Исломий Жумҳуриятга референдум куни
Сайловлар Эронда демократиянинг мустаҳкам пойдеворидир
Сайловлар демократиянинг асосларидан бири бўлиб, демократик тизимлаштиришнинг муҳим тамойилидир. Эронда Исломий Инқилоб ғалаба қозонганидан сӯнг Исломий Жумҳуриятнинг муқаддас тизимини шакллантириш бўйича референдумда ғалаба қозонилди.
Инқилоб ғалаба қозонганидан кейин 40 га яқин сайловниинг ўтказилиши Эрон Ислом Жумҳуриятида диний демократия инфратузилмасини мустаҳкамлашда сайловларнинг аҳамияти нақадар юксак эканлигини кўрсатади.
Ушбу ўзгариш 1979 йил апрелида, инқилоб ғалаба қозонганидан кейин биринчи баҳорда тарихий ва ҳал қилувчи референдум ўтказилиши билан бошланди.
Имом Хумайний (р.а) нинг таклифига биноан Эрон Ислом Жумҳуриятини шакллантириш бўйича референдум ӯтказилди. Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси шу муносабат билан қилган мурожаатида халқнинг референдумда тўлиқ иштирок этиши ва халқ ўзи хоҳлаган сиёсий тизим сайловида эркин бўлиши зарурлигини таъкидлади.
Имом Хумайний Эрон миллатига йўллаган мурожаатида: "Ушбу референдум халқимизнинг тақдирини белгилайди. Ушбу референдум сизни эркинлик ва мустақилликка бошлайди ёки аввалгидек зулм ва бошқаларга боғланиб қолишга олиб келади; Ушбу референдум ҳамма иштирок этиши керак бўлган тадбирдир ... сиз хоҳлаган шаклни танлашингиз мумкин. Сизнинг ҳуқуқингиз бор ва сиз ушбу қоғозга, демократик жумҳурият, подшоҳлик режими ёки хоҳлаган нарсангизни ёзишингиз мумкин. Бунда сиз эркинсиз."
Ушбу референдумни ўтказиш билан Эрон Ислом Жумҳуриятининг тизими миллатнинг кўпчилик овози билан шаклланди, демократик тизим модели ислом қадриятлари ва жамоатчилик фикрига асосланган ҳолда шаклланди. 12 фарвардин куни натижалар эълон қилинди ва ушбу тарихий кун "Ислом Жумҳурият куни" деб номланди.
Инқилоб ғалабаси бошиданоқ халқнинг овозларига мурожаат қилиш Эрон Ислом Жумҳуриятида одамларнинг фикрлари алоҳида аҳамиятга эга эканлигини ва сиёсий тизим халқнинг хоҳиш-иродасини рўёбга чиқаришга қаратилганлигини кўрсатди. Ушбу референдумга турли сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий қарашларга эга бўлган кўплаб сиёсий таҳлилчилар ва назариётчилар таважжуҳ билдирдилар.
Эрон конституциясида Исломий Жумҳурият тузуми халқнинг овози ва иродасига асосланганлиги таъкидланган.Шунга кўра тизимнинг барча элементлари халқнинг овози ва иродасига мурожаат қилиш орқали қонунийлаштирилади.
Конституциянинг 56-моддасида Эронда диний демократия тамойили кўриб чиқилган.
Ушбу моддада шундай дейилган: "Дунё ва инсон устидан мутлақ ҳукмдорлик қилиш Худога тегишли ва У инсонни ўз ижтимоий тақдирининг ҳукмдори қилган. Ҳеч ким инсонни ушбу илоҳий ҳуқуқдан маҳрум қила олмайди ёки ундан маълум бир шахс ёки гуруҳ манфаатлари учун фойдалана олмайди ва миллат бу Худо томонидан берилган ҳуқуқдан кейинги моддаларда келтирилган қуйидаги йўллар билан фойдаланиши мумкин."
Эронда сайловларда иштирок этиш қонуний талабларга асосланмайди, яъни мажбурий эмас. Балки ижтимоий, диний бурч ва жамиятдаги индивидуал ҳуқуқларнинг бир қисми сифатида намоён бўлади.
Исломий Эрон сиёсий тизимидаги сайловлар демократия принципига ҳамда сиёсий ва ижтимоий майдондаги қарорларда иштирок этиш самарадорлигига асосланади.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Имом Хумайний вафотининг 25 йиллиги муносабати билан сӯзлаган нутқларида Эрон Ислом Жумҳурияти тизимидаги сайловларнинг аҳамияти ва қимматли мавқеи ҳақида буюрдилар:
Исломий Жумҳурият тушунчасида демократия ва дин бир-биридан айри икки унсур бӯлмай, балки демократия диндан келиб чиқади. Ҳеч ким буюк имомимиз сайловни Ғарб маданиятидан олиб, уни Ислом тафаккури ва Ислом шариати билан аралаштириб юборган деб ўйламасин; Йўқ, агар сайловлар ва демократия ва одамларнинг овозига таяниш динимизга дахлдор бўлмаганида ва Ислом шариатида ундан фойдаланилмаганида, имом ҳеч қачон унга таважжуҳ қилмасди. У одам мавзуни очиқчасига, пардасиз баён этарди. Бу диннинг бир қисмидир ... Ислом шариатига риоя қилиниши керак. Ва бу тизимдаги иш юритилиши демократия воситасидадир ... иш одамлар қўлида. Бу буюк имом ҳаракатининг асосий пойдеворидир."
Инқилобнинг иккинчи қадами баёнотида ҳам Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари
сайловлар халқнинг сиёсий жараёнда иштирок этиши ва эркинликларни амалга оширишга қаратилганлигини таъкидладилар.
Диний демократиянинг ёндашуви аслида сиёсий тараққиётнинг муҳим хусусиятларидан бири бўлган тақдирни белгилашда одамларнинг ҳуқуқларини амалга оширишдир. Бу тамойилга асосан тўғридан-тўғри ва яширин овоз бериш орқали одамлар президентлик сайловларида, Исломий маслаҳат кенгаши, шаҳар ва қишлоқлар исломий кенгаши ва Раҳбарлик қошидаги экспертлар Кенгашида тақдирни белгилашда ва олдинга силжиш ишларида қатнашадилар.
"Халқчил" тизим тамойилининг маъносини тушунтириб, Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари таъкидладилар: "Халқ ҳукумати, бу ҳукуматда одамларга рол бериш демакдир. Яъни халқ ҳукуматни бошқариш ва ҳукуматни шакллантириш ва ҳукмдорни тайинлашда, эҳтимол ҳукумат ва сиёсий режимни [демократияни] белгилашда рол ўйнайди. Ислом ҳукумати халқчил эканлигининг яна бир маъноси шундаки, Ислом ҳукумати одамларга хизмат қилади. Ҳукмдор учун муҳим бўлган нарса, баъзи одамлар ёки айрим қатламлар ёки синфлар эмас, балки халқнинг умумий манфаатларидир;"
Исломий Инқилоб ғалабасидан кейинги сайловлар ҳар доим Ислом Жумҳуриятининг халқчиллик асосларини мустаҳкамлади ва янги қарашларнинг фаолиятига кенг майдон очди. Ҳар бир сайловда, уларнинг диди ва қарашлари турлича бўлишига қарамай, халқ ўз овозлари билан ўзларининг сайланган сиёсий тизимига ишонишларини ва қўллаб-қувватлашларини намойиш этишди ва бу йил ҳам Эрон миллати янги президентлик сайловларини ӯтказиш арафасида турибди.