Эрон армияси қуриқликдаги қўшинларининг 7та янги ютуқлари тақдимоти (видео)
(last modified Sun, 25 Apr 2021 10:04:29 GMT )
апрел 25, 2021 15:04 Asia/Tashkent

Теҳрон-Эрон Пресс: Эрон Ислом Жумҳурияти армияси координаторининг ўринбосари иштирок этган маросимда 7 та янги жанговар ва технологик ютуқлар намойиш этилди.

Эрон Пресс янгиликлар агентлигининг хабар беришича, Эрон армиясининг қуруқликдаги ўзини ўзи таъминлаш тадқиқотлари ва Жиҳод ташкилотининг мудофаа ютуқларини очиш ва топшириш маросими шанба куни эрталаб армия координаторининг ўринбосари адмирал Ҳабибуллоҳ Сайёрий ва қуруқлик қўшинлари қўмондони Амир Ҳайдарий иштирокида бўлиб ўтди.