Саъудия Арабистоннинг Баҳрайндаги ҳарбий амалиётлари оқибати
(last modified Sat, 13 Mar 2021 11:58:08 GMT )
март 13, 2021 16:58 Asia/Tashkent
  • Саъудия Арабистоннинг Баҳрайндаги ҳарбий амалиётлари оқибати

Саъудия Арабистонининг Баҳрайнга қарши юриш қилганига ўн йил бўлмоқда. Саъудия Арабистони 2021 йили 14 март кунида Баҳрайн халқининг қузғалони билан қарши курашиш мақсадида Баҳрайнга ҳарбий амалиётини бошлади. Шундай савол туғиладиким, Саъудия Арабистонининг бу сайъ-ҳаракати ички ва минтақавий масалада нима тасир етказди?

Арабистонинг бундай сайъ-ҳаракати Баҳрайн ва Арабистон учун жиддий оқибатлар келтирди. Ол -Саъуднинг амалга оширган бундай хатти-ҳаракати Арабистоннинг ички мушкулотларига муаммолар келтирди. Чунки Риёз Ол-Халифа режимига кўмак бериш учун ўзининг айрим молиявий манбаларини сарфлашга мажбур бўлди. Сўнгги ўн йилда эса Саъудия Арабистоннинг иқтисодий муаммолари шу даражага кўтарилдиким, у бюджетни қисқартириш, субсидияларни камайтириш ва солиқларни ошириш орқали қоплаши керак эди. Бу эса ички норозиликларни келтириб чиқарди. 

Саудия Арабистонида молиявий инқирозлар бошланди

Бунга қўшимча, Ол-Саъуднинг бундай сайъ-ҳаракати ушбу мамлакатдаги шиа мусулмонлари билан Ол-Саъуд хонадони ўртасидаги бушликни янада кенгайтирди. Чунки, Арабистоннинг Баҳрайн ички ишларига аралашиши авваланбор мазҳабпарастлик хусусмиятига эга бўлган ва Баҳрайн шиа мусулмонларига қарши туришга қаратилганлиги сабабли, Ол-Саъуднинг ҳаракати Саъудиянинг шиа аҳолиси билан ушбу хонадоннинг келишмовчилигини кенгайтирди. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Арабистон ва Баҳрайн шиа мусулмонлари ўртасида бирдамлик ва ҳамжиҳатлик мавжуд. Бу ҳарбий ҳужум қилиш Ол-Саъуд билан Арабистон шиаларининг эътирозига яна имкон яратди. 

Ол-Саъуднинг амалга оширган бундай сайъ-ҳаракати Баҳрайннинг ички масалаларига ҳам тасир етказди. 

Арабистоннинг Баҳрайнга қарши ҳарбий юриш қилиши Баҳрайн халқи ва Ол-Халифа ўртасидаги ихтилофларни янада кучайтирди. Чунки, Баҳрайн халқининг кўпчилиги Ол-Халифа Баҳрайн суверинитетини поймол қилиб, бу мамлакатни Арабистон тасарруфига киритган деб билишади. 

Бошқа масала шундаки, Ол-Саъуднинг Баҳрайнга бостириб кириши мамлакатдаги беқарорликни узайтиришда муҳим рол уйнади. Балким, Ол-Халифа Баҳрайннинг норозилик билдираётган аҳолиси билан якка ўзи дуч келганида, норозиликларни тўхтатиш учун сиёсий ечим топиш мумкин эди. Саъудия Арабистонининг Баҳрайнга бостириб кириши Баҳрайн халқи ва ҳукумати ўртасидаги зиддиятларнинг давом этиши ва кучайишига йўл очди ва Ол-Халифани қонунийлик инқирозига юзмаюз этди. 

Ол-Саъуднинг Баҳрайнга бостириб кириши минтақа миқёсида ҳам оқибатларга юзмаюз этди. 

Саъудия Арабистони Яманга қарши урушининг оқибатлари 

Энг муҳим оқибатлардан бири бу бошқа араб мамлакатларининг ички ишларига янада кўпроқ аралашишга тайёргарлик муқаддимаси эди. Бу сайъ-ҳаракат Ол-Саъудни Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатлар ҳам Риёз сиёсатларига қараб амал қилиши керак деган фикрга келиши сабабига айланди. Бироқ, Ол-Саъуднинг Баҳрайнга бостириб киришини Яманга ҳужум қилиш учун бир омил деб талқин этиш мумкин. Чунки Ол-Саъуднинг фикрига кўра, Баҳрайнга бостириб кириш Баҳрайнда Ол-Халифа боқий қолгани сабабига айланганидек, Яманга қарши ҳужум ҳам Абдурраба Мансур Ҳодийнинг Санъога қайтиб келиши, Ансоруллоҳ ва унинг ҳомийларини четлаштириш сабабига айланади. Бу хато тушунча ҳозиргача Яманга олти йиллик фуқаролик урушини олиб келган нотўғри тушунча эди. 

Баҳрайн ва сионистик режим тўлиқ дипломатик алоқалар ва иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида имзоладилар.

Яна бир масала шундаки, Ал-Сауд ҳам Баҳрайннинг сионистик режим билан келишувида муҳим рол уйнаган. Сионистик режим 13 каналининг сиёсий таҳлилчиси Ари Шобит Саъудия Исроилнинг Баҳрайн билан келишувидаги Арабистонининг ролига ишора этиб, Манама бевосита Саудия назорати остида бўлганлиги сабабли мустақил давлат эмас, бу эса Ар-Риёзнинг розилигини олмасдан Исроил билан муносабатларни нормаллаштиришга ҳаракат қила олмасди. 

Шуни таъкидлаш керакки, Саъудия Арабистони аралашуви шу жумладан Баҳрайнга бостириб кириши ёки Яманга қарши урушни минтақавий тасирини ва мавқеини мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилди. 

Баҳрайнлик ёзувчи Саъид Аш-Шаҳобий шундай ёзди:

"Баҳрайндаги ҳарбий операцияси ва Яманга қарши урушнинг ягона умумий компененти Саъудия Арабистонининг минтақавий сиёсий ва иқтисодий тасирини кенгайтиришдан иборатдир."

Бироқ, далиллар шуни кўрсатадики, Арабистоннинг минтақадаги бугунги мавқеи заифлашган. Араб мамлакатларнинг чики ишларига аралашиш Арабистоннинг минтақадаги мавқеига нафақат бирон бир мувафаққият келтиргани йўқ, балки унинг минтақадаги мавқеини заифлантириб қуйган.