёндошув ушбу мамлакатлар гуруҳининг инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлашда ва ушбу консепциядан сиёсий фойдаланишда содиқ эмаслигини кўрсатади.