Зарифнинг Марказий Осиёга сафари минтақавий таҳлилчилар  ва оммавий ахборот воситалари назарида
(last modified Wed, 07 Apr 2021 13:49:40 GMT )
апрел 07, 2021 18:49 Asia/Tashkent
  •  Зарифнинг Марказий Осиёга сафари минтақавий таҳлилчилар  ва оммавий ахборот воситалари назарида

Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазирининг Ўрта Осиёдаги Ўзбекистон мамлакатига ташрифи минтақадаги мутахассислар ва оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритилди.

Бир ҳафтадан кўпроқ вақт олдин Эрон ва Хитой ўртасида узоқ муддатли ва ҳар томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжат имзолангани сабабли Зарифнинг минтақага ташрифи минтақавий экспертлар ва оммавий ахборот воситалари томонидан юқори баҳоланди. Аксарият таҳлилчилар ушбу ҳужжат имзоланиши билан Теҳрон турли географик минтақалар, жумладан Марказий Осиёда фаолроқ рол ўйнайди ва ўзининг геосиёсий манфаатларини ҳар қачонгидан ҳам яхшироқ ҳимоя қилади, деган фикрдалар.

Маъно” ташаббуслар тадқиқот марказининг директори Бахтиёр Иргашевнинг сўзларига кўра, агар Эрон ва Хитой ўртасида тузилган ҳужжатда кӯрсатилган барча тадбирлар амалга ошса,  Американинг Эронга қарши санкциялар деворида улкан дарз пайдо бӯлади ва агар Теҳрон Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига доимий аъзо сифатида қўшилса, бу девор тамомила вайрон бӯлади.

Иргашев  Зарифнинг минтақага ташрифи чоғида транспорт ва логистика лойиҳалари билан боғлиқ масалалар унинг Марказий Осиё расмийлари билан музокараларида асосий ўрин тутади, деб ҳисоблайди, чунки Ислом Жумҳуриятига Хитой билан қуруқликда  фақат Марказий Осиё мамлакатлари орқали  боғланиши  мумкин. Шунинг учун Теҳрон транспорт инфратузилмаси лойиҳаларини, шу жумладан Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон ва Ўзбекистон-Афғонистон-Эрон темир йўлларини амалга оширишга эътибор беради. Айни пайтда, ўтган йили дастлабки юклар Эрон-Афғонистон-Марказий Осиё йўли орқали ташилган.

Минтақавий масалалар бўйича мутахассис Неъмат Мирзо Аҳмад Эрон Ташқи ишлар вазирининг Марказий Осиё давлатларига даврий ташрифини минтақавий ўзгаришлар, хусусан, Афғонистон тинчлик музокаралари нуқтаи назаридан муҳим деб баҳолаб, шундай деди:

  • "Эроннинг ИШИД ва бошқа террорчи гуруҳларга қарши курашдаги роли  ва бундай экстремистик гуруҳларни Яқин Шарқда тор-мор этганлиги  бутун дунёга равшан. Минтақа давлатлари Афғонистонда жойлашган ва баъзилари Марказий Осиёга кириб келишни режалаштираётган бир қатор террористик ва экстремистик гуруҳлардан хавотирда.  Шунинг учун бу борада Эрон билан фикр ва тажриба алмашиш Марказий Осиё расмийлари учун жуда муҳимдир.

Мирзо Аҳмаднинг сўзларига кўра, Эрон ва Хитой ўртасида ҳар томонлама ва стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжат имзоланганидан сўнг, Марказий Осиё давлатларининг Ислом Жумҳуриятига эътиборлари кучайган, бу эса Теҳроннинг минтақада фаол ва ижобий рол ўйнашига замин яратади.

"Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ташқи ишлар вазири Жавод Зариф билан 5-апрел (16-фарвардин) куни учрашди, --ёзади Окейпресс ахборот агентлиги Зарифнинг Ўзбекистонга ташрифи тўғрисида, Ӯзбекистоннинг портларга чиқиш ва транспорт коридорларини ривожлантириш масалаларига эътибор қаратиб.-- Музокаралар давомида томонлар иқтисодий ҳамкорлик, савдо алоқаларини ривожлантириш ва янги ривожланиш лойиҳаларини илгари суриш каби масалаларни муҳокама қилдилар.

Транспорт ва коммуникациялар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, шу жумладан Эрон портларидан самарали фойдаланиш ва Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон транспорт коридорини ривожлантиришнинг муҳимлиги қайд этилди. Афғонистонда тинчлик жараёнини ривожлантириш иккала томоннинг муҳокама қилган масалаларидан бири бўлди.

 “Эрон ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлари Афғонистон тинчлик жараёни каби масалаларни муҳокама қилдилар Афғонистондаги тинчлик бўйича ҳамкорлик, шунингдек транспорт, энергетика, маданият ва туризм соҳаларидаги икки томонлама алоқалар ҳисоботда муҳокама қилинган масалалар қаторига киради”,-- деб ёзади Афғонистондаги дидпрес ахборот агентлиги.

"Эрон Ташқи ишлар вазири ўзбек ҳамкасби билан учрашув  чоғида Эрон Ислом Жумҳурияти ва Ўзбекистон ўртасидаги умумий тарихни эслатиб ўтди ва икки мамлакат ўртасидаги тарихий муштаракликлар улар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлайди"-- деди Trend Неwс агентлиги. Учрашув давомида томонлар иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳалардаги ўзаро манфаатли масалаларни ҳамда Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши бобида ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик, ўзаро таъсир ва ўзаро алоқаларнинг ривожланишига умид билдирган Зариф, Эрон Ислом Жумҳурияти жаҳон  бозорларга чиқишда Ӯзбекистон учун транзит йўлини муҳайё этиши мумкинлигини айтди.

Маданий ва тарихий муштаракликларга эга  Марказий Осиё билан алоқаларни ривожлантириш ҳар доим Эроннинг устувор йўналишларидан бири бўлиб келган, деб таъкидлади ахборот агентлиги.

Ёрлиқ