апрел 26, 2021 10:21 Asia/Tashkent

Мамлакатда ҳинд вируси тарқалишининг кучайиб борар экан, Янги Деҳлида коронавирус қурбонларини ўтда ёқиш ҳақидаги ҳайратланарли видеотасвирлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Ҳиндистонда қаторасига тўртинчи кун коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик ҳолатлар рекорд қайд этди — сўнгги бир кунда 360 мингдан ортиқ янги ҳолатлар аниқланди. Мамлакатда ҳар куни минглаб кишилар касаллик қурбони бўлмоқда. Расмий маълумотларда бу рақам — уч мингга яқин, аммо маҳаллий аҳоли кўрсаткичлар бундан ҳам ёмонроқлигини айтмоқда.

Деҳли ва бошқа йирик шаҳарларда ўлаётганлар сони шу қадар кўпки, жасадларни кундузи ҳам, кечаси ҳам тўғридан тўғри кўчаларда ёқишга тўғри келмоқда. 

Ёрлиқ