Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги ёнғин (видео)
апрел 13, 2021 10:25 Asia/Tashkent
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги эски фабрикада катта ёнғин содир бўлди.
Эрон телерадио компанияси халқаро хизматининг Санкт-Петербургдан берган хабарига кўра, Санкт-Петербург марказидаги ёнғин майдони 10 000 квадрат метрни ташкил этади.
Ҳозиргача ёнғинда иккита ўт учирувчи ҳалок бўлди. Санкт-Петербургдаги ҳалокатли ёнғинни бартараф этиш учун 300 дан ортиқ ўт учирувчилар ва 69 та қутқарув ҳамда ўт учириш машиналари юборилди. Қутқарувчилар ҳозиргача 40 киши қутқара олишди.